Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Тест синовларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш

1-§. Қабул комиссияси ишини ташкил этиш

2-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест марказининг асосий вазифалари

3-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда Давлат тест маркази вакилларининг вазифалари

4-§. Тест синовини ташкил этиш ва ўтказишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий вазифалари

5-§. Тест синовини ўтказишда аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг вазифалари

6-§. Тест синовлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тест синовларига тайёрлаш

7-§. Тест синовлари жараёнини видеотасвирга олишни ташкил қилиш

8-§. Тест синовларини ўтказиш

3-боб. Тест синовлари натижалари юзасидан номзодларнинг аризаларини кўриб чиқиш

4-боб. Якуний қоида

Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2022
Ҳужжат 20.07.2015 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (бундан буён матнда Банк-молия академияси деб юритилади) магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
8. Қабул комиссияси тест синовлари бошланишидан бир ой олдин Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги 255-сон «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва мазкур Низом нусхасини, шунингдек қабул жараёнига оид зарур маълумотларни Банк-молия академияси расмий веб-сайтига ва қабул комиссияси эълонлар тахтасига жойлаштиради.
31 августгача — тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар ва аудиториялар ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловаси 1 — 7-шаклларига мувофиқ Давлат тест марказига тақдим этади, ушбу маълумотларга кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
2 сентябрда — мазкур Низомнинг 2-иловаси 1-шаклига мувофиқ абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумотни, мазкур Низомнинг 2-иловаси 2-шаклига мувофиқ халқаро (TOEFL, IELTS ёки GMAT) сертификатга эга бўлган абитуриентлар рўйхатини тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади, ушбу рўйхатларга кейинчалик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади;
3 сентябргача мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги титул варақаси, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриент рухсатномаси, мазкур Низомнинг 5-иловаси 1-шаклига мувофиқ абитуриентларнинг умумий рўйхати ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловаси 2-шаклига мувофиқ абитуриентларга рухсатномаларни тарқатиш қайдномасини чоп этиш бўйича Давлат тест маркази билан шартнома тузади;
9 сентябрда — абитуриентлар учун репетиция ташкил этади ва ўтказади ҳамда шу куни соат 7.30 га қадар Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланган мазкур Низомнинг 6-иловаси 2-шаклига мувофиқ бино ҳудудига киришга рухсат берилган Давлат тест маркази вакиллари (муассаса, бино, ҳудуд ва қават вакиллари), видеооператорлари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рўйхатини олади ҳамда назорат хизмати постларига топширади;
репетиция ўтказилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 6-иловаси 3-шаклига мувофиқ бинода репетиция ўтказиш баённомасини расмийлаштиришда иштирок этади;
Давлат тест марказидан тест синови натижалари қайдномаси ҳамда абитуриент томонидан тўлдирилган титул варақаларининг асл нусхаларини ва тўлдирилмаган титул варақаларининг нусхаларини текшириб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги титул варақалари солинган пакетни очиш ҳақида далолатнома асосида қабул қилиб олади ва белгиланган тартибда тўлдирилмаган титул варақаларининг асл нусхалари Давлат тест марказида қолдирилади;
мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги бино вакилларининг бинолар бўйича тақсимотини эълон қилади;
соат 12.30 гача — мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда бинолар бўйича тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасининг тегишли устунини расмийлаштиради;
соат 17.30 гача — мазкур Низомнинг 10-иловаси 1-2-шаклларига мувофиқ қават вакили ҳисоботи, бино вакили ҳисоботи, шунингдек бино бўйича тўлдирилган барча шакллар, расмийлаштирилган далолатномалар, тестга келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари рухсатномалари, тест материалларини тарқатиш ва йиғиб олиш баённомалари, абитуриентларнинг бинога кириш жараёни видеотасвири солинган ва муҳрланган махсус пакетларни қабул қилиб олади ҳамда мазкур Низомнинг 10-иловаси 3-шаклига мувофиқ муассаса вакили ҳисоботи билан биргаликда тест синови ўтказилган куни соат 18.00 гача Давлат тест марказига топширади;
соат 13.00 гача — қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 11-иловаси 1-шаклига мувофиқ қават вакили, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тақсимотини эълон қилиб, уларга ва видеооператорларга рухсатномаларни тарқатади. Келмаган қават вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари ўрнига захирадан тайинлайди ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 11-иловаси 2-шаклига мувофиқ тест синовларига келмаган Давлат тест маркази вакиллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари тўғрисида далолатнома расмийлаштиради;
соат 13.00 да — ҳудуд вакилига мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриентларнинг бино ва гуруҳлар бўйича умумий рўйхатини, аудитория раҳбарларига абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетларни беради;
соат 13.15 гача — қават вакиллари орқали мазкур Низомнинг 13-иловаси 1-шаклига мувофиқ бинода тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомаси асосида тест материаллари қутиларини аудитория раҳбарларига топширади ва бу ҳақда баённоманинг тегишли устунларини расмийлаштиради;
24. Тест синовини ўтказиш давомида мазкур Низомнинг 65-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бирортасини содир этган Давлат тест маркази вакили тест синовидан четлаштирилади. Бунда қават вакили бино вакили томонидан, бино вакили муассаса вакили томонидан, муассаса вакили Давлат тест маркази масъул ходими томонидан тест синовидан четлаштирилади ва унинг ўрнига захирадан бошқа вакил тайинланади ҳамда ушбу ҳолатлар тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Соат 13.00 гача бино штабида рухсатномаси ҳамда мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги абитуриентларнинг аудиториялар бўйича рўйхатини олади ва имзо қўяди ҳамда рухсатномада кўрсатилган аудиторияга бориб, исм ва фамилиясини ёзув тахтасига (доскага) ёзиб қўяди.
32. Аудитория раҳбари соат 13.30 да аудитория кузатувчилари ва икки нафар абитуриентлар гувоҳлигида тест материаллари қутисини очади. Тест материаллари қутисидан абитуриентлар сонига мос равишда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги саволлар китоби ҳамда мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги жавоблар варақаси, мазкур Низомнинг 18-иловаси 1 — 3-шаклларига мувофиқ титул варақалари пакети, жавоблар варақаси пакети ва ишлатилмаган саволлар китоблари пакети, мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги тест синовларидан четлаштириш тўғрисида далолатнома, тест материалларини муҳрлаш учун Давлат тест марказининг 4 та эмблемаси ва аудиторияда тест синовини ўтказиш баённомаси мавжудлигини текшириб олади.
45. Тест синови давомида мазкур Низомнинг 66-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бирортасини содир этган аудитория раҳбари ёки кузатувчиси қават вакили томонидан тест синовидан четлаштирилади, ўрнига захирадан бошқа аудитория раҳбари ёки кузатувчиси тайинланади ҳамда бу ҳақда тегишли ҳисоботларда кўрсатилади.
Абитуриентнинг тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозлари мавжуд бўлганда, Давлат тест марказига мазкур Низомнинг 20-иловасига мувофиқ тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан эътирозларини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

(намуна)

«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест
маркази директорига
___________________________________ ___________________________________
(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)


Тест саволлари ёки тест синовларини ўтказиш жараёни юзасидан
АРИЗА

Мен, ___________________________________________________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

Банк-молия академиясининг коди

Гуруҳ

Махсус код

Жавоблар варақаси рақами



1) қуйидаги фанларга доир тест саволларига эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

Т/р

Фан номи

Саволлар рақами

Эътироз мазмуни


2) тест синовлари жараёни бўйича қуйидаги эътирозимни кўриб чиқишингизни сўрайман:
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
________________________________________________________________________
_________________________________________

______

___________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(йил ва сана)

(намуна)

Банк-молия академияси
қабул комиссияси раисига
__________________________________
(абитуриентнинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)
___________________________________
(уй, мобиль телефонлари рақамлари)


ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА АРИЗА

Банк-молия академиясининг коди

Гуруҳ

Махсус код

Жавоблар варақаси рақами



Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:
1. ______________________________________________________________________
2. ______________________________________________________________________
3. ______________________________________________________________________

___________________________________

______

___________

(абитуриент Ф.И.О.)

(имзо)

(сана)



(қирқиш чизиғи)
------------------------------------------------------------------------------------


ХАБАРНОМА ______-сон
Ҳурматли _____________________________________________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

Аризангизни кўриб чиқиш учун 20____ йил «____» _____________ соат _____да _________________________________________________ га паспорти (гувоҳнома) ва

(таълим муассасаси номи)

рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.
20__ йил «___» _______________________________________

__________

(ариза қабул қилувчининг Ф.И.О.)

(имзо)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси