I. ХАЛҚАРО ДАРАЖАСИДАГИ СПОРТ УСТАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, ШУ БИЛАН БИРГА ЎҚУВ-МАШҚ ЖАРАЁНИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ДАРАЖАСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН ЗАМОНАВИЙ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ БАЗА, СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАР ВА ЭКИПИРОВКАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ |
1. | Вазирлар Маҳкамасининг олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш: олий маҳорат спорт мактабларининг вазифа ва функцияларини белгиловчи Низомни, спортчиларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш танловлари ўтказиш, ўқув-машқ жараёнини ташкиллаштириш, спортчилар ва мураббийлар таркиби учун шарт-шароитлар яратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини тасдиқлаш; спортчиларни яшаш жиҳозлари, спорт экипировкалари ва махсус формалар билан таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш; Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари билан ўқув-машқ жараёнини такомиллаштиришда, моддий-техника базани мустаҳкамлашда, юқори малакали мураббий-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда, мусобақалар ва ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказишда ташкилий-кадрлар ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби. | бир ой муддатда | Вазирлар Маҳкамаси, Маданият ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
2. | Лойиҳалаш ташкилотлари орасида олий маҳорат спорт мактабларининг, уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказиш. | 2016 йил I чорак | Давархитектқурилиш, Маданият ва спорт вазирлиги |
3. | Олий маҳорат спорт мактабларини спорт турлари бўйича ихтисослаштирилишини ва жойлаштиришнинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган қурилиш муддатларини инобатга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | қурилишнинг тасдиқланган муддатларига мувофиқ ҳар йили | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
4. | Ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ олий маҳорат спорт мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назоратни олиб бориш ва ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотни киритиб бориш. | доимий | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. | Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларининг ҳудудий режалари; ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларига ихтисослаштириладиган спорт турларини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2016 йил I чорак | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
6. | Олий маҳорат спорт мактабларини халқаро талабларга жавоб берадиган янги спорт ускуналари, анжомлар ва экипировкалар билан жиҳозлаш. | ҳар йили | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
II. ИЛҒОР ХАЛҚАРО ТАЖРИБАНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЖАРАЁНЛАРИГА ЭНГ ЯНГИ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТАВСИЯЛАРНИ ТАТБИҚ ЭТИШ ОРҚАЛИ СПОРТЧИЛАРНИ НАЗАРИЙ ВА ТЕХНИК-ТАКТИК ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ШУ АСОСДА МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРНИНГ ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ |
7. | Халқаро тажрибани пухта ўрганган ва уни оқилона қўллаган ҳолда энг янги илмий-услубий технологиялар ва тавсияларни татбиқ этиш асосида ўқув-машғулот жараёнларини такомиллаштириш учун ўқув дастурларининг намунавий режалари ва халқаро даражадаги спорт усталарини тайёрлашнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2016 йил I чорак | Маданият ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар), Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
8. | Олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёни технологияларини такомиллаштириш учун илмий-услубий адабиётлар, қўлланмалар, тавсиялар ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. | ишлаб чиқиш — 2016 йил I чорак, нашр этиш — доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
9. | Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш учун ишчи гуруҳларни тузиш ва спорт соҳасида илғор бўлган Хитой, Корея, Германия ва бошқа хорижий давлатларга хизмат сафарлари-стажировкаларни ташкил қилиш ва шу асосда олий маҳорат спорт мактабларида ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш ва миллий терма жамоаларни тайёрлашни тубдан яхшилаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. Ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган тавсияларни олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машқ жараёнига ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш дастурига кенг татбиқ этиш. | 2016 йил 1 январгача
2016 йил
давомида | Маданият ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
10. | Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларини тайёрлаш сифати устидан мунтазам мониторинг олиб бориш. Зарур ҳолларда уларни тайёрлашдаги ўқув-машқ жараёнига тегишли тузатишлар киритиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси |
11. | Ўқув-машқ жараёнини узлуксиз тиббий-биологик ва спорт-психологик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда: ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларини тиббий ва фармакологик кузатуврежаларини тасдиқлаш (шу жумладан ўзида тиббий ва лаборатория текширувларини, тиббий асбоб-ускуна ва бошқалар билан янгилаш ва тўлиқ тўлдириш жадвали); тиббий кўрик натижаларига кўра спортчиларнинг функционал ҳолатини мониторинг қилиш ва тузатишлар киритиш механизми, профилактика, жароҳатдан кейинги даволаш ва реабилитация, овқатланиш ва дам олиш режимини назарда тутиш. | ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2016 йил 1 февралгача. амалга ошириш — доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
12. | Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларининг бир кунлик овқатланиш нормасининг оширилган коэффициентини инобатга олган ҳолда спортчиларнинг овқатланиш рациони ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, олий маҳорат спорт мактабларини зарур дори воситалари ва витаминлар билан таъминлаш. | 2016 йил I чорак | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги |
13. | Олий маҳорат спорт мактаблари спортчиларининг асосий таркиби ва терма жамоа захираларини чуқур тиббий кўрикдан (йилда камида икки марта) ўтказишни ташкил этиш ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ва ҳудудий врачлик жисмоний тарбия диспансерларида профилактик соғломлаштириш, фармакологик жиҳатдан таъминлаган ҳолда даволаш ва жароҳатдан кейинги реабилитация қилиш. | доимий | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси |
III. СПОРТ МАКТАБЛАРИ, ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИ БИЛАН ИСТИҚБОЛЛИ СПОРТЧИЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ, ОЛИЙ МАҲОРАТ СПОРТ МАКТАБЛАРИГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ЕТАКЧИ ХОРИЖ МУТАХАССИСЛАРИНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ |
14. | Олий маҳорат спорт мактаблари тузилмасини уларнинг спорт турлари бўйича ихтисослиги ҳамда спортчилар контингентини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш. | спорт мактаблари ишга тушганидан сўнг бир ой муддатда | Спортни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги |
15. | Олий маҳорат спорт мактабларида тайёрлаш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабларида, олимпия захиралари коллежларида шуғулланаётган иқтидорли ва истиқболли ёшлар орасидан спортчилар захирасини шакллантириш механизмини тизимли равишда ташкил этиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
16. | Ҳудудий олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятига жалб қилиш учун болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактаблари, олимпия захиралари коллежларинингюқори малакали ва тажрибали тренер-ўқитувчиларини самарали ва холис саралашнинг механизмини жорий этиш. | бир ой муддатда, амалга ошириш — доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
17. | Олий маҳорат спорт мактабларини етакчи хориж мутахассисларини жалб қилган ҳолда юқори малакали тренер-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш. | спорт мактабларининг ишга тушиш муддатида | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
18. | Тренерлар ва спортчиларнинг профессионал даражасини ошириш учун олий маҳорат спорт мактабларининг хориждаги спорт мактаблари, клублари ва марказлари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | тасдиқлаш — 2015 йилнинг IV — чораги амалга ошириш— доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
19. | Юқори даражадаги спортчиларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиш учун олий маҳорат спорт мактаблари тренер-ўқитувчилари таркибини хорижий спорт мактаблари, клублари ва марказларида стажировкадан ўтказиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |
20. | Олий маҳорат спорт мактабларининг ўқув-машғулот жараёнида иштирок этиш ва маслаҳат бериш ҳамда терма жамоаларни спорт турлари бўйича тайёрлаш учун етакчи чет эл мутахассисларини жалб қилиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси |
IV. МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ ВА ЗАХИРАЛАРИНИНГ РЕСПУБЛИКА ВА ҲУДУДИЙ МУСОБАҚАЛАРИ, ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ ЙИҒИЛИШЛАРИ, ШУНИНГДЕК, РЕСПУБЛИКАНИНГ ЕТАКЧИ СПОРТЧИЛАРИ — ОЛИМПИЯ ВА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ, ЧЕМПИОНАТЛАРИ ҲАМДА ЖАҲОН КУБОКЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ИШТИРОКИДА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ |
21. | Ўқув-машғулот машқларини мунтазам ўтказиб бориш орқали олий маҳорат спорт мактабларида спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларга тайёрлашнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
22. | Ҳудудий олий маҳорат спорт мактабларида халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — ҳар йили, амалга ошириш 2016 — 2020 йиллар | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари |
23. | Олий маҳорат спорт мактабларида республиканинг етакчи спортчилари — нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирлар, шу жумладан Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари совриндорлари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш. | доимий | Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерациялар (ассоциациялар) |