11. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги «фоизсиз қайтариш асосида» сўзлари чиқариб ташлансин, «сарфланган маблағлар 5 йил мобайнида қайтарилади» сўзлари «ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ҳудудий филиалларининг бинолари Давлат мулки қўмитасига берилади» сўзлари билан алмаштирилсин.