Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» ва «
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни янада тартибга солиш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатига
5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Ушбу Низом «Ветеринария тўғрисида» ва «
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни (кейинги ўринларда ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар деб аталади) рўйхатдан ўтказиш ва ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартибини белгилайди.
6. Ушбу Низом 5-бандининг талаблари қуйидаги мақсадларда олиб келинаётган ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларга татбиқ этилмайди:
8. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун аризачи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ваколатли органга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этиб, унга мазкур Низомга
4-иловага мувофиқ ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва намуналарни илова қилади.
9. Тадбиркорлик субъектидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
14. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг уч кун муддатда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади, талаб этиладиган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда бартараф этиш учун аризачига қайтаради.
16. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг ўттиз иш кунидан кечиктирмай, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Илмий-техник кенгашга хулосалар такдим қилади. Илмий-техник кенгаш рўйхатдан ўтказганлик гувоҳномаси бериш ёки беришнинг рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
аризачи томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;
312. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасидаги мавжуд маълумотлар мазкур Низомнинг 30,
31 ва
311-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ариза берувчининг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.
35. Аризачидан ушбу Низомнинг 30 ва
31-бандларида кўзда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати |
I босқич | Аризачи | 1. Ушбу Низомнинг 8-бандига асосан ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ваколатли органга ҳужжатларни бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. | Аризачининг хоҳишига кўра |
II босқич | Ваколатли орган | Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат нусхаси ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда ваколатли орган томонидан дарҳол аризачига берилади (юборилади). | Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 3 кун муддатда |
III босқич | Ваколатли орган. Илмий-техник кенгаш | Ҳужжатларни кўриб чиқади, Низомнинг 15 ва 16-бандларида кўрсатилган ишларни амалга оширади ва шу асосда хулоса тайёрлайди: 1. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш ёки уни рад этиш. 2. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг рўйхатга олиш бўйича синов ишларини ўтказиш. 3. Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни синаш натижалари бўйича хулоса бериш. | Ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида Синовлар дастурига мувофиқ муддатларда |
IV босқич | Ваколатли орган | Аризачига рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини беради (юборади) ёки рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилишини рад этиш тўғрисида аризачини ёзма шаклда хабардор қилади. | Тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай |
| | | | Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази директорига _____________________________
|
Ариза
|
Ўзбекистон Республикасида ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман: ________________________________________________________________________ |
1. | Аризачи _______________________________________________________ |
| | (юридик (жисмоний) шахс) |
2. | Аризачининг манзили, тел., факси ва б. қ. _____________________________ _______________________________________________________________ |
3. | Аризачининг вакили ______________________________________________ |
| | (юридик (жисмоний) шахснинг манзили, телефони, факси) |
4. | Дори воситаси/озуқабоп қўшимча тўғрисида маълумотлар: |
4.1. | Умумий қабул қилинган номи |
4.2. | Савдодаги номи _________________________________________________ |
4.3. | Таркиби _______________________________________________________ |
4.4. | Дори шакли _____________________________________________________ |
4.5. | Қўлланиши______________________________________________________ |
4.6. | Патент (муаллифлик гувоҳномаси) мавжудлиги, унинг тартиб рақами _______ _______________________________________________________________ |
4.7. | Тайёрловчи _____________________________________________________ |
| | (юридик (жисмоний) шахс, манзили, телефони, факси) |
4.8. | Ишлаб чиқарувчи ________________________________________________ |
| | (юридик (жисмоний) шахс, манзили, телефони, факси) |
Аризачи ветеринария дори воситаси ёки озуқабоп қўшимчани экспертиза қилиш ва рўйхатга олиш, зарур ҳолларда синов ишлари ҳақини тўлаш кафолатини беради. |
| Зарур ҳужжатлар тўплами ва синаш учун намуналар илова қилинади. |
| Ариза берилди | 20 ___ йил «___» _____________ | |
| Аризачининг имзоси | ___________________________________________ |
| | | (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими) |
| Муҳр (мавжуд бўлганда) | | | | | |
1. Ушбу Низом «Ветеринария тўғрисида» ва «
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда барча турдаги транспортда — автомобиль, темир йўл, сув ва ҳаво транспортида ташиладиган, давлат ветеринария хизмати назоратидаги (кейинги ўринларда назоратдаги товарлар деб аталади) товарларни экспорт, импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтказишга, шунингдек жисмоний шахсларнинг қўл ва багаж юкларига ёки почта жўнатмаларига рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мазкур Низомга 1-иловада* келтирилган давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсатнома беришга нисбатан қўлланилади.
41. Назоратдаги товарлар МДҲ давлатларига экспорт қилинганда 1, 2, 3-шакллар бўйича ветеринария гувоҳномалари (6, 7, 8-иловалар*) ҳамда МДҲ давлатларидан ташқарига чиқаришда ветеринария сертификатлари шакллари импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талаблари инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Назоратдаги товар қайтарилган тақдирда давлат чегарасидаги ветеринария назорат пункти ходими ушбу Низомнинг 10* ва 11-иловаларига мувофиқ назоратдаги товарни қайтариш тўғрисидаги далолатнома ва декларацияни расмийлаштиради.
61. Ўтказилган назорат натижаларига кўра ЧВНП мансабдор шахси қарор қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда ветеринария сертификатига ва кузатув ҳужжатларига 3-иловага* мувофиқ шаклдаги «Транзитга рухсат» ёки «Транзит тақиқланади» штампларини қўяди, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқаришда эса «Транзит якунланди» штампини қўяди ва муҳрлайди ҳамда ўзининг исми-фамилиясини кўрсатган ҳолда имзоси билан тасдиқлайди.
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати |
I босқич | Аризачи — юридик ёки жисмоний шахс | 1. Ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда ваколатли органга ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига тақдим этади. | Аризачи хоҳишига кўра |
II босқич | Ваколатли орган | 1. I-категориясига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига товар келиб чиқиши ва экспортёр давлат талабига мос келишини ўрганиш учун юборади. II ва III-категорияларига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторлари билан келишилмайди ва ваколатли орган томонидан амалга оширилади. 2. Тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш учун рухсатнома беради ёки рад этишнинг асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади. 3. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария хизматига мурожаат қилади. | 1. Бир иш куни мобайнида 2. Уч иш куни мобайнида 3. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда |
III босқич | Ваколатли орган | 1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига, шунингдек юк эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади. 2. Олинган транзит рухсатномаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига, шунингдек юк эгасига тақдим этади. | 1. Уч иш куни мобайнида 2. Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин |
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддати |
I босқич | Аризачи — юридик ёки жисмоний шахс | 1. Ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилганр рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда ваколатли органга ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига ваколатли органга тақдим этади. | Аризачи хоҳишига кўра |
II босқич | Ваколатли орган | 1. Рўйхатдаги ҳужжатларни қабул қилади, аризачига ҳужжат қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда нусхасини қайтаради (юборади). 2. I-категориясига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторларига ҳудуднинг эпизоотик ҳолати ва ҳайвонларни карантин қилиш имкониятини ўрганиш учун юборади. II ва III-категорияларига кирувчи назоратдаги товарларга тегишли аризалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспекторлари билан келишилмайди ва ваколатли орган томонидан амалга оширилади. | Уч иш куни мобайнида |
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари | Аризаларни кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ветеринария, ветеринария-санитария талабларига асосан импорт қилиниши мўлжалланган I-категорияга кирувчи назоратдаги товар келтириладиган ҳудуднинг эпизоотик ҳолатини ўрганади ва тегишли маълумотни ваколатли органга юборади. | Икки иш кун мобайнида |
Ваколатли лабораториялар | Назоратдаги товарларнинг хавфлилик даражасига қараб ваколатли орган кўрсатмасига асосан назорат тартибида импорт қилинган товарларнинг ветеринария нормаларига мос келиши бўйича лаборатория текширувлари ўтказилишини таъминлайди. | Товар турига қараб, бироқ 30 кун муддатдан ошмаган ҳолда |
III босқич | Ваколатли орган | 1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикасидан импорт қилиш учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади. 2. Транзит рухсатномасини олиш учун тегишли давлатларнинг марказий давлат ветеринария органига мурожаатқилади. | 1. Бир ой муддатда 2. Транзит давлатларининг миллий қонунчилигида белгиланган муддатларда |
IV босқич | Ваколатли орган | 1. Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасига, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, назоратдаги товар эгасига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда берилган рухсатномаларни тақдим этади. 2. Олинган транзит рухсатномаларини Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига, шунингдек, назоратдаги товар эгасига тақдим этади. | 1. Уч иш куни мобайнида 2. Учинчи давлатдан транзит рухсатномаси олингандан кейин |
Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Бажариш муддати |
| | | | | | |
I босқич | | Аризачи — учинчи давлатларнинг марказий ветеринария органлари, юридик ёки жисмоний шахслар (МДҲ давлатларидан ташқари) | | 1. Ушбу Низомнинг 57-бандида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ зарур рухсатнома олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Аризаларни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда тақдим этади. | | Аризачи хоҳишига биноан |
| | |
| | | | | | |
II босқич | | Давлат ветеринария қўмитаси | | 1. Тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда назоратдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назоратдаги товарларнинг транзит ўтиши учун рухсатнома беради ёки асоси кўрсатилган ҳолда рухсатнома беришни рад этади. | | Мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида. |
| | |
Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Бажариш муддати |
| | | | | | |
I босқич | | туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими | | Туман (шаҳар) давлат ветеринария инспекторлари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда импорт қилувчи давлатнинг ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган шаклдаги ветеринария гувоҳномасини расмийлаштиради. | | Бир иш куни мобайнида |
| | |
| | | | | | |
II босқич | | Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси (ЧВНП) | | 1. Назоратдаги товарлар чегарага келганда Давлат чегарасидаги ветеринария назорати пункти ходими томонидан кўрикдан ўтказилади ва ветеринария гувоҳномасига асосан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ёки қоғоз форматда белгиланган шаклдаги ветеринария сертификатини хорижий давлатлар учун расмийлаштиради. 2. МДҲ давлатлари учун туман (шаҳар) давлат ветеринария инспектори томонидан расмийлаштирилган ветеринария гувоҳномасига «олиб чиқишга рухсат берилган» штампи қўйилади. | | 4 соат мобайнида (ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш) |
| | |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ
Назоратдаги товарларни ташишда ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилиши ҳақида ДАЛОЛАТНОМА № |
20__ й. ________________ | | | | «__» ____________ |
| | | | | | | |
Манзил _________________________________________________________________ телефон ________________ E-mail _________________ Мазкур далолатнома тузилди ________________________________________________ |
| | (лавозим, Ф.И.О.) |
қуйидаги шахслар иштирокида _______________________________________________ |
________________________________________________________________________ |
| (товар қабул қилувчининг вакили (экспедитор)) |
________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________ Амалдаги ишончномага асосан №___________ сана ______________________ Жумладан: _______________________________________________________________ вақт___________ соат ___ мин. «__» ______________ й. товарнинг кузатув ҳужжати номери ___________________ _______________________. Товар келган вақт _________________________________________________________ Назоратдаги товар номи ____________________________________________________ Миқдори _______ жой (бош) ________ оғирлиги _______________ Ветеринария сертификати/ветеринария гувоҳномаси, сифат сертификати (хавфсизлиги) № _____________________ 20__ йил «___» ________________________ Берилди: ________________________________________________________________ |
(экспорт қилувчи давлат, ташкилот, лавозими, Ф.И.О.) |
Жўнатган жой(давлат): _____________________________________________________ Жўнатувчи: ______________________________________________________________ Қуйидаги манзилга: ________________________________________________________ |
| (назоратдаги товар эгасининг номи, манзили, назоратдаги товарни қайта ишлаш ёки сақлаш, карантин ва ҳ. к.) |
Аниқланди: ______________________________________________________________ |
(назоратдаги товарларни ташишда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари асосида) |
________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикасининг ветеринария соҳасига оид қонун ҳужжатларига асосан қарор қабул қилинди: ______________________________________________________ Давлат ветеринария органи бўлинмаси вакили: __________________________________ ________________________________________________________________________ (лавозими, Ф.И.О.) Мансабдор шахслар иштирокида: _____________________________________________ |
| | | (лавозими, Ф.И.О.) |
Товар эгасининг вакили ёки (товар эгаси): ________________________________________________________________________ |
(лавозими, Ф.И.О.) |
Далолатнома уч нусхада тузилди. | | | | | |
Ветеринария врачи ва далолатнома тузиш учун асос бўлган вазиятни тасдиқлашда иштирок этган шахслар (камида икки нафар) томонидан имзоланади. |
М.Ў./штамп | | | | | | |
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти доирасидаги рухсат тусидаги ҳужжатлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил 8-сон, 55-модда):
1. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: |
« | 26. | Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси | Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария бошқармалари | ». |
2. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин; |
« | 29. | Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни импорт, экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсат бериш | Экспорт учун ветеринария ҳужжатлари иловаларини расмийлаштириш (ветеринария сертификати) импорт қилувчи давлат талабига кўра импорт учун ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш (ветеринария гувоҳномаси) давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария сертификати ва транзит рухсатномаси мавжуд бўлганда | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси | ». |
3. 165-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: |
« | 165. | Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги бўйича ветеринария-санитария хулосаси | Ҳайвонларни ихтисослашган сўйиш корхоналарида сўйиш | Туман ёки шаҳар давлат ветеринария бўлимлари | ». |
4. 213-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: |
« | 213. | Маҳаллий ва импорт қилинувчи ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси | Ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, сотиш, қўллаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси | ». |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 166-модда, 33-сон, 857-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон, 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 12.05.2020 й., 09/20/277/0573-сон, 13.05.2020 й., 09/20/281/0576-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/86/0160-сон)