Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
11.07.2017
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
Суд амалиёти
Баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келмаганлиги сабабли суд қарорлари бекор қилинди
Маҳмуд Тоғаев ва бошқалар жавобгарлар Ҳамро Очилов ҳамда бошқаларга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, умумий йиғилиш қарори ва давлат рўйхатидан ўтказилган хусусий фирманинг таъсис ҳужжатларини ҳақиқий эмас, деб топишни сўрашган.
Туманлараро судининг 2016 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъво рад қилинган.
Вилоят суди апелляция инстанциясининг
2016 йил 13 декабрдаги ажрими билан суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2017 йил 12 майдаги ажримига кўра, ушбу иш юзасидан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, иш юзасидан даъвони қанотлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Аниқланишича, Расул Тоғаев ва Замира Ҳасановалар 1950 йил 20 ноябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қуришган, турмушларидан 9 нафар фарзанд кўришган.
Фарзандларидан Фарҳод Тоғаев 1996 йил 14 июнда вафот этган.
«Н». жамғармаси Я. туман бўлимининг 1999 йил 27 ноябрдаги 19-сонли буйруғи асосида «Расул-Т» фирмаси ташкил этилиб, Расул Тоғаев фирманинг директори этиб тайинланган.
Фирма Низомининг 1.2-бандида «Н» жамғармаси Я. туман бўлими фирманинг таъсисчиси этиб белгиланган.
Фирма раҳбари Расул Тоғаев 2004 йил 19 ноябрда, Замира Ҳасанова 1999 йил 21 мартда вафот этган.
Юқоридаги Низомнинг 5.1-бандига кўра, фирмани муассис тайинлаган раҳбар бошқаради.
Бироқ Расул Тоғаев вафотидан кейин фирма низомига зид равишда фарзандлари Маҳмуд ва Шуҳрат Тоғаевлар директорлик қилган.
2009 йил 11 июндаги «Расул-Т» фирмасининг умумий йиғилиш қарори билан фирма раҳбари Ш. Тоғаев бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли Ҳамро Очиловнинг ўғли Хурсанд Очилов фирманинг директори вазифасига тайинланган.
«Н» жамғармаси Я. туман бўлимининг 2010 йил 15 январдаги 3-сонли умумий йиғилишида «Расул-Т» фирмаси «Н» жамғармаси туман бўлими таъсисчилигидан чиқарилиши ва фирма раҳбари янги таъсисчини киритиб, Низомни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган.
2010 йил 29 январдаги «Расул-Т» хусусий фирмасининг 1-сонли умумий йиғилиш қарори билан Ҳамро Очилов фирманинг директори лавозимига тайинланган.
Мазкур қабул қилинган қарорлар натижасида марҳум Расул Тоғаевнинг фарзандлари ва жавобгар Ҳ. Очилов ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
Биринчи инстанция суди хусусий фирмага раҳбар «Н» жамғармаси Я. туман бўлими томонидан тайинланмаганлиги, 2010 йил 15 январдаги 3-сонли йиғилишда «Н» жамғармаси Я. туман бўлими «Расул-Т» хусусий фирмасининг таъсисчилигидан эмас, балки «Расул-Т» хусусий фирмаси туман «Н» жамғармаси таъсисчилигидан чиқарилиши ҳақида қарор қабул қилинганлигини эътибордан четда,қолдириб, даъвони рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди хусусий фирма марҳум Р. Тоғаевнинг хусусий мулки бўлмаганлиги ва фарзандлари томонидан мерос мулк қабул қилинмаганлигини даъвони рад қилиш асосларидан бири сифатида кўрсатган.
Ваҳоланки, «Расул-Т» фирмаси таъсис шартномасининг 2,8-бандида, корхона қайта ташкил қилинганда ёки тугатилганда таъсисчи корхона мулкига эгалик қилишга ҳақли эмас. Корхона таъсисчининг Низом фондига қўшган ҳиссасини қайтариши белгиланган.
Бундан ташқари биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича Я. туман судининг 2013 йил 11 июлдаги ҳукмига кўра, Ҳ. Очилов марҳум қайинотаси Р. Тоғаев томонидан ташкил қилинган хусусий фирмага эгалик қилиш учун марҳумнинг меросхўрларини алдаб, уларнинг ишончига кирган ва уларнинг ҳамда фирма таъсисчиси бўлган «Н» жамғармаси Я. туман бўлимининг розилигисиз умумий йиғилиш қарорига асосан хусусий фирмага раҳбар бўлганлигига, фирмага тегишли мулкларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигига ва тегишли жазога тортилганлигига, М. Тоғаев ва бошқаларнинг фирма фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай қарор қабул қилиниши юзасидан низолашиш ҳуқуқига эга эканлигига эътибор қаратмаган.
Апелляция инстанцияси ҳам йўл қўйилган ушбу камчиликларни бартараф этмасдан суд қарорини ўзгаришсиз қолдириб, барвақт хулосага келган.
6-628-17 -сонли ажрим
×
×