Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида Ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва Давлат харидлари ягона ахборот порталини яратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
 LexUZ шарҳи

Мамлакатимизда давлат ва корпоратив харидлари механизмини янада такомиллаштириш, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича изчил ва комплекс ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон савдолар жорий этилди, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали яратилди, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари доирасида кўп поғонали идоралараро тендер комиссиялари ташкил этилди.

2016 йил ва жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси майдончаларида 1,7 триллион сўмдан ортиқ суммада 95 мингдан ортиқ битимлар тузилди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил кўрсатдики, давлат ва корпоратив харидларининг ҳамда тендер савдоларини ташкил этишнинг амалдаги тартиби замонавий талабларга жавоб бермайди, турли хил коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган кўплаб келишиш босқичлари, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомиллар ва сансалорлик ҳолатлари мавжуд. Бундан ташқари, тендер жараёнларининг чўзилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харидининг амалдаги меъёрлари ва тартиби товар-моддий бойликлар, шу жумладан, уларнинг энг зарурлари (канцелярия буюмлари, компьютер техникаси ва автотранспортни таъмирлаш) билан нормал ва барқарор таъминлашда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Охир-оқибатда бу лойиҳалар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг кечиктирилишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарори:

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 миллион АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тугатишни;

лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тугатишни;

битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талабни бекор қилишни назарда тутади.

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида янгидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва давлат харидлари ягона ахборот портали яратилиши ҳамда 2018 йил 1 январдан ишга туширилишини таъминлаш, шунингдек, бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди:

давлат ва корпоратив харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни;

давлат ва корпоратив харидларига тадбиркорлик субъектлари кенг жалб қилинишини;

давлат ва корпоратив харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартиб-таомилларини яратишни;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларни таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини ташкил этишни.

Шу билан бир қаторда, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йил 1 январга қадар ноаниқликларни бартараф қилиш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт — нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт — буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт — буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб белгиланди.

Шу билан бирга, қарорда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида уларнинг тендер савдоларини ташкил этиш бўйича талабларни бузганлиги ҳамда ўтказилган давлат ва корпоратив харидларининг мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган шахсий жавобгар бўлиши кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарори давлат ва корпоратив харидларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва лойиҳа бошқаруви тамойилларидан фойдаланишга асосланган замонавий шакл ҳамда услубларига босқичма-босқич ўтиш йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишда мустақиллиги ва масъулиятини оширишга, бюрократияни бартараф этишга хизмат қилади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси