Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Сан-Францискода чақирилиб ва 1948 йилнинг 17 июнида ўзининг Ўттиз биринчи Сессиясига тўпланиб, бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги бир қанча таклифларни конвенция шаклида қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб, Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг Муқаддимаси «бирлашиш эркинлиги принципининг тан олиниши» меҳнат шароитларини яхшилашга ва тинчликни таъминлаш воситалари сифатида эълон қилаётганини эътиборга олиб, Филадельфия декларациясида «сўз ва бирлашиш эркинлиги тараққиётини кўллаб-қувватлаш учун зарур шартлар» деб таъкидланганини эътиборга олиб, Халқаро Меҳнат Конференцияси, ўзининг Ўттизинчи сессиясида халқаро миқёсда тартибга солувчи асосни шакллантирувчи принципларни якдиллик билан қабул қилганини эътиборга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ўзининг Иккинчи сессиясида мазкур принципларни маъқуллаганини ва, Халқаро Меҳнат Ташкилотидан, халқаро Конвенцияларнинг бир нечтасини қабул қилиш имкониятини вужудга келтириш учун ҳар қандай фаолиятни давом эттириш таклифини эътиборга олиб, бир минг тўққиз юз қирқ саккизинчи йил июль ойининг тўққизинчи кунида куйидаги «Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
2-, 3- ва 4-моддалар қоидалари меҳнаткашлар ва иш берувчилар бирлашмаларининг федерациялари ва конфедерацияларига нисбатан ҳам қўлланилади.
2. Ушбу модда 1-бандининг «а» ва «b» кичик бандларида ифодаланган мажбуриятлар ратификациянинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва ратификация кучига эга.
3. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси навбатдаги декларация орқали ушбу модда 1-бандининг «b», «с» ёки «d» кичик бандлари асосида аввалги декларацияда айтиб ўтилган ҳар қандай шартлардан ёки уларнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
4. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган давр мобайнида, 16-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга исталган аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда белгиланган ҳудудларидаги ҳозирги аҳволни ифода этувчи навбатдаги декларацияни юбориши мумкин.
5. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган муддат мобайнида, 16-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга ҳар қандай аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда ушбу Конвенциянинг қўлланилишига нисбатан ҳозирги аҳволни ифода этувчи декларация юбориши мумкин.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 16-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси