Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
2498-1-сон 29.12.2017
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.04.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.
Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2498-1]
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2017 йил 27 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига
, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
»ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2017 йил 15 ноябрдаги 24/1850-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруқни
(рўйхат рақами 2498, 2013 йил 8 август) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректорининг 2013 йил 25 июлдаги 113-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига ўқишга кириш учун номзодларни дастлабки танловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 2498, 2013 йил 8 август) давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
482-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2498-1/0483-сон)
×
×