Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.
Фуқаролик ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан, ташкилотларнинг эса ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, мулкчилик шаклидан, жойлашган ери, шунингдек бошқа ҳолатлардан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади. Суд ишларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳал қилиши шарт. Суд, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид бўлмаса, бошқа қонунчилик ҳужжатларини ҳам қўллайди.
Ушбу Кодекс 21-моддасининг 2 ва
4-бандларида кўрсатилган рад қилиш асослари прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котибига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу Кодекснинг 21 ва
22-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.
Агар Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судларида ушбу Кодекснинг 21-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш қаноатлантирилганидан кейин мазкур ишни кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш имкони бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши керак. Бундай ҳолда иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўрилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг фармойишига биноан бошқа тегишли судга кўриш учун юборилади.
2) ушбу Кодекснинг 293-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар;
3) ушбу Кодекснинг 18-бобида кўрсатилган ва буйруқ тартибида ҳал этиладиган ишлар;
Ушбу Кодекснинг 26-моддасида кўрсатилган ишлар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларида кўрилади, бундан қонунда шундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига берилган ҳоллар мустасно.
Ушбу Кодекснинг 35-моддасида белгиланган судловга тегишлилик тарафлар келишуви бўйича ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш), суд ҳужжатларининг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар содир этилишида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу Кодекснинг 52-моддасида кўрсатилган суд процесси иштирокчилари мазкур Кодекснинг
40-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади, шунингдек бошқа шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаш, улардан воз кечиш, ўзлари арз қилган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга. Мазкур органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга берган аризасидан воз кечиши ушбу шахсни ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 22-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суднинг чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талаблардан тўлиқ ёки қисман воз кечиш, уларнинг асосини ёки предметини ўзгартириш, миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъвогарнинг талабларини тан олиш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишув тузиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, аризаларни имзолаш, ижро варақасини ундирувга тақдим этиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулларни олиш ваколати ҳар бир алоҳида ҳолда ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак. 3) судьялар, прокурорлар, суриштирувчилар, терговчилар, суд девони ходимлари, бундан улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар мустасно; Экспертнинг (экспертлар комиссиясининг) хулосасида қуйидагилар акс эттирилган бўлиши керак: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизанинг ўтказилиш асоси; экспертизани тайинлаган суд тўғрисидаги маълумотлар; эксперт тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, меҳнат стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳақидаги маълумотлар; эксперт била туриб ёлғон хулоса берганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертиза экспертлар комиссияси томонидан амалга оширилган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асослантирилган жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар. Ушбу Кодекс 106-моддаси биринчи қисмининг 2,
3,
6 ва
7-бандларида кўрсатилган тақиқлар бузилганда айбдор шахслар ушбу Кодекснинг
146-моддасида назарда тутилган тартибда суднинг ажрими билан жаримага тортилади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганликлари оқибатида ўзи кўрган зарарнинг ўрни қопланишини умумий асосларда талаб қилишга ҳақли.
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгар қидирилаётганда;
6) ушбу Кодекснинг 103 ва
363-моддаларига мувофиқ суд томонидан суд топшириғи юборилганда.
1) ушбу Кодекс 116-моддасининг 1 ва
2-бандларида назарда тутилган ҳолларда — ҳуқуқий ворис ишга киришгунига ёки ишга жалб қилингунига қадар ёхуд муомалага лаёқатсиз шахсга қонуний вакил тайинлангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 116-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлиши тугагунига қадар;
3) ушбу Кодекс 116-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига ёхуд тергов тамом бўлгунига қадар;
4) ушбу Кодекс 116-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — чет давлат судининг ёки ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ёхуд унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома чет давлатнинг ваколатли органи томонидан ҳал қилингунига қадар;
41) ушбу Кодекс 116-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;
5) ушбу Кодекс 117-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишинча тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
6) ушбу Кодекс 117-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф даволаш муассасасидан чиққунига ёки тарафнинг судга келишига тўсқинлик қилаётган касаллик тузалгунига қадар;
7) ушбу Кодекс 117-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — жавобгарни қидириш тугаллангунига қадар;
8) ушбу Кодекс 117-моддасининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф қайтгунига қадар;
9) ушбу Кодекс 117-моддасининг 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — экспертиза ўтказиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар;
10) ушбу Кодекс 117-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд топшириғини ижро этиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилади.
Суд ушбу Кодекс 122-моддасининг 1,
3,
4 ва
103-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириб, ажримда давлат божини қайтариш ва даъвони таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни бекор қилиш ҳақида кўрсатади.
Ушбу Кодекс 122-моддасининг 5,
6,
7 ва
102-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани кўрмасдан қолдириш ҳақидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг судга бориши муносабати билан уларнинг ишда бўлмаган вақтида иш жойидаги ўртача иш ҳақи қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади.
Талабларни қаноатлантириш рад этилган тақдирда, ушбу Кодекс 46-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан жалб этилган жавобгар қилган суд харажатларининг ўрни бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Жавобгарни қидириш ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинган тақдирда, суд қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундиради.
Агар ушбу Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ суд муҳокамасида иштирок этиши шарт бўлган ёки судга келиши ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда суд томонидан шарт деб топилган, тегишли тарзда хабардор қилинган шахс судга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёхуд келмаганлиги сабабларини маълум қилмаса, суд томонидан унга нисбатан мажбурий келтириш тўғрисида ажрим чиқарилиши мумкин. Мазкур ажримнинг ижроси ҳудудий ички ишлар органининг зиммасига юклатилади. Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатларни ундириш ушбу Кодексда белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органининг тегишли аризасига асосан амалга оширилади.
Мажбурий келтириш тўғрисидаги суд ажримида ушбу Кодекснинг 272-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари шахс мажбурий келтирилиши лозим бўлган сана, вақт ва жой, шунингдек мажбурий келтириш қайси ҳудудий ички ишлар органига топширилганлиги кўрсатилади.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Агар суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани келтирган шахс иш бўйича судга чақирилаётган фуқарони яшаш ёки иш ёхуд ўқиш жойида топмаса, суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ушбу фуқаро билан бирга яшайдиган катта ёшдаги оила аъзоларининг бирига, бўлмаган тақдирда эса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки иш берувчига (маъмуриятнинг мансабдор шахсига) ёхуд ўқув муассасасига топширилади. Бундай ҳолларда суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс унинг иккинчи нусхасида ўзининг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома юборилган шахснинг кими эканлигини (эри ёки хотини, отаси, онаси, ўғли, қизи ва ҳоказо) ёки эгаллаб турган лавозимини кўрсатиши шарт. Суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан чақирилувчига дарҳол топшириши шарт. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 5-бобида белгиланган судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.
Судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг 194-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Судья аризани қабул қилишни қуйидаги ҳолларда ҳам рад этади, агар:
1) ариза ушбу Кодекснинг 172-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;
2) ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1 — 5,
9,
10-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ҳамда уларни ундириш муддати.
2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили; 4) ариза ушбу Кодекснинг 189-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;
Гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни келмаган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон йўқлигида кўриш мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини эшитади ва суд муҳокамасини давом эттириш ёки иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. Агар чақирилган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, уларга нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. Агар чақирилган гувоҳ иккинчи чақирув бўйича суд мажлисига келмаса, у суднинг ажримига биноан мажбурий тартибда келтирилиши мумкин. Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади. Бироқ, агар иш ушбу Кодекснинг 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш сабабли кейинга қолдирилган бўлса, иш муҳокамаси бошидан бошланади.
Раислик қилувчи гувоҳни сўроқ қилишдан олдин унинг шахсини, ёшини, машғулоти турини, ушбу ишга алоқасини ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар билан ўзаро муносабатларини аниқлайди, шунингдек уни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-моддасига мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантиради. Шундан кейин раислик қилувчи гувоҳга: «Иш юзасидан ўзимга маълум бўлган барча маълумотларни судга айтиб беришга қасамёд қиламан. Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни гапириб бераман, ҳақиқатдан ўзга нарсани гапирмайман» деб ошкора қасамёд қилишни таклиф этади.
Суд томонидан ушбу Кодекснинг 76,
83,
103 ва
104-моддаларида назарда тутилган тартибда гувоҳлардан олинган кўрсатувлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
Ёзма далиллар ёки ушбу Кодекснинг 76,
83,
103 ва
104-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган уларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, экспертлар, мутахассислар ҳамда гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан сўнг ишда иштирок этувчи шахслар ушбу далиллар юзасидан тушунтиришлар бериши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 76,
93,
103,
104 ва
239-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган ашёвий далилларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар ўз тушунтиришларини бериши мумкин.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилган тақдирда, тарафларнинг розилиги суд мажлисининг баённомасига киритилади. Агар тарафларнинг розилиги суд номига юборилган ёзма аризаларда баён этилган бўлса, бу аризалар ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилганида суд даъвогардан суднинг қарори бекор қилинган тақдирда, ҳал қилув қарорининг қайтарма ижросини таъминлашни талаб қилиши мумкин.
Даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек низолашилаётган қарорнинг матни илова қилинади.
7) ушбу модданинг 5-бандида кўрсатилган шахсларга суд чақирув қоғозлари ва бошқа хабарномалар топширилганлиги тўғрисидаги ҳамда улар суд мажлисига келмаганлигининг сабаблари ҳақидаги маълумотлар;
Агар ушбу модданинг учинчи ва
бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган қоидаларга асосан апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин»;
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмуни ушбу Кодекс 253-моддасининг қоидалари билан белгиланади. Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза бериш муддати ва тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
Сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодекснинг 44-бобида назарда тутилган тартибда апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 293-моддасида санаб ўтилган ишлар судларда ушбу Кодекснинг
27 — 37-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи,
тўртинчи ва
бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ушбу модда иккинчи қисмининг
бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган бўлса, легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши ҳамда таржима қилинган бўлиши тўғрисидаги талаблар ушбу ҳужжатга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олиш тўғрисидаги аризасига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек фарзандликка олувчилар қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат (бола Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фарзандликка олинаётганда — ушбу шахслар қайси давлатда доимий яшаш жойига эга бўлса, ўша давлат) ваколатли органининг уларнинг яшаш шароитлари ҳақидаги ва фарзандликка олувчи бўла олиш имкониятлари тўғрисидаги хулосаси, тегишли давлат ваколатли органининг фарзандликка олинаётган боланинг ушбу давлатга кириши ва мазкур давлат ҳудудида доимий яшаши учун рухсатномаси, фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси вакилларига фарзандликка олинган бола ҳақида ахборот бериш ва бола билан мулоқот қилиш имкониятини бериш тўғрисидаги нотариал тасдиқланган мажбурияти илова қилинади.
Ушбу модданинг биринчи,
иккинчи ва
тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар судга икки нусхада тақдим этилади.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, суд фуқаронинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ушбу Кодекснинг 310-моддасида санаб ўтилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаради.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, суд васий, шунингдек ушбу Кодекснинг 310-моддасида санаб ўтилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан, суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Агар аризачи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар ҳужжатни сақловчига нисбатан даъво тақдим этмаса, судья ушбу Кодекснинг 332-моддасига мувофиқ кўрилган чоралар ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида ажрим чиқаради ва ҳужжат берган муассасани бу ҳақда хабардор қилади. Ҳужжатни сақловчи бундай чоралар кўрилиши натижасида ўзига етказилган зарарни аризачидан ундириш ҳуқуқига эга.
Судлар ушбу Кодекснинг 346-моддасида санаб ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг
38 — 40-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан бирга фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 349-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича суд ушбу Кодекснинг
194-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади.
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 352-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 354-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича суд ушбу Кодекснинг
194-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича бундай аризани қабул қилишни рад этади.
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 357-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдирилган талаблар ва эътирозларни асослаш учун фуқаролик ишлари бўйича судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 349-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган фуқаролик ишлари бўйича суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
7) мазкур модданинг 1 — 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилига қилинган, белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси.
Агар апелляция шикоятини (протестини) бериш пайтида ушбу Кодекс 385 — 387-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳаракатсиз қолдирилади.
Апелляция инстанцияси судининг мажлисида раислик қилувчи ушбу Кодекснинг 211 ва
212-моддаларига амал қилган ҳолда, суд мажлисида тегишли тартибни таъминлашга доир зарур чораларни кўради.
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар улар суднинг ҳужжати устидан шикоят қилмаган бўлса, апелляция инстанцияси судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқади.
4) ушбу Кодекс 3993-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва
4-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 ва
2-бандларида кўрсатилган ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятга (протестга) илова қилинган ҳужжатлар билан бирга кассация шикоятини (протестини) берган шахсга ушбу Кодекснинг
273-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатда юборилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Шикоят (протест) берган шахс ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда қайтадан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Кассация тартибида иш ушбу Кодекснинг 397-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан, мазкур бобда белгиланган хусусиятларни инобатга олган ҳолда кўрилади.
4) ушбу Кодекс 3991-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва 399
3-моддаси иккинчи қисмининг
4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга;
Ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарларига ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддатлар ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Ушбу Кодекс 3991-моддасининг биринчи қисми 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритишга ҳақли.
1) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар очилган кундан эътиборан;
2) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 2 ва
3-бандларида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳукми қонуний кучга кирган кундан эътиборан;
3) ушбу Кодекс 437-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — қайта кўрилаётган ҳал қилув қарорига, ажримга ёки қарорга асос бўлган ҳукмга, ҳал қилув қарорига, ажримга ёхуд қарорга мазмунан қарама-қарши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан ёхуд бошқа органнинг ана шундай қарори чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатларнинг ўтиши ҳар бир тўлов муддати тугаган кундан эътиборан бошланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 02/18/ФПК/0612-сон, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон; 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон, 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 11.03.2020 й., 03/20/608/0278-сон; 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон; 26.12.2023 й., 03/23/887/0972-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)