Суд маъмурий ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ушбу Кодекснинг 21 ва
22-моддаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котиби ва таржимон ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиниши мумкин. Прокурорни, экспертни, мутахассисни, суд мажлиси котибини, таржимонни рад қилиш суднинг ташаббусига кўра ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Эксперт: ушбу Кодекснинг 21 ва
22-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун суднинг чақирувига биноан келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертиза ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Дастлабки ҳимоя чоралари турини алмаштириш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал этилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги дастлабки ҳимоя чоралари турини алмаштириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
1) ушбу Кодекс 99-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва
3-бандларида ва 100-моддасининг
2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
3) ушбу Кодекс 100-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар;
4) ушбу Кодекс 100-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолат бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади.
Судья ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани, агар аризага давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки аризачида мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.
1) аризанинг (шикоятнинг) ушбу Кодекснинг 128-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
Ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
Суд томонидан қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала мазкур бобда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масалани кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлиси аудио- ёки видеоёзувга олинган тақдирда, суд мажлиси баённомасида фақат мазкур модда иккинчи қисмининг 1 — 4,
6 — 8,
11-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар берган тушунтиришларнинг бошланган ва тугаган вақти, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришлари, музокаралар ва прокурорнинг фикри акс эттирилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланган унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузган деб ҳисобласа, ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Аризага ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек низолашилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни илова қилинади.
Аризага (шикоятга) ушбу Кодекснинг 130-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек устидан шикоят қилинаётган қарорнинг матни илова қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс апелляция шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 136-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этишга ва ишни апелляция тартибида кўришга ҳақли.
5) ушбу Кодекс 220-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни (протестни) берган шахс кассация шикояти (протести) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Суд шикоятдан воз кечишни ушбу Кодекс 136-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича рад этишга ва ишни кассация тартибида кўришга ҳақли.
5) ушбу Кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
6) ишда суд мажлиси баённомасининг мавжуд эмаслиги, унинг имзоланмаганлиги ёки ушбу Кодекс 176-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа шахслар томонидан имзоланганлиги ёхуд, агар суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган бўлса, аудио- ва видеоёзувнинг электрон ёки бошқа ташувчилари суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилмаганлиги;
Ушбу Кодекснинг 249,
250,
252 ва
253-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган назорат шикояти Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси томонидан ўрганилади.
Шикоят берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва
2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
2) ушбу Кодекс 244-моддаси тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга;
1) ариза ушбу Кодекснинг 270 ва
271-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса;
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва
2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, ариза берган шахс ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ундирувчи, қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.