Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 30.04.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-3416-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 17 майдаги 180-сон қарорининг 10-банди учинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мадрид битимига доир баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида» 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда) 2-банди иккинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 8-банднинг саккизинчи хатбоши, 16-банди учинчи хатбоши ва 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июлдаги 609-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2019 й., 09/19/609/3458-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 апрелдаги 236-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 09/21/236/0376-сон)
а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 2-илованинг 3 — 9, 11 — 14, 24, 27, 29-позицияларидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2019 й., 09/19/355/3024-сон)
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 7-бандидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 августдаги 575-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 783-модда) 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 9-банддаги «Фан ва технологиялар агентлиги Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлар билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлар билан алмаштирилсин;
б) қарорга 1-илова 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари «Инновацион ривожланиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қарорга 1-илованинг 4, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 17-бандларидаги тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи тегишли келишикда «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси