ЛОЙИҲАСИ УЧУН ТИА/ТИҲК ИШЛАБ ЧИҚИШГА ТЕХНИК ТОПШИРИҚ |
Т/р | Асосий маълумотлар ва талаблар рўйхати | Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни |
1. | Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун асос. | Ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжат/ҳужжатларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари, баённомалар, шартномалар, битимлар ва бошқалар) номи кўрсатилади. |
2. | Ташаббускорнинг номи. | Лойиҳа ташаббускорининг тўлиқ номи ва реквизитлари кўрсатилади. |
3. | Лойиҳа ташкилотининг номланиши. | Муайян ташкилотни белгилаш бўйича йўриқнома ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда лойиҳа ташкилотининг тўлиқ номи (йўриқнома ҳужжати кўрсатилган ҳолда) келтирилади. Тегишли йўриқнома ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бандга «танлов асосида аниқланади» деб ёзилади. |
4. | Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган умумий қиймати. | Лойиҳанинг йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосидаги тахминий қиймати кўрсатилади. Шунингдек, харид қилинаётган ускуналарнинг мақбул вариантини танлаш, инвестиция давридаги молиявий харажатлар ва лойиҳанинг бошқа харажатлари бўйича таҳлиллар асосида чегараланган энг кўп қийматни аниқлаш тўғрисида кўрсатма берилади. |
5. | Қурилиш тури. | Қурилиш тури кўрсатилади (янги қурилиш, реконструкция, модернизация, кенгайтириш, капитал таъмирлаш). |
6. | Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қуриш. | Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш тўғрисидаги талаблар кўрсатилади. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қурилиш амалга оширилганда уни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва рўйхатга олиш рақами кўрсатилади. |
7. | Корхона таркиби. | Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг таркиби: асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларнинг дастлабки рўйхати, уларга қўйиладиган техник-технологик талаблар, асосий кўрсаткичлари кўрсатилади. |
8. | Ишлаб чиқариш кооперацияси ва корхона инфратузилмаси. | Корхонанинг шерик корхоналар билан ҳамкорликдаги фаолияти, шунингдек унинг инфратузилмаси таркиби кўрсатилади. |
9. | Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси. | Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси кўрсатилади. |
10. | Корхонанинг ишлаш тартиби. | Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда объектнинг йил давомидаги иш билан таъминланганлик даражаси, иш сменалари кўрсатилади. |
11. | Лойиҳанинг кўлами ва қуввати. | Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳанинг кўлами ва қуввати кўрсатилади. Шунингдек, маркетинг тадқиқотлари асосида лойиҳа қувватини аниқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилади. |
12. | Лойиҳа амалга ошириладиган жой. | Лойиҳани амалга ошириш жойи тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади. |
13. | Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари. | Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари аниқ, шу жумладан миқдорий кўрсаткичларда баён қилинади. |
14. | Лойиҳани амалга ошириш даври. | Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳани амалга ошириш мўлжалланаётган давр тўғрисидаги маълумот кўрсатилади. |
15. | Молиялаштириш манбалари. | Кўзда тутилаётган молиялаштириш манбалари (ташаббускорнинг ўз маблағлари, бюджет маблағлари, банк кредитлари ва бошқалар) кўрсатилади. |
16. | Қурилишнинг алоҳида шарт-шароитлари. | Қурилиш майдони (трассаси)нинг хусусиятлари (сейсмологик бардошлилиги, тупроқ тури, сув ва тупроқ баландлиги ва бошқалар) кўрсатилади. |
17. | Лойиҳани амалга ошириш шакллари. | Лойиҳанинг ҳар бир бўлимида лойиҳа мақсадларига эришишнинг барча эҳтимолий йўллари бўйича қиёсий таҳлил ўтказиш вазифасини қўйган ҳолда, ушбу мақсадларга эришиш йўллари (технологик, молиялаштириш схемалари бўйича, ишлар хусусиятлари бўйича ва бошқалар) кўрсатилади. |
18. | Лойиҳани молиявий асослантиришга қўйиладиган талаблар. | Молиявий асослантириш асосли ишлаб чиқариш харажатлари ва савдо тушумидан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим. Бунда, солиқ кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиққа тортишнинг амалдаги барча ставкаларига таяниш зарур. Шунингдек, асослантирилган молиявий ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, корхона молиявий аҳволининг тўлиқ таҳлили ҳамда барча бирламчи молиявий маълумотларнинг далиллари киритилиши, қабул қилинган стандартларга мувофиқ келувчи ҳисоблаш методикасини қўллаш талаб этилади. |
19. | Лойиҳани иқтисодий асослантиришга қўйиладиган талаблар. | Иқтисодий асослантириш лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини, хусусан, тармоқ, ҳудуд ва умуман, миллий иқтисодиёт учун иқтисодий фойдани аниқ акс эттиришни инобатга олган ҳолда бажарилади. Шунингдек, лойиҳанинг тармоққа таъсири, унинг иқтисодиёт учун ижобий самарасини асослантириш, эҳтимолий иқтисодий хавф-хатарлар, уларнинг даражалари ва бу хавф-хатарларни камайтириш чора-тадбирларини кўрсатиш керак бўлади. |
20. | Лойиҳавий ечимлар учун қўйиладиган асосий талаблар. | Лойиҳалаштириш объектига қараб, лойиҳанинг шаҳарсозлик, архитектура-режалаштириш, конструктив, технологик ва бошқа ечимларига қўйиладиган талаблар кўрсатилади. Шунингдек, лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда технологик ва муҳандислик ускуналар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, санитар-эпидемиологик ва бошқаларга қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилади. |
21. | Изланиш ишларини олиб бориш. | Лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, муҳандислик тадқиқотлари (муҳандислик геологияси, гидрогеология, топографик съёмкалар ва бошқалар) ўтказиш зарурати кўрсатилади. |
22. | Ободонлаштириш ва рекультивация бўйича талаблар. | Ҳудудни ободонлаштириш, кўчатлар ўтқазиш, ички йўллар, пиёдалар йўлкалари, автомобиль тўхташ жойлари ва бошқаларни қуриш, шунингдек, ерларни чопиқ қилиш бўйича талаблар келтирилади. |
23. | Лойиҳалаштиришнинг алоҳида шартлари. | Амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиқиб, лойиҳалаш ташкилотига қўйиладиган талаблар акс эттирилиши лозим. |
24. | Лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар. | Лойиҳа ТИА/ТИҲК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-илова талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим. |
25. | Нархни шакллантириш бўйича талаблар. | Лойиҳанинг кўриб чиқилаётган вариантлари чегараланган қийматини ҳисоблаш (яхлитланган нормативлар, шу каби объектлар бўйича нарх кўрсаткичлари ва бошқалардан фойдаланиш) бўйича талаблар кўрсатилади. |
26. | Лойиҳа ТИАни ишлаб чиқиш муддатлари. | Лойиҳалаштириш хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган санадан бошлаб лойиҳани ишлаб чиқишнинг аниқ муддатлари (ой) кўрсатилади. |
27. | Иш натижаларини тақдим қилиш бўйича талаблар. | Лойиҳанинг ишлаб чиқилган ТИА/ТИҲКни ___ нусхада чоп этилган шаклда ва 1 нусха таҳрир қилинадиган электрон шаклда ташаббускорга тақдим қилиш лозим. Маълумотлар ҳажмига қараб лойиҳа бўлимлари бир китобга бирлаштирилиши ёки алоҳида китоблар шаклида тайёрланиши мумкин. |
28. | Бирламчи ҳужжатлар рўйхати. | Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган, ишлаб чиқувчининг талаби билан ташаббускор томонидан мазкур техник вазифага илова кўринишида бериладиган барча бирламчи ҳужжатлар. |