Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
11.01.2019 1
26.03.2018
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПҚ-3624-сон 24.03.2018
[
ОКОЗ:
1.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ташқи савдони янада эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун тенг ва қулай шароитлар яратиш, шунингдек, савдо операцияларини амалга оширишда ортиқча тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш тартиботини бекор қилиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш ихтиёрий асосда амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига ваколатли орган томонидан халқаро стандартлар талабларига мувофиқ аккредитация қилинган инспекция органлари эга;
инспекция органларининг хизматлари, шу жумладан юк ортишдан олдин инспекциядан ўтказиш хизматлари учун ҳақ тўлаш уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда очилган ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарлар сифати, миқдори ва нархларининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда (кейинги ўринларда — Марказ) рўйхатдан ўтган импорт контрактлари шартларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш учун жавобгарлик импорт қилувчининг мансабдор шахслари зиммасига юклатилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли
Фармони
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
давлат божхона хизмати органлари Марказда рўйхатдан ўтган импорт контрактлари доирасида эркин муомалага чиқарилган товарларнинг миқдори ва нархлари ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда Марказга тақдим этади.
3. Давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек, тижорат банкларига юк ортишдан олдин инспекцияни ўтказувчи инспекция органини танлаш ҳақида импорт қилувчиларга тавсиялар бериш тақиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти «Ўзстандарт» агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда, мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат манфаатларига етказилган зарарни қоплаш кафолатларини таъминловчи механизмларни жорий этган ҳолда импорт қилувчилар ва ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш бўйича таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда аккредитация объектлари томонидан ваколатли органга ўтказиладиган тўловларни ундириш шартлари ва миқдорларининг танқидий қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, Марказ фаолияти соҳаси татбиқ этиладиган товарлар, ишлар ва хизматлар харидларини ўтказиш (харид тартиботларини бажариш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар) бўйича ихтисослашган ташкилотни танлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатиладиган талабларга жавоб берадиган ихтисослашган ташкилотлар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли
Фармони
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли
Фармонига
асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
7. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли
Фармони
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 март,
ПҚ-3624-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 07/18/3624/0939-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
×
×