1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 7, 242-модда; 2006 йил, № 4, 174-модда; 2007 йил, № 7, 328-модда; 2009 йил, № 3, 68-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, депутатлар бирлашмаларини тузиш, Қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларига доир бошқа масалаларни тартибга солади.
14) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
88-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
99-модда. Қонунчилик палатасининг қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ва қонунлари лойиҳаларини;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари ҳамда қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритиш шаклида амалга оширилади.
Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Қонун лойиҳаси ва ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган материаллар матнларининг нусхалари электрон шаклда тақдим этилиши керак.
қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқми ёки мувофиқ эмасми? Агар хулосада қонун лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ эмаслиги аниқланган бўлса, қонун лойиҳасининг қайси қонунга мувофиқ эмаслиги ва бу номувофиқлик нимада акс этиши кўрсатилиши керак;
ушбу Регламентнинг 135-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
139-модда. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
158-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунни ҳамда уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ушбу параграфда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ушбу Регламентнинг
11 — 15-боблари талабларига мувофиқ Қонунчилик палатаси томонидан амалга оширилади.
159-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш учун депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тегишли таклиф киритилганидан кейин олти ой ичида унинг кенг муҳокамасини инобатга олган ҳолда кўриб чиқиши мумкин.
160-модда. Агар Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаса, уни кўриб чиқиш камида бир йилдан кейин қайта бошланиши мумкин.
173-модда. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ушбу модда биринчи қисмининг 1,
4,
5,
6,
7 ва
10-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модда биринчи қисмининг 3,
8 ва
9-бандлари) мазкур бобда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
174-модда. Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади: