Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси янги таҳрирда қабул қилинганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (бундан буён матнда суд деб юритилади) мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий ёки маъмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра, келиб тушганда судья ариза ФПКнинг 189, 190 ва 191-моддаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай даъвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ошмайдиган муддат беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судья фақат ФПК 194, 195-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этишга ёки қайтариш ёхуд аризани судга тааллуқлилигига кўра, бошқа судга ўтказишга ҳақли бўлиб, бунда қонунда назарда тутилган асослар рўйхати тугал эканлиги инобатга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризани қайтариш ҳақидаги суд ажрими устидан ФПК 44-бобида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин ва у бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлаб мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади;
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қарши даъвони у ФПК 200-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаслиги сабабли қабул қилишни рад қилиш ҳақидаги ажрим устидан, бу ҳолат судга мустақил даъво тақдим этилишига тўсқинлик қилмаслиги туфайли, шикоят берилмайди.
Судья ФПК 204-моддасида назарда тутилган барча зарур ҳаракатларни бажариш чораларини кўриши шарт.
6. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш учун ФПК 202-моддасида белгиланган ўн кунлик муддат алоҳида ҳолларда ўта мураккаб ишлар бўйича (масалан, мулк ҳуқуқи вужудга келиши ёки тугаши (шу жумладан, битимлар, ворислик, давлат мулкини хусусийлаштириш), ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ низолар бўйича, шунингдек экспертиза ўтказиш, суд топшириғи юбориш, ишни кўраётган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида бўлган фуқаролар ёки ташкилотлардан материаллар олиш талаб этиладиган ишлар бўйича суднинг асослантирилган ажрими билан йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 207-моддасида назарда тутилган фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилишнинг умумий ва қисқартирилган муддатлари ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тугаган кундан ҳал қилув қарори қабул қилинган ёки аризани кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, ишни бошқа судга ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кун қўшилган ҳолда ҳисобланади.
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, суд топшириғини бажариш қонунда белгиланган барча талабларга риоя этилган ҳолда суд мажлисида амалга оширилиши лозим (ФПК 104 моддаси). Бунда ишда иштирок этувчи шахслар ФПК 40-моддасига биноан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг илтимосномасига асосан ёзма тушунтиришлар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилиши мумкин. Тарафлар ва учинчи шахслар номидан тушунтиришларни уларнинг вакиллари беришлари мумкин. Гувоҳлар била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиши шарт.
10. Шуни назарда тутиш лозимки, шахснинг бузилган ҳуқуқларни тиклашга қаратилган суд қарорини амалда ижро қилиш ФПК 106-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чоралари ўз вақтида ва тўғри танланганлигига боғлиқ.
11. ФПК 156-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар ва суд процессининг бошқа иштирокчилари суднинг айрим процессуал ҳаракатлари, шунингдек ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса, буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинадилар. Ишда иштирок этувчи шахс томонидан электрон почта манзили кўрсатилган бўлса, хабар электрон ҳужжат кўринишда амалга оширилади.
12. ФПК 213-моддасига кўра, суд мажлисида ҳозир бўлган процесс иштирокчилари шахси суд томонидан уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, хизмат гувоҳномаси ва бошқа ҳужжат) асосида аниқланади.
ФПК 67-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган шахсларни суд мажлисида иштирок этиш масаласини ҳал қилишда шуни назарда тутиш лозимки, қонунга асосан судда профессионал фаолият билан вакил сифатида фақат адвокатлар шуғулланиши мумкин.
14. Аризани кўрмасдан қолдириш оқибатлари мазкур ҳуқуқий институтни қўллаш асосларига боғлиқ бўлганлиги сабабли, суд ФПК 123-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ўз ажримида манфаатдор шахсларга аризани кўрмасдан қолдириш оқибатларини ва бунга асос бўлган сабабларни бартараф этиш йўлларини тушунтириши шарт.
Аризани ФПК 122-моддасининг 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги суд ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
15. ФПК 72-моддаси талабларига кўра, ишни кўриб чиқишда ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бунда иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар, шунингдек улар тарафлардан қайси бири томонидан исботланиши лозимлигини белгилаш қонун билан суднинг зиммасига юклатилган.
Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилган, алоқадорлик (ФПК 73-моддаси) ва мақбуллик (ФПК 74-моддаси) талабларига жавоб берадиган ҳар бир далил суд муҳокамаси давомида текширилиши лозим.
Кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади, ФПК 39-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни ишга жалб қилиш ҳоллари бундан мустасно бўлиб, бундай ҳолда иш муҳокамаси бошидан бошланади.
20. ФПК 118-моддасида белгиланган иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари муайян ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб, бундай ҳолатлар вужудга келиши суд зиммасига уни тиклаш мажбуриятини юклаши сабабли, суд мазкур ҳолатлар вужудга келган-келмаганлигини вақти-вақти билан текшириб турилиши лозим.
21. ФПК 144-моддасига мувофиқ мажбурий келтириш процессуал мажбурлов чораси сифатида, фақат шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган, унинг суд муҳокамасида иштироки қонунга кўра шарт бўлган ёки суд томонидан шарт деб топилган ҳолларда қўлланилишига йўл қўйилади. Мажбурий келтириш ҳақидаги суд ажрими ижроси унда кўрсатилган ички ишлар органига юклатилади. Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласи суд томонидан ажрим чиқарилган пайтда ёки ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинаётган пайтда ҳал қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тушунтирилсинки, судга ҳурматсизлик кўрсатганлиги учун шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида ФПК 150-моддаси тартибида чиқарилган суд қарори устидан ФПК 44-бобида белгиланган тартибда хусусий шикоят (протест) келтирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 315-моддасининг биринчи қисми, 317-моддасининг учинчи қисми).
23. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 165-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича жавобгарни (қарздорни) қидириш ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида ҳам, суд муҳокамаси давомида ҳам эълон қилиниши мумкин.
24. ФПК 254-моддасига мувофиқ даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа холларда, суд даъвогар томонидан билдирилган талаблар доирасидан четга чиқиши мумкин.
25. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, иш фақат ФПК 280-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган барча ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, сиртдан иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Суд мажлиси баённомаси мазмуни ва уни тузиш тартибини белгиловчи ФПК 277, 278-моддалари талабларига қатъий риоя қилиниши, ўз вақтида баённома юзасидан эътироз билдириш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят берилишини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
27. Мазкур қарор қабул қилиниши, шунингдек қонунчиликка ўгартиришлар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги «Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида»ги 19-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 14-сонли, 2010 йил 14 майдаги 5-сонли, 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли ва 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорлари билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси