Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3680-сон қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Мазкур банднинг йигирманчи иккинчи хатбошида келтирилган бино-иншоотлар, объект ва ускуналар фермер, деҳқон хўжаликлари, «Томорқа хизмати» МЧЖлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига Жамғармадан ажратиладиган кредит эвазига ва (ёки) лизинг шартлари асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади.