Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасидаги қонунчиликни
такомиллаштириш

1.

«Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар белгилаб берилади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органларнинг ваколатлари;

туғилганликни қайд этиш (оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, никоҳни тузиш ва бекор қилиш, ўлимни қайд этиш) тартиби;

далолатнома ёзувларини тиклаш, ўзгартириш, тузатиш, уларни тўлдириш, фамилияси, исми ва ота исмини ўзгартириш, далолатномалар ёзувларини тўлиқ ёзиш;

такрорий гувоҳномалар ва бошқа маълумотлар, архив маълумотларини бериш, ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳамда фуқаролар йиғинларининг ҳисоботлари;

идоралараро ахборот-электрон ҳамкорлик тартиби.

Қонун лойиҳаси

2018 йил октябрь

Адлия вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий суд, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларнинг маъмурий жавобгарлиги назарда тутилади:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни қонунга хилоф равишда рад этганлик ва қайд этиш муддатларини бузганлик учун ФҲДЁ органларининг мансабдор шахслари;

туғилиш ва ўлишни ўз вақтида қайд этмаганлиги учун, туғилиш тўғрисидаги тиббий маълумотнома, ўлим, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома тўғри ва аниқ тўлдирилиши юзасидан соғлиқни сақлаш муассасаларининг мансабдор шахслари;

топиб олинган (ташлаб кетилган) гўдакнинг туғилишини қайд этиш чоралари кўрилмаганлиги учун васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва гўдак топширилган муассасанинг маъмурияти маъмурий жавобгар бўладилар.

Қонун лойиҳаси

2018 йил октябрь

Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Олий суд, вазирлик ва идоралар

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгилаш мезонларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатнома-лари маълумотларининг ягона электрон базаси шакллантирилишини ҳисобга олган ҳолда ФҲДЁ органларида архивариус қўшимча штат бирлигини жорий этиш;

гербли гувоҳномаларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдала-ниб, фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартибини жорий этган ҳолда уларни қўлда ёзиб тўлдириш талабларини бекор қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарорини ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатнома-ларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (қайд этиш рақами № 2547, 31.12.2013 йил) қайта кўриб чиқиш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

бола туғилган кундан кейин бир йил ўтгач ота-оналардан бирининг аризаси асосида унинг туғилганлигини қайд этиш;

хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатига оид ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳолатига оид ҳужжатларига алмаштириш тартиби;

вафот этган шахснинг қариндошлари ва манфаатдор шахсларнинг аризаси бўйича ўлим тўғрисидаги далолатнома ёзувига тузатиш ва қўшимчалар киритиш;

ФҲДЁ органларининг бошқа ФҲДЁ органлари ва давлат органлари билан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» тизими орқали электрон ҳамкорлик қилиш тартиб��.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил июль

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ФҲДЁ архивлари тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ФҲДЁ архивининг мақсади, вазифалари, функциялари, фаолиятининг ташкил этилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

архив фондини юритиш, сақлаш ва эксплуатация қилиш тартиби;

архив маълумотларини бериш, кўриб чиқиш муддатлари.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2019 йил июль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги

6.

Аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида ФҲДЁ органлари томонидан қўшимча хизматлар кўрсатилганлиги учун тўланадиган ҳақ миқдорларини қайта кўриб чиқиш (коррупцияга барҳам бериш мақсадида архив маълумотномалари ва ахборотини муддатидан илгари берганлиги учун оширилган миқдорларда ҳақ ундириш).

Адлия вазири буйруғи

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

7.

Қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини хатловдан ўтказиш ва аниқлаш ҳамда уларни кейинчалик ФҲДЁ органларида қайд этиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибларини тасдиқлаш.

Туман (шаҳар) ҳокими қарори

2018 йил июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

II. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
ФҲДЁ органлари фаолиятига татбиқ этиш

8.

Фертиль ёшдаги аёлларни ҳисобга олиш ва ҳомиладорликни унинг эрта босқичларидан бола туғилгунга қадар ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.

Ушбу тизимнинг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

Тадбирлар режаси

2018 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

Туғилиш ва ўлиш тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ўз вақтида қайд этиш мақсадида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш учун ФҲДЁ, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимларини интеграциялаш

Тадбирлар режаси

2018 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш мақсадида ФҲДЁ органлари ўртасида сўровларни жўнатиш ва уларга ўз вақтида жавоб олиш учун «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2018 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизими яратилган пайтдан (XIX аср) бошлаб ҳозирги вақтгача сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини (дастлабки маълумотларга кўра 60 миллиондан кўпроқ ёзувлар) рақамлаштириш ҳамда ФҲДЁнинг ягона электрон архив фондини шакллантириш, уни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш.

Тадбирларни ташкиллаш-тириш

Рақамлашти-риш ва интеграция-лашни якунлаш

2018 йил август

2021 йил декабрь

Адлия вазирлиги

12.

Электрон тўлов тизими орқали давлат божи, давлат йиғимлари ва бошқа тўловларнинг электрон (мобиль) тўлови имкониятларини кенгайтириш

Тадбирлар режаси

2018 йил сентябрь

Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

13.

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали никоҳни қайд этишга ариза бериш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

Тадбирлар режаси

2019 йил январь

Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

14.

Туғилиш, ўлиш, никоҳ, ажралиш тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан айирбошлаш учун ФҲДЁ, соғлиқни сақлаш ва давлат статистика органларининг электрон тизимларини интеграциялаш

Тадбирлар режаси

2018 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги

III. ФҲДЁ органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш
ва фаолият самарадорлигини таъминлаш

15.

ФҲДЁ бўлимлари туман (шаҳар) ҳокимликлари ихтиёрига ўтиши муносабати билан ФҲДЁ бўлимларининг мудирларини аттестациядан ўтказиш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Психологик фанлар ва юридик фаолият билан боғлиқ бўлмаган бошқа фан ва кўникмалар (стрессни бошқариш, ихтилофларни бошқариш, иш вақтини самарали ташкил этиш)га ўқитиб-ўргатиш бўйича фанлар жорий этилишини назарда тутган ҳолда ФҲДЁ органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш.

Тадбирлар комплекси

2018 йил июль

Адлия вазирлиги

17.

ФҲДЁ органлари учун ягона логотипни тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йилдекабрь

Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги

18.

ФҲДЁ органлари ходимларининг ягона форма либосига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2018 йил декабрь

Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги

IV. ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

19.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимининг иш самарадорлигини ва тезкорлигини ошириш мақсадида фуқаролик ҳолати далолатномаларини рақамлаштириш, идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш учун зарур бўлган сканерлаш қурилмалари, сервер ва бошқа ускуналарни, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмларни харид қилиш.

Тадбирлар режаси

2018 йил сентябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги

20.

Бухоро шаҳрида никоҳ уйи, Шўрчи, Сайхунобод туманларида ва Олмалиқ шаҳрида ФҲДЁ бўлимлари қурилишини тугаллаш

Тадбирлар комплекси

Белгиланган муддатларда

Адлия вазирлиги

21.

Дўстлик ва Мирзачўл туманларининг адлия бўлимларини, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларини жойлаштириш учун бинолар, шунингдек, Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига замонавий кутубхона биносини қуриш, бунда, истисно тариқасида, 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар қурилиш-монтаж ишларини айни вақтда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан биргаликда олиб боришга рухсат этилади ва объектлар қурилиши доирасида Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб; «ASILBEK POWER PROJECT» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб; «Yangi Avlod Qurilish Invest» МЧЖ — бош пудрат ташкилоти этиб тайинланди.

Тадбирлар комплекси

2018 йил сентябрь

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси