Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) мувофиқ судлар ФПКнинг 21-бобида назарда тутилган ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича барча зарур ҳаракатлар амалга оширилганидан сўнггина, ишни кўришга киришишга ҳақли.
3. ФПКнинг 204-моддасига асосан судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақида тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар амалга ошириши лозим бўлган аниқ процессуал ҳаракатлар ва бу ҳаракатларни амалга ошириш муддатини кўрсатган ҳолда ажрим чиқариши шарт. Шунингдек ажримда процесснинг ушбу босқичида судья томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар ҳам кўрсатилади.
4. Назарда тутиш лозимки, ФПКнинг 201-моддасида кўрсатилган ишни суд муҳокамасига тайёрлашнинг ҳар бир вазифаси процесс ушбу босқичининг мажбурий белгиси ҳисобланади. Тайёрлаш вазифаларидан бирортаси бажарилмаслиги суд муҳокамасининг асоссиз чўзилишига ва суд хатолигига олиб келиши мумкин.
7. ФПКнинг 203-моддасига мувофиқ иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ва уларни исботлаш мажбуриятларини тақсимлаш мақсадида, судья тарафларни қоида тариқасида, алоҳида сўроқ қилишга ҳақли.
Тарафларни ушбу босқич жараёнида сўроқ қилиш ФПКнинг 201-моддасида белгиланганидек ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш вазифалари билан қатъий чегараланишини назарда тутиш лозим.
11. ФПКнинг 50-моддасига мувофиқ прокурорнинг фуқаролик иши муҳокамасидаги иштироки фақатгина қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризаси билан қўзғатилган ишлар бўйича шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ишни суд муҳокамасига тайёрлашда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларни ишга жалб қилиш ёки киришиш ҳақида судья тегишли ажрим чиқаради. ФПКнинг 48-моддасига мувофиқ ушбу шахслар даъвогарнинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиши ва унинг барча мажбуриятларини ўз зиммасига олишини инобатга олиб судья, ФПКнинг 203-моддаси қоидаларига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлашда уларни сўроқ қилади.
18. Зарурат бўлганда судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда бир турдаги ишларни бирлаштириш (ФПКнинг 197-моддаси) ёки бир нечта талабни алоҳида иш юритишга ажратиш (ФПКнинг 198-моддаси) масаласини ҳам ҳал этиши мумкин.
20. ФПКнинг 205-моддасига мувофиқ судья иш етарли даражада тайёрланган деб топгач, уни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш ҳақидаги ажримда суд томонидан кўрсатилган барча ҳаракатлар бажарилган тақдирдагина иш суд муҳокамасига тайёрланган деб ҳисобланиши лозим.
21. Судларнинг эътибори судья ёрдамчисининг ФПКнинг 206-моддасида назарда тутилган, шунингдек судьянинг топшириғига биноан ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичидаги бошқа ҳаракатларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш борасидаги масъулиятини ошириш лозимлигига қаратилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси