7. Қонуннинг 11-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Расмийлаштирилган ҳужжат матни фуқароларнинг талабига биноан нотариус томонидан рус тилида ёки имкон бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Нотариус ҳужжатни экспертизага юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва унда қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, нотариал идоранинг номи, ҳужжатнинг номи, у кимнинг номига берилганлиги, нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун ҳужжат ким томонидан тақдим этилганлиги (фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахс бўлса унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), СТИР, ҳужжатни экспертизага юбориш заруратини келтириб чиқарган ҳолатлар, ҳужжат экспертиза қилиниши учун қаерга (қайси экспертиза муассасасига) юборилаётганлиги ва экспертиза ҳал этиши учун қўйилаётган саволлар кўрсатилади. 12. Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, битим, ариза ва ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан, битим, ариза ва бошқа ҳужжатнинг матнида баҳолар кўрсатилса, рақам ҳамда сўз билан ёзилиши, юридик шахсларнинг номлари эса — уларнинг органлари жойлашган ерларини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда қисқартиришларсиз ёзилиши, зарур ҳолларда эса банкдаги ҳисоб рақам ва СТИРи кўрсатилиши лозим. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили тўлиқ кўрсатилган ҳолда ёзилиши, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак. Мазкур банднинг иккинчи ва
учинчи хатбошиларида келтирилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри соҳасидаги ваколатли органнинг ер участкасининг майдони ёки кўчмас мулк ёки унинг бир қисми миқдори тўғрисидаги маълумотлари ўртасида фарқ мавжуд бўлса, кўчмас мулк ёки унинг бир қисмига ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар нотариал идорада қолдирилади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади. Агар сотувчининг аризаси унинг илтимосига кўра Қонуннинг 73-моддасига асосан битимни тасдиқлайдиган нотариус томонидан умумий улушли мулк иштирокчисига топширилган бўлса, унинг бир нусхаси олди-сотди шартномасининг нотариусда қоладиган нусхасига тикиб қўйилади.
35. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218 ва
224-моддаларига асосан, умумий улушли мулк иштирокчиси ўзининг улушини бошқа мулкка айирбошлаганида ёки уни бошқача тарзда ҳақ эвазига ўзга шахсга берганида, мазкур Йўриқноманинг
30 — 34-бандлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг
маъмурий регламенти қоидалари қўлланилади.
кредиторларга юборилган хабарнома ва уларнинг корхона қарзларини бошқа шахсга ўтказишга розилиги ҳақидаги нотариус, Қонуннинг 26-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари томонидан шаҳодатлантирилган аризалари (кредиторлар юридик шахс бўлган ҳолларда, уларнинг розилиги расмийлаштирилган хатлари);
Мазкур банднинг ўн биринчи ва
ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган маълумотномалар нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ҳамда Тизимда сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 541-моддасига асосан ижарага берилаётган мол-мулк топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида топширилиши лозимлиги тарафларга тушунтирилади ва бу ҳақда шартнома матнида кўрсатилади.
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.
Мазкур банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган хусусийлаштиришда розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотнома нотариус томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинади ва Тизимда сақланади.
82. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 55-моддасига мувофиқ юридик шахс тугатилаётганда (суд тартибида, ихтиёрий равишда), кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулк шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларга (иштирокчиларга), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, топширилади ва улар ўртасида тақсимланади.
84. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
86. Қарз шартномаси бўйича қарз олган шахс томонидан тўлов муддати ўтказиб юборилганда, Қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга мулкни қайтариш ёки қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Қонуннинг
76 — 80-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар
рўйхатига мувофиқ ижро хатини ёзади.
Васият қилувчи исталган вақтда васиятномани ўзгартириш ва бекор қилиш ҳақида Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ хоҳлаган нотариал идорага мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда нотариус васиятномага ўзгартириш киритилганлиги ёки уни бекор қилинганлиги тўғрисида Тизимга маълумот киритади.
92. Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятноманинг ҳамда уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхаси васият қилувчи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдаги идоравий нотариал архивга сақлаш учун кечиктирмай юборилиши шарт. Идоравий нотариал архив ходими томонидан шу куннинг ўзида Тизимга ушбу васиятнома ҳақидаги маълумот киритилади.
111. Олтин, кумуш, платина ва тангадаги, қуймадаги ва хом турдаги платина гуруҳдаги металларга, чет эл валютасига, чет эл валютасида берилган тўлов ҳужжатларига, ҳужжатли шаклдаги қимматли қоғозларга, қимматбаҳо металлардан, тошлардан ишлаб чиқарилган буюмларга, шунингдек қимматбаҳо тошларга алоҳида рўйхат тузилади, улар конвертга ёки юмшоқ идишга солинади, муҳрланади, пломбаланади ва рўйхатга олинган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, меросхўрларга берилгунича ёки мерос олиш ҳуқуқи бўйича мерос мол-мулки давлатга ўтиш ҳолатида давлат фойдасига топширилгунга қадар, тегишли банкка сақлаш учун топширилади. Нотариус Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
177. Нотариус Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.
Қонуннинг 80-моддаси талаблари тушунтирилганлиги;
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон; 02.04.2019 й., 10/19/3113-1/2866-сон; 01.06.2019 й., 10/19/3113-2/3227-сон, 10.10.2019 й., 10/19/3113-3/3897-сон; 10.01.2020 й., 10/20/3113-4/0043-сон, 02.05.2020 й., 10/20/3113-5/0602-сон; 01.04.2021 й., 10/21/3113-6/0266-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 05.11.2021 й., 10/21/3113-7/1026-сон; 28.11.2022 й., 10/22/3113-8/1042-сон; 25.01.2024 й., 10/24/3113-9/0068-сон)