Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида |
1. | Сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти бўйича халқаро рейтингларда мамлакатнинг мавқеини яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ва «Йўл харитаси»ни тайёрлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва «Йўл харитаси» | 2019 йил 15 мартгача | Агентлик, манфаатдор идоралар |
2. | Республика ҳудудларида давлатга қарашли бўлган босма ОАВнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2019 йил 1 майгача | Агентлик, манфаатдор идоралар |
3. | ОАВ мустақиллиги соҳасидаги кафолатлар ва халқаро стандартларнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлашга масъул бўлган Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 1 июнгача | Агентлик |
4. | «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар» тўғрисидаги Қонун лойиҳасини янги таҳрирда ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар, давлат стандартлари, техник регламентлар ва санитария меъёрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2019 йил 1 майгача | Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Агентлик |
5. | Журналист мақомини ошириш, медиа жамиятда ўзини ўзи бошқаришнинг механизмларини шакллантириш ҳамда журналистнинг умум эътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 1 июнгача | Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Агентлик |
6. | Суд органлари билан республика журналистлари ўртасида изчил ҳамкорликни ўрнатиш, уларнинг суд мажлисларидаги иштирокини таъминлаш, очиқ суд материалларини ёритишда мамлакат ОАВдан фойдаланишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 1 апрелгача | Агентлик, Олий суд, Адлия вазирлиги |
7. | ОАВ ҳуқуқларини таъминлаш ва журналистларнинг ўз касбий фаолиятига доир мажбуриятларига риоя этишига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини тафтиш қилиш, Ўзбекистон Республикасининг «Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида»ги ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2019 йил 1 ноябргача | Агентлик, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича), Адлия вазирлиги |
8. | Журналистларнинг Касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | Касб этикаси кодекси | 2019 йил 1 июлгача | Агентлик, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси |
9. | Даврий нашрларнинг жозибадорлигини ошириш, медиа-менежментнинг замонавий усулларини, АКТ-имкониятларини ҳамда самарали маркетинг ишланмаларини жорий этиш орқали уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 1 майгача | Агентлик |
10. | ОАВ, теле- ва кабель студиялар, оммабоп интернет-медиа, фуқаролик журналистикаси (блогерлар) фаолиятидаги муаммоларни ўрганишга бағишланган туркум учрашувлар ва «давра суҳбатлари» ўтказиш. | Чора-тадбирлар мажмуи | тизимли равишда | Агентлик |
II. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда матбуот хизматлари ишларининг самарадорлигини ошириш соҳасида |
11. | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари матбуот-хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан давлат тузилмалари раҳбарларининг масс-медиа билан изчил ҳамкорлигини амалиётга жорий этишни кўзда тутувчи уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш механизмини шакллантириш. | Чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 1 апрелгача | Агентлик |
12. | Қуйидагиларни назарда тутувчи дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қиладиган асосий муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида туркум «ақлий ҳужумлар» ва семинарлар ўтказиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари матбуот хизматлари фаолияти очиқлигини таъминлашда уларнинг ҳолати ва фаолият самарадорлигини янада ошириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек ҳуқуқий ва амалий таклифларни ишлаб чиқишга қаратилган конференциялар ташкил этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари, матбуот хизматлари ходимлари фаолияти очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш; матбуот хизматлари ходимларининг касбий малакасини ошириш, ОАВ билан ҳамкорлигини яхшилаш, шу жумладан алоқалар ўрнатишда мобил технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туркум семинар ва тренинглар ўтказиш; кенг жамоатчиликни амалга оширилган ишларнинг натижалари, давлат тузилмалари фаолиятининг моҳияти ва истиқболдаги режалари билан таништириш мақсадида давлат органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ОАВ учун тизимли равишда пресс-конференциялар ташкил этиш ҳамда уларга ОАВ билан самарали ҳамкорлик ўрнатишда кўмаклашиш. | Комплекс чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 15 майгача | Агентлик |
13. | Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини очиқлигини таъминлашда матбуот хизматларининг иш самарадорлигини янада ошириш, журналистлар, блогерларнинг билими ва касбий малакасини ошириш, шунингдек Агентликка юкланган бошқа вазифаларни амалга ошириш мақсадида дипломатик корпус, хорижий ва халқаро тузилмалар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш. | Чора-тадбирлар мажмуи | 2019-2020 йиллар давомида | Агентлик, Ташқи ишлар вазирлиги |
III. Ахборот-кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида |
14. | Ўзбекистон Республикасининг Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги, шу жумладан ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳага давлат-хусусий шерикликни татбиқ қилиш, хусусий ва рақамли (виртуал) кутубхоналар тармоғини ривожлантириш бўйича Концепция ва Дастурни тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини тайёрлаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2019 йил 1 мартгача | Агентлик |
15. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида электрон ва аудио китобларни яратиш, шунингдек китоб фондини тўлдириш учун хорижий адабиётнинг энг сара намуналарини давлат тилига ва ўзбек адабиёти асарларини хорижий тилларга таржима қилиш бўйича Медиа-марказ ташкил этиш. | Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар | 2019 йил 1 июнгача | Агентлик |
16. | Республика умумтаълим муассасаларида «Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Қўшма чора-тадбирлар дастури | 2019-2020 йиллар давомида | Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор идоралар |
17. | Ҳар йили республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси томонидан маҳалла фуқаролари йиғинларининг китоб фондини тўлдириш бўйича адабиётлар рўйхатини тайёрлаш. | Қўшма чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 15 февралдан бошлаб, ҳар йили | Агентлик, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси |
18. | Ҳар йили Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда умумтаълим мактаблари кутубхоналари учун зарур бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва уларни Агентлик корхоналарида тайёрлаш бўйича буюртмаларни жойлаштириш. | Қўшма чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 15 февралдан бошлаб, ҳар йили | Агентлик, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
19. | Китобхонлик тарғиботини ошириш, нашриётлар ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш, халқаро китоб кўргазмаларида нодавлат нашриётларнинг иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2019 йил 1 августгача | Агентлик |
IV. Нашриёт-матбаа фаолиятини ривожлантириш соҳасида |
20. | ОАВ ва матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгиловчи янгиланган тартибларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 20 апрелгача | Агентлик |
21. | Нашриёт-матбаа корхоналарининг ускуналарини белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2019 йилнинг I ярим йиллиги | Агентлик |
22. | Агентлик тизимида мавжуд объектлар ва жиҳозларни тўлиқ инвентаризация қилиш, натижалари бўйича давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат-хусусий шериклик шаклларини жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган республика нашриёт-матбаа фаолиятини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. | Ташкилий тадбирлар ва Комплекс чора-тадбирлар дастури | 2019 йилнинг I ярим йиллиги | Агентлик, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
23. | Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан республика таълим тизими учун ҳар йили талабалик гувоҳномаси, (шу жумладан пластик) рейтинг дафтарчалари, синф журналлари, ўзлаштириш табеллари, аттестатлар ва бошқа босма маҳсулотларини Агентлик корхоналарида тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш. | Қўшма шартномалар | 2019 йил 15 февралдан бошлаб, ҳар йили | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Агентлик |
24. | Нашриёт-матбаа уйларининг технологик ускуналарини модернизация қилиш, китоб-канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминловчи ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. | Чора-тадбирлар мажмуи | 2020 йил 1 январгача | Агентлик |
25. | Республика нашриёт-матбаа корхоналари томонидан нашр этилган маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатиш тартибини қайта кўриб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 1 мартгача | Агентлик, Адлия вазирлиги |
26. | Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг муаллифлар билан ишлаш, идоралар билан келишиш, зарур бўлган эксперт хулосаларини олиш ва кейинги ўқув йилига мўлжалланган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг якуний матнларини тасдиқлаш ҳамда 1 майга қадар оригинал макетларини яратиш ва нашр этиш учун Агентликнинг нашриёт-матбаа корхоналарига тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Идоравий ҳужжат | 2019 йил 30 апрелгача | Халқ таълими вазирлиги, Агентлик |
27. | Матбаа тармоғининг муаммоларини ўрганиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Чора-тадбирлар дастури | 2019 йил 1 октябргача | Агентлик |
28. | «O‘qituvchi» бренди остида кўчма китоб дўконлари лойиҳасини амалга ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019-2020 йй. давомида | Агентлик |
29. | Мактаб дарсликлари, ўқув қўлланмалар ва дафтар маҳсулотларини безатиш ва нашр қилиш бўйича стандартлар, техник регламентлар ва санитария меъёрларини матбаа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар ҳамда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олиб қайта кўриб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 1 июлгача | Агентлик |
30. | Ўзбекистон нашриёт-матбаа бозори иштирокчилари томонидан китоб-дафтар, бошқа матбаа ва канцелярия маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўрнатилган сифат стандартларига риоя қилиниши бўйича тизимли назоратни таъминлаш. | Чора-тадбирлар мажмуи | доимий | Агентлик, манфаатдор идоралар |
V. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш соҳасида |
31. | Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2019 йил 15 февралгача | Агентлик, Адлия вазирлиги |
32. | Келгусида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва уларнинг касбий малакасини ошириш мақсадида Агентлик ходимларини аттестациядан ўтказиш. | Чора-тадбирлар мажмуи | 2019 йил 1 мартгача | Агентлик |