Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон тизимини самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳ ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон тизимини тўлақонли жорий этиш ва сифатли ишлашига қаратилган биринчи навбатдаги тадбирлар ЖАДВАЛИ

3-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш (имзолаш) ва киритишнинг ТАШКИЛИЙ СХЕМАСИ

3а-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ СХЕМАСИ

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда 2019 йил 1 январдан бошлаб Интернет жаҳон ахборот тармоғида пилот лойиҳаси сифатида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда Ягона электрон тизим деб аталади) синов тариқасида ишга туширилди.
1. Ягона электрон тизимда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини электрон кўринишда келишиш (виза қўйиш) «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ўртасида Ягона электрон тизимни ишлаб чиқиш, маслаҳат бериш, узлуксиз фаолият кўрсатиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан тегишли шартномалар тузилганлиги ҳамда улар асосида молиялаштирувчи тараф Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари

2.

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Н.Д. Тойчиев

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

4.

келишувга кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг вакили

5.

А.Я. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

6.

С.И. Саифназаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари

7.

Х.А. Шакиров

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

8.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари

9.

Д.Н. Каландаров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи

10.

А.М. Караханов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими мудири

11.

Ф.П. Усанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий бўлими мудири

12.

А.А. Мадаминов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси бошлиғи

13.

Ш.М. Яминов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази директори, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ котиби

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар:

Вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси аппаратидан

I.Ташкилий-тайёргарлик ва техник тадбирлар

1.

1.1. Қуйидагиларни ўрганиш учун вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни Ягона электрон тизимга улаш;

мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

Ягона электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.

1.2. Хатлов якунлари бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочиларни (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) электрон рақамли имзо билан, шунингдек, Ягона электрон тизимга босқичма-босқич уланишни таъминлаш жадвалини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш.

2019 йил
20 апрелга
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

2.

2.1. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочиларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш.



2.2. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочиларини Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумати фойдаланувчилари ягона идентификацион тизимида тегишли логин ва паролларни олиш орқали рўйхатдан ўтказиш.



2.3. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини Ягона электрон тизимга улаш, шунингдек, Ягона электрон тизим орқали ишлаш учун масъул раҳбарлар ва ижрочиларини бириктириш.

Тасдиқланган жадвалга асосан

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

3.

Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини электрон шаклда келишиш (виза қўйиш) да фойдаланиладиган электрон рақамли имзоларнинг узлуксиз ва муаммосиз ишлашини, шунингдек тезлаштирилган ҳолда берилишини таъминлаш.

доимий
асосда

Давлат солиқ қўмитаси,

Адлия вазирлиги

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти

4.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа маҳаллий давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ва бошқа масъул шахслари учун Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг биноларида қуйидагилар билан танишиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш:

Ягона электрон тизим доирасида амалга оширилаётган норма ижодкорлиги жараёнининг хусусиятлари, унинг ижобий томонлари ва устунликлари;

Ягона электрон тизимга уланиш ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби;

Ягона электрон тизим доирасида амалга оширилаётган норма ижодкорлиги жараёни соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари;

Ягона электрон тизимдан фойдаланганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар.

2019 йил
20 апрелга қадар


2019 йил
10 апрелга қадар — семинарлар жадвалини ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш


2019 йил
15 апрелга қадар — семинарлар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар,

IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

5.

Ягона электрон тизими орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш қисмида зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

2019 йил
1 октябрга

қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Юридик таъминлаш бошқармаси,

Телекоммуникациялар,

IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш) нинг ягона электрон тизимини самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича доимий фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи гуруҳга Ягона электрон тизимни жорий этиш ва фойдаланишга оид келиб тушаётган саволларни кўриб чиқиш.

доимий
асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси,

Телекоммуникациялар,

IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

II. Пилот лойиҳани жорий этиш

(2019 йил 1 майдан 1 октябргача)

7.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларининг лойиҳаларини Ягона электрон тизим орқали ишлаб чиқиш, келишиш (виза қўйиш) ва киритиш тартибини ўз вақтида жорий этиш учун барча вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини Ягона электрон тизимига улаш.

2019 йил
1 майга
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,
Юридик таъминлаш бошқармаси,
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

8.

8.1. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш.


8.2. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул ходимларини Ўзбекистон Республикаси электрон Ҳукумати фойдаланувчиларининг Ягона идентификациялаш тизимида тегишли логин ва паролларни олиш орқали рўйхатдан ўтказиш.


8.3. Вазирлар Маҳкамаси аппаратини Ягона электрон тизимга улаш, шунингдек, Ягона электрон тизимнинг лозим даражада ишлаши учун масъул бўлган ходимларни белгилаш.

2019 йил
1 майга
қадар



2019 йил
1 майга
қадар



2019 йил
1 майга
қадар

ДСҚ,

Адлия вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти



Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий
этиш бўлими, Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Умумий бўлим

9.

Қуйидагилар билан таништириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул ходимлари учун семинарлар ташкил этиш:

Ягона электрон тизим доирасида амалга ошириладиган норма ижодкорлиги жараёнининг хусусиятлари, унинг ижобий томонлари ва афзалликлари;

Ягона электрон тизимга уланиш ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби;

Ягона электрон тизим доирасида амалга ошириладиган норма ижодкорлиги жараёни соҳасидаги қонунчилик талаблари;

Ягона электрон тизимдан фойдаланишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ,

кейинчалик зарурат бўлганда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар,

IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти, Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими,

Умумий бўлим,

Юридик таъминлаш бошқармаси

10.

Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига қабул қилиш механизмини жорий этиш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил
1 майга
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш бўлими, Телекоммуникациялар,

IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Умумий бўлим,

Хўжалик фаолияти бошқармаси

11.

Ягона электрон тизимда Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжати лойиҳасини манфаатдор вазиликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар ва эътирозларни ҳисобга олган ҳолда биргаликда якуний қайта ишлашни назарда тутувчи функционал имкониятни яратиш масаласини кўриб чиқиш.

2019 йил
1 июлга
қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

12.

Ягона электрон тизимнинг ишлаши билан боғлиқ вужудга келаётган техник ва бошқа муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш.

доимий
асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ,

вазирликлар ва идоралар

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

13.

Ягона электрон тизимнинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш, шунингдек, мазкур тизимдан фойдаланишда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига техник кўмак кўрсатиш.

доимий
асосда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

14.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимни Адлия вазирлигига беғараз асосда ўтказиб берилишини таъминлаш.

2019 йил
1 октябрга
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

15.

Ягона электрон тизимнинг яратилиши, узлуксиз ишлаши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур пул маблағларини ажратиш бўйича чораларни кўриш.

2019 йил
1 октябрга
қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

III. Ягона электрон тизимни тўлақонли ишга тушириш ва уни техник қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар

(2019 йил 1 октябрдан)

16.

Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш ва келишиш учун фақатгина Ягона электрон тизим орқали киритиш механизмини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида мажбурий қўллаш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил
25 сентябрга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш бўлими,

Умумий бўлим,
Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

17.

Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини электрон кўринишда киритишда Ягона электрон тизим орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш.

2019 йил
1 октябрга
қадар

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш бўлими,

Умумий бўлим,
Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

18.

Ягона электрон тизими фаолиятини техник ва ахборот кўллаб-қувватлашни, шунингдек ахборот хавфсизлигини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида фойдаланилишини таъминлаш.

доимий асосда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси

19.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатларини фақатгина Ягона электрон тизим орқали ишлаб чиқиш ва келишиш жараёнини доимий мониторинг қилиб бориш.

доимий
асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси, Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти

20.

Ягона электрон тизим орқали ишлаш тартиби ва механизмини, шу жумладан уни давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон ҳужжат айланиш идоравий ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

доимий
асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этиш бўлими, Умумий бўлим, Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Юридик таъминлаш бошқармаси,
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

21.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини фақатгина Ягона электрон тизимдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва келишишнинг белгиланган тартибига мунтазам равишда риоя этмаётган ёки бузилишига йўл қўяётган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига нисбатан тегишли интизомий чораларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

доимий
асосда

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ

Юридик таъминлаш бошқармаси,

Телекоммуникациялар,
IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти,

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон шаклини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Ягона электрон тизимга жойлаштириш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

Белгиланган муддатларда


2-босқич

Вазирликлар, идоралар
ва бошқа ташкилотлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклида ёки электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки электрон шаклда идоравий электрон ҳужжат айланиши орқали иш юритувига қабул қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижалари бўйича таклиф, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш (имзолаш).

5. Келишилган (имзоланган) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклида ёки Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ишлаб чиқувчига юбориш ёки қайта ишлаш учун унга қайтариш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Ягона электрон тизим орқали келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда қабул қилиш.

2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида иш юритувида келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда қабул қилиш.

3. Келиб тушган таклиф ва эътирозлар асосида (агар зарурат бўлганда) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қайта ишлаш.

4. Ягона электрон тизим орқали таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг охирги вариантини белгиланган тартибда қоғоз ёки электрон шаклда керакли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Адлия вазирлигига юбориш.

Белгиланган муддатларда


4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Ягона электрон тизим орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қоғоз ёки электрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилиш.

2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳуқуқий хулоса тайёрлаш.

4. Ягона электрон тизимда орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига белгиланган тартибда электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан ҳуқуқий хулоса бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг регламентида белгиланган муддатларда


5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Ягона электрон тизим орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳамда ҳуқуқий хулосани белгиланган тартибда қабул қилиш.

2. Идоравий электрон ҳужжат айланмасида иш юритувига қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳамда ҳуқуқий хулосани белгиланган тартибда қабул қилиш.

3. Адлия вазирлигининг таклифлари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (агар зарурат бўлса) пухта ишлаш ва охирги вариантини тайёрлаш.

4. Ягона электрон тизим орқали қоғоз ёки электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Белгиланган муддатларда


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

 

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ёки белгиланган тартибда қоғоз шаклда иш юритишга қабул қилиш.

2. Қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган, молиявий, иқтисодий
ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш.

3. Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини келгусида пухта ишлаш учун Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ёки белгиланган тартибда қоғоз шаклда ишлаб чиқувчига қайтариш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига ахборот бериш ҳамда ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда қоғоз шаклда тайёрлаш.

5. Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қоғоз шаклда ва унинг нусхасини электрон шаклда келишиш ёки қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда


7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хулосасини белгиланган тартибда қоғоз шаклда иш юритишга қабул қилиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хулосаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда пухта ишлаш (зарур ҳолларда).

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ахборот бериш учун қоғоз шаклда Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига киритиш.

4. Ҳукумат ҳужжати лойиҳасини имзолаш учун, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларини эса Бош вазир билан келишиш ва белгиланган тартибда қабул қилишга юбориш учун қоғоз шаклда тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда


Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон версиясини умумхалқ муҳокамаси учун Ягона электрон тизимда жойлаштириш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш учун юбориш.

Ўрнатилган муддатларда


2-босқич

Вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада электрон шаклда идоравий электрон ҳужжат айланиши орқали иш юритувига қабул қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижалари бўйича таклиф, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда келишиш (имзолаш).

5. Келишилган (имзоланган) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда ишлаб чиқувчига юбориш ёки қайта ишлаш учун унга қайтариш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини устувор даражада белгиланган тартибда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш.

2. Келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини идоравий электрон ҳужжат айланмаси орқали устувор даражада электрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилиш.

3. Келиб тушган эътироз ва таклифлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини (агар зарурат бўлса) қайта ишлаш.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг охирги вариантини зарур материалларни илова қилган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига устувор даражада Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда юбориш.

Ўрнатилган муддатларда


4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда, асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қабул қилиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда, асосан электрон шаклда электрон ҳужжат айланиш идоравий тизими орқали амалга ошириш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқий хулоса тайёрлаш.

4. Ҳуқуқий хулоса асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этиш

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этиш.

2. Ҳуқуқий хулоса ва норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда асосан электрон шаклда электрон ҳужжат айланиш идоравий тизими орқали иш юритувга қабул қилиш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлигининг ҳуқуқий хулосасини инобатга олган ҳолда якуний қайта ишлаб чиқиш (зарур ҳолларда).

4. Ҳукуматга* асосан электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали белгиланган тартибда тақдим этиш.

Ўрнатилган муддатларда


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини асосан, электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали белгиланган тартибда иш юритувга қабул қилиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кўриб чиқиш, молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш.

3. Зарур ҳолда, норматив-ҳужжатни ишлаб чиқувчига янада такомиллаштириш учун белгиланган тартибда электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали қайтариш.

4. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати раҳбарига ҳисобот ва ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклида тайёрлаш.

5. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келишиш ёки қабул қилиш учун қоғоз шаклида ва унинг нусхасини электрон ташувчида белгиланган тартибда юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси хулосаси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қоғоз шаклда иш юритишга белгиланган тартибда қабул қилиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таклифларини инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли тартибда қоғоз шаклда (зарур ҳолларда) қайта кўриб чиқиш.

3. Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳисобот учун қоғоз шаклда киритиш.

4. Ҳукумат қарори лойиҳасини қоғоз шаклда имзолаш учун тайёрлаш, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини эса, Бош вазир билан келишиш ва қабул қилишга юбориш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг электрон шаклини кейинчалик умумий муҳокама қилиш учун Ягона электрон тизимга жойлаштириш.

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини электрон шаклда Ягона электрон тизим ёрдамида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишиш учун юбориш.

Ўрнатилган муддатларда


2-босқич

Вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар

1.Ягона электрон тизим орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда олиш.

2.Идоравий электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали келишилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда иш юритувига қабул қилиш.

3.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш. Кўриб чиқиш натижасида таклифлар, эътирозлар ёки ижобий хулоса тайёрлаш.

4.Белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ягона электрон тизим орқали келишиш.

5.Ягона электрон тизими орқали белгиланган тартибда лойиҳа ишлаб чиқувчисига келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини юбориш ёки уни қайта ишлаш учун қайтариш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1.Ягона электрон тизим орқали келишилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда олиш.

2.Идоравий электрон ҳужжатлар айланиши тизими орқали келишилган норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда иш юритувига қабул қилиш.

3.Белгиланган тартибда келиб тушган таклиф ва эътирозларни инобатга олган ҳолда (зарурат бўлганда) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаш.

4.Зарур бўлган материалларни илова қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг якуний лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ягона электрон тизим орқали Адлия вазирлигига юбориш.

Ўрнатилган муддатларда


4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизимдан белгиланган тартибда олиш

2. Белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими орқали қабул қилиш

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ҳуқуқий хулоса тайёрлаш.

4. Ягона электрон тизим орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий хулосасини белгиланган тартибда олиш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва ҳуқуқий хулосасини Ягона электрон тизимдан белгиланган тартибда олиш.

2. Ҳуқуқий хулоса ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими орқали белгиланган тартибда қабул қилиш

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Адлия вазирлиги хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқиш

4. Электрон шаклда Ягона электрон тизим орқали Ҳукуматга киритиш

Ўрнатилган муддатларда


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини иш юритишга ягона электрон тизим орқали электрон шаклда белгиланган тартибда қабул қилади.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқади, молиявий, иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишади.

3. Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини ишлаб чиқувчига белгиланган тартибда уни Ягона электрон тизим орқали янада такомиллаштириш учун қайтариб беради.

4. Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятида ҳимоя қилиш ва ахборот бериш учун белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлайди.

5. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти томонидан маъқулланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ёки келишиш учун юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда


7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хулосаси ва электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ягона электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилиш.

2.Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси таклифларини инобатга олган ҳолда электрон шаклдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш (агар зарур бўлса).

3.Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятида ҳимоя қилиш ва ахборот бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлайди.

4.Ҳукумат ҳужжати лойиҳасини имзолаш учун, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини Бош вазир билан келишиш учун тайёрлаш, белгиланган тартибда электрон шаклда қабул қилиш учун юбориш.

Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида ўрнатилган муддатларда

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти 45 ва 46-бандларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳалари алоҳида вазирлик ва идоралар томонидан тўғридан тўғри Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси