Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Шоличилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалий тадқиқотлар, инновацион ишлар олиб бориш

1.

Хоразм вилоятида шоличиликни ривожлантириш, унинг селекцияси, уруғчилиги ва шоли етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича республикада ўтказиладиган амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар танловида иштирок этиш.

2019 ― 2021 йилларда шоличиликдаги устувор илмий йўналишларни аниқлаш. Амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар тайёрлаш. Илмий тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

2019 ― 2021 йиллар

Давлат илмий дастурларига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Шоличилик соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Шоличилик соҳасида етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижалари бўйича филиал илмий-тадқиқот мавзулари ва йўналишларини янгилаб ва такомиллаштириб бориш.

2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, видео-конференциялар ташкил этиш.

2019 ― 2021 йиллар

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

3.

Хоразм вилоятининг тупроқ ва иқлим шароитларига мос шўрга чидамли шоли навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган шоли навларини иқлимлаштириш, ресурстежамкор юқори самарали шоли етиштириш агротехнологияларини яратиш, шоли экинида учрайдиган бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини олиб бориш.

Шолининг янги навларини яратиш, хорижий давлатлардан келтириладиган навларини ўрганиш, иқлимлаштириш, танлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари натижалари юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларида шолидан юқори ҳосил олишнинг агротехнологиясини ва касалликларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва инновацион изланишларини натижалари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2019-2020 йиллар

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

II. Шоличилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

4.

Вилоятдаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил-изланувчилари ҳамда магистрларини шоличилик соҳаси бўйича амалий ва инновация лойиҳаларини бажарилишига жалб этиш.

Илмий ҳисоботлар.

Ҳамкор ижодий гуруҳларини шакллантириш, уларни илмий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирок этишини таъминлаш.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда лаборатория базаларидан самарали фойдаланиш учун барча шароитларни яратиб бериш.

2019 йил

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Хоразм Маъмун академияси

5.

Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш, етакчи илмий-тадқиқот институт ва марказларида кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.

Ҳамкорлик шартномалари.

Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Ҳар йили етакчи хорижий илмий муассасаларда кадрлар малакасини ошириш учун қисқа ва узоқ муддатли стажировкалар ташкил этиш, уларни халқаро анжуманлар ва семинарларга юбориш.

Шоличилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлар марказларидан олимларни жалб этиш орқали кадрлар малакасини ошириш учун фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари учун ўқув дарслари, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

2019-2020 йиллар

Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари

Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

III. Филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

6.

Шоличилик соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш.

Маҳаллий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2019 йил

Инвестиция маблағлари

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Фанлар академияси Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида тайёрланадиган шоли ва дуккакли экинларни уруғларини сақлаш, саралаш ва меъёрларга келтириш мақсадида донни сақлаш ва саралаш мажмуасини қуриш ва янги самарали технологияларни ўрнатиш.

Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм филиалида сиғими 250 тонна бўлган донни сақлаш омборхоналари қуриш, 1 та қуритиш ва 2 та донни саралаш ускунасини сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда шартномалар тузиш.

2019 йил

Хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар ҳисобига

Фанлар академияси,
Қурилиш вазирлиги,
Хоразм вилояти ҳокимлиги

IV. Филиал ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

8.

Шоличилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш.

Кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида мутахассисларни белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлаш.

2019 ― 2021 йиллар

Банк кредитлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Фанлар академияси

9.

Филиалнинг илмий ходимларига устама ҳақ белгилаш.

Филиалда илмий салоҳиятни ошириш юзасидан амалдаги қонунчилик асосида илмий ходимларга устама ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.

2019 ― 2021 йиллар

Давлат бюджети ва хўжалик шартномаларидан тушган маблағлар

Фанлар академияси,

Молия вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси