мазкур Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви органлари марказий аппаратида ташкил этиладиган таркибий бўлинмалар ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.
1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) 3-иловага мувофиқ» сўзлари «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 6-банддаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.