Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

1а-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган қисқартирилаётган вазифа ҳамда функциялар РЎЙХАТИ

1б-ИЛОВА
Профилактика (катта) инспекторларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган қисқартирилаётган вазифа ҳамда функциялар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби *

1. Алоҳида таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2023 й., 06/23/197/0865-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ташкилий-амалий чора-тадбирлар

1.

Фуқаролар йиғинларининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини такомиллаштириш, фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Олий суд (К. Камилов),

Бош прокуратура (Э. Юлдашев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш, сайлов жараёнини такомиллаштириш
ва очиқлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

март

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Фуқаролар йиғинлари ходимлари ва янги таркибий тузилмалар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш
ва уларда ёшларни оила қуришга комплекс тайёрлаш юзасидан интерактив тренингларни доимий равишда ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёрат туризмига чиқишларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
апрель

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Транспорт вазирлиги (Э. Ғаниев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Ўзбекистон темир йўллари»
АЖ (Х. Хасилов)

7.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида доимий фаолият кўрсатувчи алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарори лойиҳаси

2020 йил

май

Давлат бошқаруви академияси

(Х. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийда даволаниш учун йўлланмаларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш;

йўлланмани олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг молиялаштириш тартибини «ҳар бир даволанган ҳолат» методига ўтказиш;

фаол кекса авлод вакиллари учун санаторияларга йўлланмаларни фуқаролар йиғинлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсиялари асосида ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил
август

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А. Шодмонов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б. Хўжаев),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 240-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

бепул қабул қилинадиган фуқаролар тоифаларига қўшимча равишда ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи I-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларни қабул қилиш;

бепул жойлашиш ҳуқуқи бўлмаган кексаларга ушбу муассасаларда шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил
август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А. Шодмонов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Иқтисодиёт ва саноат

вазирлиги (Б. Хўжаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқарма ва бўлимларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

февраль — апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Н. Максумов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш бўйича туманлар ва шаҳарларда Маҳаллава оиланиқўллаб-қувватлаш вазирлиги қуйи тузилмалари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март — июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат бошқаруви академияси (Х. Азизов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш

12.

Миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида «Маҳалла — қадриятлар маскани» ҳафталигиниташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

13.

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» ғоясини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

14.

Маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

мобайнида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов),
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

15.

«Маънавият оиладан бошланади» мавзусида маърифат ойлигини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

16.

Фуқаролар йиғинлари ҳисоб рақамларига жисмоний
ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини ва ҳомийлик хайрияларини масофадан туриб тушириш имконини берадиган электрон дастурни ишлаб чиқишва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш

17.

Умумтаълим мактабларида нотинч оилалар фарзандлари билан психологик-коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни олиб бориш мақсадида «Аҳил оила» дастури асосида тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
март

Халқ таълим вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

18.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель-май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

19.

15 май — Халқаро оила кунини «Оила муқаддас» шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида «Ибратли оила» танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

21.

Оила институтини янада мустаҳкамлаш
ва ривожлантириш, судгача оилавий низоларни олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш
ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

22.

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга манзилли ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Маҳаллаларда «Маиший зўравонлик қурбонига айланма» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

25.

Доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар,
уй бекаларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳн?т муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

26.

Оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш, фаровон оиланинг замонавий моделини тарғиб қилиш мақсадида қуйидаги комплекс тадбирларни амалга ошириш:

фаровон оиланинг замонавий моделини фаол тарғиб этувчи «Family Co-Learning Center» виртуал марказини ва унинг негизида веб-портал;

ижтимоий сўровларни онлайн тарзда ўтказувчи махсус «Survey» тизими;

«Замонавий фаровон оила» платформаси ва видео хостингини жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиқов)

27.

«Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси» республика аёллар форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

ҳар йили

ноябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р.Камилов),

ЎзННТМА (Н.Алимов)

IV. Маҳаллаларда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш

28.

Маҳаллаларда аҳоли вакилларини таклиф қилган ҳолда «Маънавият соатлари» ва «Ҳуқуқий билимлар», «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси», «Ёнғинлар профилактикаси», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи» кунларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев),

«Ватанпарвар» ташкилоти (Р.Ниязов)

29.

Маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга кўмаклашиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

ойидан

бошлаб

режа

асосида

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

30.

Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган «Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!» шиори остида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбир?ар

2020 йил

апрель

ойидан

бошлаб

режа

асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги (Х. Қаршиев),
Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),
Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

«Ватанпарвар» ташкилоти (Р. Ниязов)

31.

Ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, Интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

32.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида«Обод ва хавфсиз маҳалла» республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май-август

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

33.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида одам савдоси, мажбурий меҳнат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш
ва ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

сентябр-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Бош прокуратура (Э. Йўлдошев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)

34.

Маҳаллаларда «Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб
жадвал асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов)

35.

Жиноятчилик ошган маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида фуқаролар йиғинлари ходимлари ва профилактика инспекторлари учун видео-дарсликлар тайёрлаш ҳамда масофавий ўқув семинарларини ташил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

V. «Маҳалла — сектор — Халқ қабулхонаси — маҳалла» ҳамкорлик тизими асосидааҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш

36.

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини янада оширишга қаратилган механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-июнь

Олий Мажлис Сенати

(келишув асосида),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ қабулхоналари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари ҳамда ҳокимлик тизимига кирувчи давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитишни маҳаллаларда самарали ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

38.

Жойларда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган услубий-амалий тавсиялар тайёрлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давлат бошқаруви академияси (Х. Азизов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р. Камилов),манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Маҳаллаларда ишсиз бўлган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.

Бунда қуйидаги йўналишлар бўйича бандликни таъминлаш чораларини кўриш:

вақтинчалик, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;

квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

янги ва мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш;

тадбиркорликни бошлаш ёки томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича кредитлар, субсидиялар бериш ва бошқалар.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

тижорат банклари,

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. Кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қуватлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш

40.

«Маҳаллада ёшлар билан мулоқот» мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

ҳар ойда

бир маротаба

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

41.

Ёшларда она табиатга меҳр уйғотиш, уларда боғ яратиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида «Фарзандларимга мендан боғ қолсин!» акциясини ташкил этиш.

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил

март-апрель ойлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Таълим муассасаларида «Менинг мақсадим», «Ватан оиламдан бошланади», «Муносиб фарзанд», «Ягонадир муқаддас Ватан», «Конституция менинг тақдиримда», «Мен орзу қилган ҳаёт», «Ўзбекистон тараққиётида менинг ҳиссам» каби мавзуларда иншолар танлови, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

43.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар
ва туманларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
апрель-май

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

44.

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида «Уч авлод учрашуви» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

45.

Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда:

футбол бўйича «Футболимиз келажаги»;

мини-футбол бўйича «Чарм тўп»;

кураш бўйича «Маҳалламиз паҳлавонлари»;

стол тенниси бўйича «Маҳалламиз стол теннисч?лари»;

шахмат ва шашка бўйича оилалар ўртасида
«Биз ақл-идрокли оилалармиз»;

енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича
«Биз эпчил ва чаққонмиз»;

волейбол бўйича 14 — 16 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель

ойидан

бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шоабдурахмонов)

46.

Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёш қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олиш мақсадида ҳаётий тажрибага эга, обрў-эътиборли ёши улуғ онахонларни ҳамда «Бувижонлар мактаби» аъзоларини жалб этган ҳолда «Онахонлар ўгитлари» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

47.

Эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларни ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси

(А. Аққулов)

48.

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та ташаббусни амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг фаоллигини оширишга қаратилган «Энг намунали маҳалла» кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

49.

Ёшлар ўртасида «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), МТРК (А. Ходжаев), ЎзА .Кучимов)

50.

Кекса авлод вакиллари ўртасида тўрт босқичли «Ёшлар мураббийси» республика кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь-декабрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги (Х. Қаршиев),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

МТРК (А. Хаджаев),

ЎзА (А. Кўчимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

51.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида кекса авлод вакиллари иштирокида «Ибрат мактаби», «Хонадон файзи», «Қариси бор уйнинг париси бор», «Донишмандлик фасли» каби мавзуларда туркум тарғибот тадбирлар ва маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

52.

Нуронийлар ва пенсиядаги ҳарбий хизматчилар иштирокида умумтаълим мактабларида «Кексалар маърифати» мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

ҳар ойнинг учинчи
жума куни

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мудофаа вазирлиги (Ҳ.Қаршиев),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

53.

Маҳаллаларда, айниқса энг чекка маҳаллаларда «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир» мавзусида кекса авлод вакиллари учун хайрия тадбирларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель

ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Инамова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

54.

Маҳаллаларда «Ғайратли кексалар» спорт гуруҳларини тузиш ҳамда кексаларни ёши ва ҳолатига қараб жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш.

Қўшма қарор

2020 йил
?прель ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Қуйидагиларни тайёрлаш:

Ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган бадиий фильмлар;

ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича «Қари билганни пари билмас» мультипликацион фильмлар туркуми;

бош қаҳрамонлари кексалар бўлган театр спектакллари;

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Ойбек ва Зарифа Саидносирова, Абдулла Қаҳҳор
ва Кибриё Қаҳҳорова, Пиримқул Қодиров ва Шамсияхоним, Эркин Воҳидов ва Гулчеҳра Воҳидовалар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Абдулла Орипов ва Ханифа Орипова кабишахсларнинг миллий оилавий қадриятларни асраганлиги, ҳаёт синовларидан муносиб ўтганлиги ҳақидаги фильмлар;

кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Умрбоқий сиймолар» ҳужжатли фильмлар.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб режа асосида

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

(С. Сайидов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

56.

Кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида таниқли ёзувчилар, шоирлар, артистлар ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш;

барча «Саховат» интернат-уйларида, кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни, спектакллар ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш;

«Умрбоқий наволар» мавзусида қадимий чолғу асбобларида ижро этувчиларнинг республика кўрик-танловини ташкил этиш;

расмлар, миллий либослар, совғалар, ошпазлик ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаларини, фотокўргазмаларни республикада истиқомат қиладиган барча миллатлар кексалари иштирокида ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бадиий академия

(А.Нуриддинов),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Сайидов),

Бастакорлар уюшмаси (Р.Абдуллаев)

57.

Ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳаллаларда фахрийлар ва кексалар иштирокида халқ сайлларини ўтказиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2020 йил
август-сентябрь

Маданият вазирлиги,

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

58.

«Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 1000 кишини, шу жумладан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларни тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш;

уруш ва меҳнат фахрийлари иштир?кида бепул экскурсия поездини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

май-октябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Х. Хасилов),

Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси (А. Аққулов),

Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

59.

Кекса нуронийлар учун «Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида, истироҳат боғларида «Эҳтиром, эъзоз, эътибор» концерт дастурларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

июль-август

Маданият вазирлиги,

(О. Назарбеков),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. Аҳолининг томорқа маданиятини ривожлантириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш

60.

Маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил
март
-апрель

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Ҳамроев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

61.

Ҳар бир маҳаллани «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш чора-тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил
март

ойидан бошлаб

режа

асосида

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

62.

Томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини маҳаллаларда мунтазам муҳокама қилиш чораларини кўриш.

Муҳокама йиғилишлари

2020 йил
апрель ойидан

ҳар ойда бир маротаба

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А.Ҳаитов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

63.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аждодлар ва марҳумларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш — ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги ҳақида аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб мунтазам равишда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

64.

«Маҳалланинг ривожланиши ва ободлигига ҳисса қўшган энг яхши тадбиркор» кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил август

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

65.

Маҳаллаларда туристик жозибадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш
давлат қўмитаси

(А. Аққулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Номланиши

Раис

Раис
ўринбосари

Оила
ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис

Ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходим

Молиялаштириш манбаси

1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра лавозим маошига коэффициент қўлланилиши**

1,4 баравар

1,25 баравар

1,2 баравар

1 баравар

Давлат бюджети

2.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари

Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида

8

7

6

5

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларида

7

6

5

4

3.

Лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)

20 фоиз

4.

Лавозим маошига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳақ

26 фоиз

12 фоиз

5.

Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг
15 фоизи миқдорида

6.

Моддий ёрдам кўрсатиш

бир ойлик лавозим маоши миқдорида

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси