Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси билан биргаликда 2-илова билан бириктирилаётган спорт объектларида бадминтончилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари билан таъминлаш, бадминтон бўйича юқори даражада спорт мусобақаларни, ўқув-машқ йиғинларини ва бошқа спорт тадбирларини ўтказиш, бадминтон клубларини ташкил этиш вазифалари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/20/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Белгилансинки, қарорнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган бино фойдаланишга топширилгандан сўнг, банкка мулк ҳуқуқи, у жойлашган ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида расмийлаштирилади, бинони бир қисми (1100 кв.м) бундан мустасно.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 20-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 09/22/20/0014-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

Амалга ошириш механизми

I. Бадминтон спорт тури билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу спорт турининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик субъектларининг фаолиятини ривожлантириш

1.

Республикадаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт объектларини ва иншоотларини (давлат ва нодавлат) хатловдан ўтказиш.

Хатлов натижаларига асосан фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг муносиб майдончаларида бадминтон спорт тури билан шуғулланиш учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш бўйича манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш.

2020 йил

апрель

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Республикадаги мавжуд барча очиқ ва ёпиқ турдаги спорт объектларини ва иншоотларини (давлат ва нодавлат) хатловдан ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиқиб ўрганиш.

3. Хатлов натижаларига асосан фаолият юритмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган спорт иншоотларининг муносиб майдончаларида бадминтон спорт тури билан шуғулланиш учун зарур барча шарт-шароитларни яратиш бўйича манзилли рўйхат (дастур)ни шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда шу рўйхат асосида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш.

2.

Республика ҳамда ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида бадминтон спорт тури учун назарда тутилган маблағлар миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш.

Аҳолининг барча қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ўқувчи ва талабалар ўртасида тизимли ўтказиладиган спорт мусобақаларига, шунингдек, спортчиларни республика ва ҳалқаро спорт тадбирларига юбориш мақсадида календарь режада назарда тутилган маблағлар ажратилишини таъминлаш.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

1. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг республика календарь режасида бадминтон спорт тури учун назарда тутилган маблағлар миқдорини ошириш масаласини республика комиссиясида кўриб чиқишни ташкил этиш.

2. Аҳолининг барча қатламлари, жумладан, хотин-қизлар, ўқувчи ва талабалар ўртасида тизимли ўтказиладиган спорт мусобақаларига, шунингдек, спортчиларнинг республика ва халқаро спорт тадбирларида иштирокини таъминлаш.

3.

Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида бадминтон марказларини ташкил этиш учун сендвич пенелли бадминтон залларини қуриш ва уларни анжом ва ускуналар билан жиҳозлаш.

2020-2021

йиллар

Халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредит маблағларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сон Фармони доирасида)

Андижон, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари
ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт азирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида сендвич пенелли бадминтон залларини қуриш ва уларда бадминтон марказларини ташкил этиш.

2. Андижон, Гулистон, Термиз ва Фарғона шаҳарларида ташкил этиладиган бадминтон марказларини жиҳозлаш.

4.

Давлат таълим муассасаларининг спорт объектларида бадминтон спорт тури бўйича яроқлилик муддати ўтган спорт анжомларини янгилаш ва қайта жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2020 йил

II чорак

Ижрочиларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Давлат таълим муассасаларининг спорт объектларида бадминтон спорт тури бўйича яроқлилик муддати ўтган спорт анжомлари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида босқичма-босқич спорт анжомларини янгилаш ва қайта жиҳозлаш.

5.

Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратиш учун маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича майдончаларни ташкил этиш.

2020-2021

йиллар

Инвесторларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Аҳолининг маданий ва жисмоний дам олишини яхшилаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, спорт билан шуғулланишига кенг имкониятлар яратиш учун маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича махсус майдончаларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Мазкур тасдиқланган рўйхат асосида маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида, аҳоли яшаш жойларида бадминтон спорт турлари бўйича махсус майдончаларни ташкил этиш.

6.

Ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш.

Бунда:

болалар майдончалари мавжуд бўлмаган маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар атрофида бадминтон спорт тури бўйича майдонларини қуриш;

спорт мактаблари ва хусусий тадбиркорларнинг спорт майдончаларида ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар фарзандларини бадминтон спорт тури билан шуғулланишга беғараз жалб этиш;

босқичма-босқич улар орасидан қобилиятли ва истеъдодли спортчиларни аниқлаш, тажрибаси ва спорт маҳоратини ошириш, миллий терма жамоа захирасини тайёрлаш учун кенг имкониятлар яратиш.

2020 — 2025

йиллар

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари, Хусусий тадбиркорларнинг ўз маблағлари, ҳомийлик ҳайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республикаси кенгаши

1. Ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш бўйича эҳтиёжни шакллантириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашига тақдим этиш.

2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ҳар бир маҳаллада намунавий лойиҳа асосида, болалар майдончалари негизида самарали спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда бадминтон спорт турлари бўйича майдонларни қуриш рўйхатини тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган рўйхат асосида белгиланган муддатларда қурилиш ишларини олиб бориш.

7.

Ўзбекистон бадминтон федерацияси ва ҳудудий бўлинмаларининг бино ва спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни (сервис) кенгайтириш.

Бунда уларнинг моддий-техника базаларининг аҳволини яхшилаш, аҳолига юқори сифатли хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини яратиш.

2020 йил

II чорак

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Ўзбекистон бадминтон федерацияси ва ҳудудий бўлинмаларининг бино ва спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни (сервис) кенгайтириш бўйича рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхатга асосан жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш бўйича пуллик хизматларни ташкил этиш.

8.

Барча таълим муассасалари спорт залларида бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш.

2020-2021

йиллар

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Таълим муассасалари спорт залларида бадминтон спорт турлари бўйича машғулотлар олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

II. Бадминтон спорт тури бўйича кадрлар салоҳиятини янада ошириш, юқори малакали, чуқур касбий билимга ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларни илмий-методик жиҳатдан таъминлаш

9.

Бадминтон спорт турини ривожлантиришда замонавий методларни қўллаш, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларнинг билимини ошириш, шуғулланувчиларни соғломлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда яхшилаш мақсадида илмий, методик ва оммабоп адабиётларни чоп этиш.

2020 йил

II чоракдан бошлаб ҳар йили

Ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Бадминтон спорт турини ривожлантиришда замонавий методларни қўллаш, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва тренерларнинг билимини ошириш, шуғулланувчиларни соғломлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда яхшилаш мақсадида илмий, методик ва оммабоп адабиётларни яратиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Илмий, методик ва оммабоп адабиётларни босқичма-босқич яратиш ва чоп этиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Яратилган илмий, методик ва оммабоп адабиётларни босқичма-босқич чоп этиш ва тасдиқланган режа бўйича жойларга етказиш.

10.

Бадминтон спорт турини ривожлантиришнинг омиллари бўйича республика ва халқаро миқёсида илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш.

2020 йил

IV чоракдан бошлаб ҳар йили

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

Бадминтон спорт турини ривожлантиришнинг омиллари бўйича республика ва халқаро миқёсда илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш.

11.

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун истиқболли спортчилар, тренерлар ва ҳакамларни халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлар, ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун истиқболли спортчилар, тренерлар ва ҳакамларни халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида халқаро бадминтон спорт турлари мактаблари ва марказларида тажриба оширишга (стажировкага) юбориш ҳамда хориждан малакали мутахассис ва тренерларни таклиф этиш.

12.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

2020 йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича эҳтиёжни шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган режа ва рўйхат асосида бадминтон спорт тури бўйича мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

III. Аҳолининг кенг қатламлари орасида бадминтон бўйича оммавий соғломлаштириш ишларини ривожлантириш, мусобақаларни ўтказиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва мақсадли тайёрлаш

13.

Ўзбекистон бадминтон федерациясининг томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Бунда, бадминтон спорт турини ривожлантириш, таълим муассасалари спорт залларидан самарали фойдаланиш, қўшимча секциялар ташкил қилиш орқали ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандумларини (уч томонлама шартнома) тузиш.

2020-2021

йиллар

Ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон бадминтон федерациясининг томонидан таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича меморандумларни (уч томонлама шартнома) тузиш.

14.

Миллий терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини кучайтириш учун бадминтон спорт тури бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатларини қуйидаги босқичларда ўтказишни жорий этиш:

I- босқич — туман (шаҳар);

II-босқич — вилоят;

III-босқич — республика (финал).

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасига асосан

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлари, ижрочилар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси

1. Миллий терма жамоа сафига иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) ишларини кучайтириш учун бадминтон спорт тури бўйича 1, 2 ва 3-босқичда бўлиб ўтадиган чемпионатлар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида 1, 2 ва 3-босқич чемпионатларни юқори савияда ўтказиш.

15.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг йил давомида мунтазам равишда спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш.

2020 йил

II чорак

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республикаси кенгаши

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ўртасида бадминтон спорт тури мусобақаларини ташкил этиш бўйича рўйхатни тузиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида мусобақаларни ўтказиш ва йил давомида мунтазам равишда бадминтон спорт тури билан шуғулланишини ташкил этиш.

IV. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон ва Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида бадминтон спорт турининг соғлом турмуш тарзига ижобий таъсир этувчи восита эканлигини тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш

16.

Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Интернет порталини яратиш ва республикада бадминтон спорт турини ривожлантириш, аҳолига бу соҳада хизмат кўрсатадиган интерактив хизматларни жорий этиш.

Бунда веб-сайтларга спортчилар, тренерлар, раҳбарлар, спорт базалари бўйича тўлиқ маълумотлар киритиш ва ушбу базани доимий янгилаб бориш.

2020 йил

II чорак

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

1. Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Интернет порталини яратиш.

2. Яратилган порталда Республикада бадминтон спорт турини ривожлантириш, аҳолига бу соҳада хизмат кўрсатадиган интерактив хизматларни жорий этиш.

17.

Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали бадминтон спорт турини кенг тарғиб қилиш.

2020 йил

II чорак

Ижрочилар маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон бадминтон федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон бадминтон федерациясининг мурожаатига асосан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали бадминтон спорт турини кенг тарғиб қилиш.

(1-илов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳудуд номи

Объект номи

Манзил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус маиший хизмат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи спорт зали

Нукус шаҳри, А. Утепов кўчаси, рақамсиз уй

Нукус шаҳар 1-сонли касб-ҳунар мактаби

Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси

Нукус шаҳар 2-сонли касб-ҳунар мактаби

Нукус шаҳар А.Утепов кўчаси

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис мажмуаси

Андижон шаҳри, 1-кичик даха, 21б-уй

Андижон шаҳри 32-умумтаълим мактаби спорт зали

Андижон шаҳри, Салохият кўчаси, 110-уй

Андижон машинасозлик академик лицейи спорт зали

Андижон шаҳар А. Темур кўчаси 5 уй

3.

Бухоро вилояти

«Хумо» спорт мажмуаси бадминтон спорт зали

Бухоро шаҳри, М. Иқбол кўчаси, 16-уй

Бухоро нефть ва газ саноати коллежи спорт зали

Бухоро шаҳар «Намозгоҳ» кўчаси 103-уй

4.

Жиззах вилояти

Жиззах Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт зали (18х36)

Жиззах шаҳри, Сайилжой маҳалласи, Истиклол кўчаси, 12-уй

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали спорт зали

Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси, 259-уй

Жиззах Тиббиёт коллежининг спорт зали

Жиззах шаҳар Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, Тошлоқ маҳалласи 212-уй

Жиззах шаҳар 19-умумтаълим мактабнинг спорт зали

Жиззах шаҳри, Заргарлик маҳалласи

5.

Навоий вилояти

Навоий ихтисослаштирилган маданият мактаби спорт зали

Навоий шаҳри, Ғалаба шох кўчаси, 44-уй

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги академик лицейининг спорт зали

Навоий шаҳри, Ғалабашох кўчаси 186-уй

6.

Наманган вилояти

Наманган вилояти юридик коллежи спорт зали

Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 2-уй

Наманган шаҳар 1-сон Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали

Наманган шаҳри, 5А-кичик туман теннис корти

Наманган мухандислик-қурилиш институти қошидаги «Дўстлик» академик лицейининг спорт зали

Наманган шаҳри, И.Каримов кўчаси

7.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти спортнинг уйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт зали

Самарқанд шаҳри, Рудаки кўчаси, 243-уй.

Пайариқ тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали

Пайариқ тумани, Қумчиқ маҳалласи, Ўйингоҳ кўчаси 19-уй

8.

Сирдарё вилояти

«Алпомиш» спорт мажмуаси

Гулистон шаҳри, Гулистон кўчаси

Маданият саройи спорт зали

Гулистон тумани, Туркистон кўчаси, 16-уй

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт зали

Ховос туман, Ховос шахарчаси, «Бунёдкор» маҳалласи, Катта Ўзбек Тракти М-34, Самарқанд кўчаси

Гулистон шаҳар 8-сонли умумтаълим мактабининг спорт зали

Гулистон шаҳри, 3-мавзе «Обод юрт» маҳалласи

Гулистон шаҳар Қурилиш техникумининг спорт зали

Гулистон шаҳри, «Боғи шамол» маҳалласи

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри Ихтисослаштирилган санъат мактаби спорт зали

Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 699-уй

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети филиалининг спорт зали

Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 288 б-уй

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг спорт зали

Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси 63-уй

10.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қўп тармоқли спорт мажмуаси спорт зали

Фарғона шаҳри, Охунбобоев кўчаси

Қўқон шаҳар 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали

Қўқон шаҳри, Истиқлол кўчаси 77-уй

Бешариқ тумани 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг филиали

Бешариқ тумани, Рапқон қишлоғи 22А- уй

11.

Хоразм вилояти

Хоразм теннис ва бадминтон маркази

Урганч шаҳри, Янгиариқ кўчаси

Кўшкўпир ту?ани 2-сонли умумтаълим мактабининг спорт зали

Кўшкўпир тумани, Маданият маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 29-уй

Боғот туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли филиалнинг спорт зали

Боғот тумани, Олтин-Қум шаҳарчаси, Буюк мақсад 1-тор кўча

12.

Қашқадарё вилояти

Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейи спорт зали

Қарши шаҳри, А. Навоий кўчаси, 64-уй

Шахрисабз шаҳар 14-умумтаълим мактаби спорт зали

Шахрисабз шаҳри, С. Айний кўчаси, 56-уй

Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спорт ўйинлари зали — асосий бадминтон спорт базаси

Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 13-уй

Тошкент шаҳри

13.

Бектемир тумани

Бектемир тумани И.М. Губкин номли Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги академик лицейи спорт зали

Бектемир тумани, Сувсоз қўчаси, 89-уй

14.

Миробод тумани

Миробод тумани 175-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Миробод тумани, Саракулская кўчаси, 24-уй

15.

Мирзо Улуғбек тумани

Мирзо Улуғбек тумани 211-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчаси, 1-уй

М.Улуғбек тумани 279-умумтаълим мактабининг спорт зали

А.Югнакий мавзеси

16.

Олмазор тумани

Олмазор тумани 196-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/1 мавзеси, 5а-уй

Олмазор тумани 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт зали

Намуна кўчаси 54-уй

17.

Сергели тумани

Сергели тумани 300-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Сергели тумани, 7 мавзеси, Жаҳонаро кўчаси

Сергели тумани 68-умумтаълим мактабининг спорт зали

Сергели-3 мавзеси

18.

Учтепа тумани

Тошкент Солиқ техникуми спорт зали

Учтепа тумани, кичик халқа йўли, 3-уй

Учтепа тумани 238-умумтаълим мактабининг спорт зали

Учтепа тумани 21-мавзе

Тошк?нт шаҳар Спорт ўйинларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали — асосий бадминтон спорт базаси

Учтепа тумани, Журжоний маҳалласи, Ю.Саккокий кўч. 4б

19.

Яшнобод тумани

Яшнобод туманидаги Меҳмонхона хўжалиги касб-ҳунар коллежи спорт зали

Яшнабод тумани, Таракиёт кучаси 2 проезд 1-уй

20.

Чилонзор тумани

Чилонзор Тиббиёт коллежи спорт зали

Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 16-уй

Чилонзор тумани 181-умумтаълим мактабининг спорт зали

Чилонзор 10-мавзе

21.

Шайхонтоҳур тумани

Шайхонтоҳур тумани 254-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Шайхонтохур тумани, Нувза МФЙ, Ок тепа дахаси, 12-уй

Шайҳонтохур тумани 299-умумтаълим мактабининг спорт зали

Жарариқ мавзеси

22.

Юнусобод тумани

Юнусобод тумани 271-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Юнусобод тумани, Чимкент йўли кўчаси

Юнусобод тумани 21-умумтаълим мактабининг спорт зали

Юнусобод 6-мавзе

23.

Яккасарой тумани

Яккасарой туманидаги тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицейи спорт зали

Яккасарой тумани, Шохжаҳон кўчаси 5/4

24.

Янги ҳаёт тумани

Янги ҳаёт тумани 231-умумтаълим мактабининг спорт зали

9-қурилиш ҳудуди

Тошкент вилояти

24.

Ангрен шаҳри

Ангрен шаҳри Транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт зали

Ангрен шаҳри, Истиқбол МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 5/1а-уй

25.

Бекобод тумани

Бекобод тумани 7-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Зафар шаҳри, Гулистон МФЙ

26.

Бекобод шаҳри

Бекобод шаҳри 12-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Бекобод шаҳри, «Қосим ота Фармонов» МФЙ

Ўзбекистон метал заводининг теннис корти

Ўзбекисто? кўчаси

27.

Бўка тумани

Бўка тумани Бўка Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи спорт зали

Бўка тумани, А. Икромов кўчаси, 39-уй

28.

Бўстонлиқ тумани

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Абай» БСМ спорт зали

Бўстонлиқ тумани, Қораманас қишлоғи, Бойтерак МФЙ, Ипак-йўли кўчаси

29.

Зангиота тумани

Зангиота тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби спорт зали

Эшонгузар қўрғони, Х. Нўмон кўчаси

30.

Қибрай тумани

Қибрай тумани 8-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Қибрай тумани, Қадирлик кўчаси

31.

Нурафшон шаҳри

Нурафшон шаҳри 1-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Обод турмуш МФЙ, Шон шухрат кўчаси, 1-уй

32.

Оққургон тумани

Оққургон тумани 6-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Оккургон тумани, Бирлик МФЙ

33.

Олмалиқ шаҳри

Олмалиқ шаҳри Болалар ўсмирлар спорт мактаби спорт зали

Олмалиқ шаҳри, Улуғбек кўчаси, 59а-уй

34.

Оҳангаронт умани

Оҳангарон тумани 12-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали

Оҳангарон тумани, Қорохтой МФЙ

35.

Паркент тумани

Паркент тумани 45-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали

Паркент тумани, Сурхи МФЙ

36.

Пскент тумани

Пскент тумани 8-сонли умумтаьлим мактаби спорт зали

Пскент тумани, Гулшан кўчаси, рақамсиз уй

37.

Тошкент тумани

Тошкент тумани Болалар ўсмирлар спорт мактаби

Келес шаҳар, М.Қашқарий кўчаси, 1-уй

Универсал спорт мажмуаси

Келес йўли кўчаси

38.

Ўрта Чирчиқ тумани

Ўрта Чирчиқ Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи спорт зали

Ўрта Чирчиқ тумани, Кўтарма-2 МФЙ

39.

Чиноз шаҳри

Чиноз шахри 40-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Чиноз шахри, Бешкапа МФЙ

40.

Чирчиқ шаҳри

Чирчиқ шаҳри 16-сонли умумтаълим мактаби спорт зали

Чирчиқ шаҳри, 8-кичик нохия

41.

Юқори Чирчиқ тумани

Юқори Чирчиқ тумани 37-сонли умумтаълим мактаби зали спорт зали

Юқори Чирчиқ тумани

42.

Янгийўл тумани

Янгийўл тумани Гулбахор саноат касб-ҳунар коллежи спорт зали

Янгийўл тумани, Шароф Рашидов кўчаси, 6-уй

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси