Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
25.07.1992
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
349-сон 25.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.
10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.
Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ МАСАЛАЛАРИ
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Савдо-саноат палатасининг вазифалари юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 мартдаги 147-сон
қарорига
мувофиқ ўз фаолиятини тугатган Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 16-уйдаги собиқ Савдо-саноат палатаси жойлашган, иш майдони 1316 кв. м., фойдали майдони 2613,5 кв. м. ва умумий ҳажми 17156 куб, м. бўлган 4 қаватли бино К-Т-60-1 маркали доимий кондиционер қурилмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига бепул берилсин.
Бериш-қабул қилиб олиш ишлари 1992 йил 1 январдаги қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1959 йил 11 декабрдаги 920-сон, 1985 йил 16 январдаги 18-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 25 июль,
349-сон
×
×