Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Ташкилий чора-тадбирлар |
1. | Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда тадқиқотчилар, уларнинг илмий тадқиқотлари ҳақида маълумотлар базасини ташкил этиш. | 1. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган маҳаллий олим ва тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази(Ш. Зиёдов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов) |
2. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган хорижий олим ва тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил октябрь |
3. Маҳаллий ва хорижий олим ҳамда тадқиқотчилар, уларнинг Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти бўйича ёзган мақола, рисола, китоб, монография, илмий тадқиқотлари ҳақида электрон база яратиш. | 2021 йил май |
2. | Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига доимий асосда фаолият юритувчи хорижийетакчи мотуридийшуносолим ва мутахассисларни жалб этиш. | 1. Марказда фаолият юритиши мумкин бўлган хорижлик етакчи мотуридийшунос олимлар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил ноябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Хорижлик етакчи мотуридийшунос олимларни Марказ фаолиятига жалб этиш чораларини кўриш. | 2021 йил октябрь |
3. | Марказ илмий ходимларининг мотуридийлик таълимоти бўйича жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот марказларида малака оширишини ташкил этиш. | 1. Жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот марказлари рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил октябрь | Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов) |
2. Малака оширишда иштирок этиш учун ёш тадқиқотчилар, докторант ва магистрларни жалб қилиш. | 2021 йилдан |
3. Марказ илмий ходимларини танлов асосида хорижий таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларга докторантура ва магистратурага ўқишга, стажировка ўташга ёки малака оширишга юборишни ташкил этишга кўмаклашиш. | режа асосида |
4. | Юртимиз мотуридийшунос олимларининг хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимотига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий иштирокини таъминлаш. | 1. Хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимотига бағишлаб ўтказиладиган конференциялар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил ноябрь | Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) |
2. Ўзбекистондаги мотуридийшунос олимларнинг режа асосида халқаро конференцияларда иштирокини таъминлаш. | 2021 йилдан режа асосида |
5. | Марказга дунёнинг турли мамлакатларида нашр этилган исломий илмлар, жумладан, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид китобларни харид қилиш ва келтириш чораларини кўриш. | 1. Исломий илмлар, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид китоблар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил октябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Давлат божхона қўмитаси(М. Азимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Молия вазирлиги томонидан Марказ тақдимномасига асосан китобларни харид қилиш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш. | 2021 йил февраль |
3. Хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган китобларни божхона божларидан озод этиш. | алоҳида режа асосида |
6. | «Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусида онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш. | 1. Онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил декабрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Конференция ва семинарлар ўтказишни хорижий мамлакатлардаги марказлар билан мувофиқлаштириш. | 2021 йилдан |
3. «Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусида онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш. | режа асосида |
7. | Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имом Мотуридий» номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш. | 1. «Имом Мотуридий» номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2021 йил сентябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) |
2. Стипендияни молиялаштириш бўйича халқаро донор мамлакатлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш. | алоҳида режа асосида |
8. | Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросига бағишланган ўзбек, инглиз, араб тилларида фаолият юритувчи веб-сайт яратиш. | 1. Марказ фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўзбек, инглиз, араб тилларида фаолият юритадиган веб-сайт яратиш. | 2020 йил декабрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков) |
2. Марказ веб-сайтини Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросига бағишланган материаллар билан бойитиш. | мунтазам |
9. | Диний таълим муассасаларининг ўқув дастурига Имом Мотуридий таълимоти бўйича махсус курслар киритиш. | 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов) |
2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. | 2020 йил сентябрь |
3. 2020/2021 ўқув йилидан диний таълим муассасалари ўқув режасига киритиш. | 2020 йил октябрь |
II. Илмий-тадқиқот йўналишида амалга ошириладиган ишлар |
10. | «Мотуридийлик» маънавий-маърифий, илмий-адабий чораклик журналини ташкил этиш. | 1. «Мотуридийлик» маънавий-маърифий, илмий-адабий журналини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2020 йил декабрь | Олий аттестация комиссияси(А. Юсупов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов) |
2. Журнални нашр этиш билан боғлиқ молиявий харажатларни Марказга бюджетдан ажратиладиган харажатлар сметасига киритиш. | 2021 йил февраль |
11. | Имом Мотуридий, Умар Насафий, Абу Муин Насафий, Абу Баракот Насафий каби мотуридийлик таълимоти уламоларининг ҳаёти ва илмий меросига оид халқчил рисолалар тайёрлаш. | 1. Аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросига оид халқчил рисолалар тайёрлаш бўйича Ижодий гуруҳни тузиш. | 2020 йил декабрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов) |
2. Рисолаларни ҳар бир ҳудудга мос тарзда тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2021 йил март |
3. Рисолаларни нашр этиш. | 2021 йил май |
12. | Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-тавҳид» (Тавҳид ҳақида китоб) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш. | 1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат таржимонлар гуруҳини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов), Тошкент ислом институти(У. Ғофуров), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов) |
2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2022 йил ноябрь |
3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2022 йил декабрь |
13. | Имом Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» (Қуръони карим оятларининг таъвили) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш. | 1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат таржимонлар гуруҳини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази(Ш. Зиёдов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов) |
2. Таржимани амалга ошириш учун давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. | 2021 йил январь |
3. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2021 — 2024 йиллар |
4. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2024 йил ноябрь |
14. | Саъдуддин Тафтазонийнинг «Шарҳу ақоиди Насафия» (Насафийнинг Ақида асарига шарҳ) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш. | 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов) |
2. Таржимани амалга ошириш учун давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш. | 2020 йил декабрь |
3. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2020 — 2023 йиллар |
4. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2023 йил август |
15. | Камолиддин ибн Баёзийнинг ақида илмига оид «Ишоротул маром» (Мақсадга ишоралар) китобини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш. | 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази(У. Уватов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов) |
2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2020 — 2022 йиллар |
3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2022 йил июль |
16. | Ибн Ҳумомнинг «Китобул мусаяра» асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш. | 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази(Ш. Миноваров), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов) |
2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш. | 2020 — 2022 йиллар |
3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2022 йил август |
17. | Дунё қўлёзма фондларида сақланаётган Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид қўлёзма асарларнинг электрон нусхаларини жамлаш ҳамда уларнинг каталогини яратиш. | 1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Р. Баходиров), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов) |
2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, электрон нусхаларини ҳомийлик маблағлари асосида мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш. | 2021 йилдан режа асосида |
3. Олиб келинган қўлёзмаларни тадқиқ этиш. | режа асосида |
18. | Мотуридийлик таълимотига оид Умар Насафийнинг «Ақоид», Усмон Ўшийнинг «Бадъул амолий», АбуБаракот Насафийнинг «Умда» каби ақидавий матнларнинг комплекс таржима ва шарҳини яратиш. | 1. Таржимонлар гуруҳини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Тошкент ислом институти (У. Ғофуров) |
2. Таржимани тайёрлаш, изоҳ ва шарҳлар бериш. | 2020 — 2022 йиллар |
3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш. | 2022 йил март |
19. | Мотуридийлик таълимотига оид энциклопедия тайёрлаш ва нашр этиш. | 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини тузиш. | 2020 йил сентябрь | Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази(Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази(У. Уватов) |
2. Маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ва таҳрир қилиш. | 2020 — 2023 йиллар |
3. Энциклопедия томларини нашр этиш. | режа асосида |
20. | Мотуридийлик таълимоти бўйича илмий тадқиқотлар (магистрлик, PhD, DSc) амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш. | 1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил сентябрь | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон Фанлар академияси(Б. Юлдашев), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази(Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази(У. Уватов) |
2. Ақида масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчи ва магистрантларнинг Марказда мунтазам равишда стажировка ўташларини ташкил этиш. | режа асосида |
3. Тадқиқотчилар диссертацияларининг ҳимоя олди муҳокамаларини Марказда ташкил қилиш ва шу асосда аппробация ва бошқа ҳимоя учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш. | режа асосида |
21. | Ал-Aзҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида Имом Мотуридий мероси бўйича танлов ўтказиш, ғолибларнинг Ўзбекистонга саёҳатини ташкил этиш, маҳаллий тадқиқотчилар учун тренинглар уюштириш. | 1. Танловнинг ташкилий масалаларини Миср томони билан келишиш. | 2020 йил сентябрь | Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси(У. Алимов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) |
2. Танловни ўтказиш. | 2021 йил октябрь |
3. Танлов ғолиблари томонидан Ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун семинар-тренинглар ташкил этиш. | режа асосида |
22. | Жаҳоннинг етакчи мотуридийшунос олимлари томонидан Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш. | 1. Тадбирлар режаси ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти(Б. Абдуҳалимов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси(У. Алимов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази(Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази(У. Уватов) |
2. Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни саралаш. | 2020 йил ноябрь |
3. Таржима ишларини амалга ошириш ва нашр этиш. | режа асосида |
III. Маънавий-маърифий тарғибот йўналишида амалга ошириладиган ишлар |
23. | Ижтимоий-маънавий муҳит оғир бўлган маҳаллаларда «Соғлом эътиқод асослари», «Ақидада адашмайлик», «Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси», «Мотуридийлик таълимоти асослари» мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этиш. | 1. Тадбирлар режаси ва тарғиботчилар гуруҳини шакллантириш. | 2020 йил ноябрь | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги(Р. Маматов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси(У. Алимов) |
2. Тарғибот гуруҳи аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, тарғибот материалларини тайёрлаш. | 2020 йил ноябрь |
3. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ўтказиш. | режа асосида |
24. | Теле- ва радиоканаллар орқали Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Нуриддин Собуний каби юртимиз алломаларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришлар тайёрлаш. | 1. Юртимиз алломаларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришлар ташкил этиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш. | 2020 йил ноябрь | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), «Зиё» медиа маркази(А. Мухторов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси(Ф. Абдухолиқов) |
2. Медиа режа асосида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришларни тасвирга олиш ва қулай эфир вақтларида намойишини ташкил этиш. | режа асосида |
25. | Имом Мотуридий, Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш. | 1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил ноябрь | «Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Абдухолиқов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов) |
2. Фильмлар сценарийларини ишлаб чиқиш. | 2021 йил апрель |
3. Тасвирга олиш ишларини ташкил этиш. | режа асосида |
4. Фильмларнинг тақдимотларини ўтказиш, республика бўйича намойишларини йўлга қўйиш. | режа асосида |
5. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш билан боғлиқ молиявий харажатлар ҳар йили Давлат бюджетидан «Ўзбеккино» миллий агентлигига фильмлар тайёрлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. | режа асосида |
26. | Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва кенг тарғиб этишни рағбатлантириш мақсадида диний таълим муассасаларида мусобақа, викторина ва танловлар ўтказиш. | 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил октябрь | Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов) |
2. Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш. | режа асосида |
27. | Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида бадиий асарлар яратишни рағбатлантириш. | 1. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари саналган олимлар ҳақида бадиий асарлар яратиш бўйича танлов эълон қилиш. | 2020 йил октябрь | Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси(У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита(А. Ахмедов) |
2. Танловда иштирок этиш учун ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар ва аҳолининг кенг қатламини жалб қилиш. | 2021 йил май-июнь |
3. Танлов натижалари бўйича танланган асарларни нашр этиш ишларини амалга ошириш. | 2021 йил октябрь |
28. | Расмий интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда ақида масалаларига оид савол-жавобли видеороликлар, чиқишлар эълон қилиб бориш. | 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2020 йил октябрь | Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов) |
2. Ақидага доир масалаларни саралаб, саволлар шакллантириш ва бунга мутахассисларни жалб этган ҳолда жавоблар тайёрлаш. | 2020 йил ноябрь |
3. Савол-жавобларни суратга олиш ва 2-3 дақиқалик видеоролик ва чиқишлар ташкил қилиш. | режа асосида |
4. Тайёр бўлган ролик ва чиқишларни расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда эълон қилиб бориш. | режа асосида |
29. | Жума тезисларига долзарб ақидавий масалаларнинг мотуридийлик таълимотидаги талқини бўйича мавзулар киритиш. | 1. Долзарб ақидавий масалалар бўйича жума тезисларига киритиладиган мавзулар рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил сентябрь | Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси(Р. Қосимов) |
2. Мавзулар асосида жума тезисларини тайёрлаш. | 2020 йил сентябрь |
3. Жума тезислари асосида намозхонларга етказиш. | режа асосида |