101 | Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 1-банди) |
102 | Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 10 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс, агар барча шахсларнинг иштирок этиш улуши 50 фоиздан ортиқ бўлса (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 2-банди) |
103 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ўз шахсий манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
104 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эри (хотини) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
105 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ота-онаси (шу жумладан, фарзандликка олган ота-онаси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
106 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эрининг (хотинининг) ота-онаси манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
107 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олган фарзандлар) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
108 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
109 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни васийси (ҳомийси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
110 | Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ҳомийлигидаги шахс манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми) |
111 | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) бевосита ёки билвосита тўлиқ ёки қисман олишга (олишни талаб қилишга) ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 1-банди) |
112 | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) ёки унинг бир қисмини тасарруф этишга ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 2-банди) |
113 | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилмага берилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолган (қайтариш асосида берилган) шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 3-банди) |
114 | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) ва унинг активларини бошқаришда, фойдасини (даромадини) тақсимлашда қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган, юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси устидан назоратни амалга оширувчи шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 7-қисми) |
115 | Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва олинган даромадга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 1-банди) |
116 | Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 2-банди) |
117 | Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва тузилма тугатилган (шартнома тугатилган, бекор қилинган) тақдирда, унинг мол-мулкини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 3-банди) |