Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 52-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва ушбу соҳада кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 52-моддасига мувофиқ фуқаролик масалалари бўйича манфаатдор давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, ҳужжатларни ва маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базаси шакллантирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишни «E-Fuqaro» электрон тизимга ўтказиш бўйича муаммоларни аниқлаш ва мавжуд техник имкониятларни ўрганиш.

Фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимларини «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига интеграциялаштиришни ўрганиш натижаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат персоналлаштириш маркази

2.

«E-Fuqaro» ИМБни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

«E-Fuqaro» ИМБга уланиш учун техник йўриқнома ишлаб чиқиш, тегишли идора ва ташкилотлар билан келишиш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат персоналлаштириш маркази, «Ўзсувтаъминот» АЖ

3.

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш тартибини жорий этиш.

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш, кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат хизматлари агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат персоналлаштириш маркази

4.

«E-Fuqaro» ИМБни амалиётга жорий этиш доирасида ваколатли органларнинг ахборот тизимлари самарали ишлаши учун зарур техник қурилма ва сервер ускуналарини модернизация қилиш.

«E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасини амалиётга жорий этиш доирасида ички ахборот тизимларини модернизация қилиш чораларини кўриш, харид қилинган аппарат воситалари ва дастурий маҳсулотларни «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонасидан аттестация ва сертификациядан ўтказиш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқалар

5.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатларни электрон тарзда юбориш, қабул қилиш жараёнларини жорий қилиш.

1. ЯИДХПда давлат хизмати шаклини ишга тушириш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Фуқаролик масалалари бўйича хизматни ЯИДХПда ишга тушириш.

2020 йил сентябрь

6.

Хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати (ТИВ ИКХ) орқали дастлабки ариза юбориш тартибини белгилаш.

1. ТИВ ИКХда интерактив шаклда фуқаролардан аризаларни қабул қилиш учун техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Техник ҳужжатлар асосида аризаларни қабул қилишни амалиётга жорий этиш.

2020 йил декабрь

Ташқи ишлар вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш учун мавжуд давлат божи ва йиғимларни электрон тарзда амалга ошириш механизмларини жорий қилиш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича мавжуд давлат божи ва йиғимларни «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига улаш учун ҳисобрақамлар очиш.

2020 йил октябрь

Марказий банк,
Ички ишлар вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

2. «E-Fuqaro» ИМБни «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизимига улаш.

2020 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги,
Марказий банк

8.

«E-Fuqaro» ИМБни ишга тушириш.

1. Фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни ваколатли органлар томонидан «E-Fuqaro» ИМБ орқали кўриб чиқишни синовдан ўтказиш.

2020 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати

2. Синов натижалари бўйича «E-Fuqaro» ИМБда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ва ахборот тизимини амалиётга жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли тузилмасига «E-Fuqaro» ИМБни кузатиб бориш ваколатини бериш.

2020 йил сентябрь

9.

«E-Fuqaro» ИМБни ишга тушириш.

Амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Махкамасига ахборот бериб бериш.

2020 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси