Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочи |
| «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — идентификация тизими) модернизация қилиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 1. Лойиҳа паспорти, концепцияси ва техник топшириғини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2020 йил декабрь | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳанинг техник топшириғини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш. | 2021 йил январь |
| Идентификация тизимини модернизация қилиш ҳамда шахсларни идентификация қилишнинг базавий усулларини жорий этиш. | 1. Идентификация тизимини модернизация қилиш бўйича техник ишларни амалга ошириш. | 2021 йил февраль | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
2. Шахсларни идентификация (аутентификация) қилиш бўйича базавий усулларни жорий этилишини назарда тутувчи тизимости модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2021 йил март |
| Шахсларни мобил телефон рақамлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш. | 1. Идентификация тизимининг шахсларни мобил телефон рақамлари орқали идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш. | 2021 йил май | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари |
2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2021 йил июнь |
| Шахсларни биометрия маълумотлари орқали идентификациялаш имкониятини яратиш. | 1. Идентификация тизимининг жисмоний шахсларнинг биометрия маълумотлари асосида идентификациялаш тизимости модулини ишлаб чиқиш. | 2021 йил август | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази |
2. Идентификация тизимини электрон ҳукумат ҳамда Давлат персоналлаштириш марказининг ахборот тизимлари ўртасида электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 2021 йил сентябрь |
| Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш имкониятини яратиш. | 1. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ахборот хизматларини, жумладан хабардор қилиш характеридаги маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2020 йил 10 ноябрь | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Идентификация тизими негизида «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизимости модулини ишлаб чиқиш. | 2020 йил 10декабрь |
3. «Электрон ҳукумат» хизматлари ҳақида ахборот бериш ва хабардор қилиш тизими билан давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини интеграция қилиш. | 2021 йил 1 февраль |
| Мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахс бўлган абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида ЖШШИР тақдим этиш бўйича электрон веб-сервисни ишга тушириш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. | 1. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуниталабларига мувофиқ мобил алоқа операторларига реал вақт режимида жисмоний шахслар-абонентларнинг паспорт маълумотлари асосида жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамини тақдим этиш бўйича электрон веб-сервис (кейинги ўринларда — веб-сервис)ни ишга тушириш. 2. Идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш орқали мобил алоқа операторларига ўзлари киритган ЖШШИРни текшириш (тўғрилигини тасдиқлаш) имкониятини яратиш. | 2021йил 1январь | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
| Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этиш ва доимий юритиш. | Мобил алоқа операторларининг ахборот тизимларида жисмоний шахс бўлган янги ва амалдаги абонентларига ЖШШИР жорий этилиши ва юритилишини таъминлаш. | 2020 йил 1 декабрдан бошлаб мунтазам равишда | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа операторлари |
| Масофадан туриб электрон давлат хизматларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида идентификация тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш имкониятларини яратиш. | Давлат хизматлари марказлари ҳамда почта бўлимлари орқали идентификация тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида жисмоний шахснинг ҳисобга олиш ёзувини (аккаунт) яратиш, қайта тиклаш ва тасдиқлаш механизмини жорий этиш. | 2021 йил 1 февраль | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги |