I. Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш |
1. | Республикада спортнинг жамоавий ўйин турларини янада ривожлантириш. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш. 2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил май | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш | 1. Ижрочиларнинг ҳамкорликдаги қўшма қарорини қабул қилиш. Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда спортчи ёшларни саралаш ва катта спортга иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция), ёшлар орасида спортни оммалаштиришда юқори натижаларга эришиш мақсадида ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларини камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан миллий спорт турларига ихтисослаштириш; умумтаълим мактабларининг спорт турларига ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бирида ҳар ойда камида битта спорт тури бўйича спорт мусобақалар ўтказилишини таъминлаш; мусобақаларнинг қуйи (умумтаълим мактаблари) ва туман (шаҳар), республика босқичларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. | 2020 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги |
3. | Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Жисмоний тайёргарлик даражаси» синовларини жорий қилиш. | 1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритиш. Бунда: жисмоний тайёргарлик даражасини аниқловчи мезонларни мураккаблик даражасини махсус жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган вазирлик ва идоралар учун алоҳида ҳамда аҳолининг барча қатламлари учун ёш тоифаларини инобатга олган ҳолда алоҳида белгилаш; аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни соғлом бўлишга, уларнинг спорт билан чиниқишига, жисмоний тарбия ва спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш; аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши бўйича билим ва кўникмаларни ошириш; республиканинг чекка ҳудудларида соғломлаштириш ишларини ривожлантириш; ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом турмуш тарзига амал қилишини назарда тутиш. 2. «Жисмоний тайёргарлик даражаси» жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказишни жорий этиш орқали 6,1 млн нафар (жами аҳоли сонига нисбатан 18 фоиз) аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини ошириш. | 2021 йил май | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари |
4. | Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш ҳамда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш | 1. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш. 2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил июн | Бюджет маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
5. | 22 сентябрь «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан тадбирлар ўтказиш | 22 сентябрь «Халқаро автомобилсиз кун» муносабати билан: қўшимча равишда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида туманлар ва шаҳарларда «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказишни белгилаш; «Автомобилсиз кун» тадбирларини ўтказилишини ҳамда жамоат тартиби сақланишини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш. | 2021 йилдан сентябрдан бошлаб ҳар йили | Ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар |
6. | Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланиши учун шароит яратишдаги фаолиятига рейтинг асосида баҳо бериш амалиётини жорий этиш | Қуйидагиларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Халқ саломатлиги кенгашига киритиш: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланиши учун шароит яратишдаги фаолиятига рейтинг асосида баҳо бериш тартибини; спорт иншоотлари ва ташкилотлари раҳбарларининг аҳолининг кенг қатламини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, зарур шароитларни яратиш, юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ва бошқа йўналишлардаги иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартибини. | 2021 йил январь | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) |
7. | Республикада спортнинг «Гимнастрада» (Гимнастика барча учун) турини янада ривожлантириш. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг баёни лойиҳасини тайёрлаш. 2. Баён лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил июль | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Гимнастика федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Ҳудудларда спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш |
8. | Ҳудудларда спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш. | Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан: 1) қишки спорт турлари бўйича «Chimgan challenge» (Тошкент вилояти); 2) миллий ва халқ ўйинлари бўйича «Бойсун баҳори» фестивали (Сурхондарё вилояти); 3) аёллар ўртасида «Спорт-нафислик ва саломатлик манбаи» спорт мусобақалари (Республика ҳудудларида) 4) бадминтон бўйича «Баҳор маликалари» спорт мусобақалари (Республика ҳудудларида) 5) халқаро олимпия кунига бағишлаб «Олимпия ойлиги» спорт тадбирлари (Республика ҳудудларида); 6) аҳоли, шу жумладан ёшлар ўртасида оммавий юриш, югуриш, бадминтон, мини футбол, велоспорт волейбол, баскетбол, стол тенниси, стритбол, «WorkOut» бўйича «Соғлом оила — янги Ўзбекистон таянчи!» спорт мусобақалари (Республика ҳудудларида); 7) кураш бўйича «Махалламиз паҳлавонлари» спорт мусобақалари (Республика ҳудудларида); 8) ўқувчилар ўртасида «Темурбеклар», «Ёш чегарачилар» ҳарбий спорт мусобақалари 9) «Автомобилсиз кун» акциялари (Республика ҳудудларида); 10) «Ёшлар тур» веломарафони (Республика ҳудудларида) 11) халқаро велосипед кунига бағишлаб «Халқаро велосипед куни» веломарафонлар (Республика ҳудудларида) | Ҳар йили январь-февраль
март-апрель
апрель
май
июнь
июль — декабрь
август
сентябрь — декабрь
сентябрь
| Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерацияларига (уюшмаларига) ажратилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) |
9. | Ўзбекистон ҳудудида халқаро оммавий спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этиш. | Халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан: 1) «Tashkent Marathon» халқаро марафони (Тошкент шаҳри); 2) «Samarkand half marathon» халқаро ҳайрия марафони (Самарқанд вилояти); 3) «Save Aral» халқаро веломарафони (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри); 4) «Оқтош-Чарвоқ mountains» халқаро вело турнирини (Тошкент вилояти) 5) «Баҳодирлар ўйини» халқаро «Strongman» спорт-туризм лойиҳаси (Қорақалпоғистон Республикаси); 6)«Соғлом ҳаёт» халқаро югуриш спорт мусобақалари (Республика ҳудудларида) 7) «Save Aral» халқаро марафони (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри); 8) «World Strongmen CUP» ва Этноспорт челленж халқаро турнири (Республика ҳудудларида); 9) триатлон бўйича Ўрта Осиё Iron man мусобақаси (Республика); 10) велосипед спортининг БМХ йўналиши бўйича «ZАMIN CUP» халқаро мусобақаси (Жиззах вилояти) | Ҳар йили март
режага асосан
август
сентябрь
сентябрь
октябрь
октябрь
октябрь
октябрь
| Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерацияларига (уюшмаларига) ажратилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) |
10. | Бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этишни таъминлаш. | 1. Иккинчи ташаббус доирасида тизимли равишда «Ёшлар ҳафталиги», «Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги», «Таълим муассасалари ҳафталиги», «Хотин-қизлар ҳафталиги» мусобақаларининг календарь режасини тасдиқлаш. 2. Маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда аҳоли ўртасида 5500 дан ортиқ оммавий спорт мусобақалари ва тадбирларини тизимли равишда ўтказиш орқали аҳолининг кенг қатламларини оммавий жисмоний тарбия ва спортга жалб этилишини таъминлаш. Ўтказиладиган мусобақаларга аҳолининг 30 фоизини қамраб олиш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг умумий сонини 20 фоизга етказиш. | Ҳар йили январь
йил давомида
| Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар |
11. | Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхоналар ва ташкилотларда ходимларни жисмоний ривожлантириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш ва спортнинг оммавийлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Ҳудудлар кесимида барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида спорт турлари бўйича «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги», «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаларини ўтказиш. 2. Тизимли равишда ҳар бир туман шаҳарда «Мактаблар лигаси», маҳалла ёшлари ўртасида «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Чарм тўп» футбол мусобақаларини ўтказиш. 3. Тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳудудлар, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг натижадорлигини ҳар чоракда бир марта муҳокама қилиш. | Ҳар йили сентябрь — ноябрь
Ҳар йили сентябрь — ноябрь | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вазирликлар, идоралар, хўжалик ирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар |
12. | Жойлардаги урф-одат тусига кирган миллий халқ ўйинлари ҳамда миллий қадриятларни қайта тиклаш, аҳолининг кенг қатламини айниқса, ёшларни миллий спорт турлари ва халқ ўйинларига бўлган қизиқишларини ошириш. | 1. Мамлакатнинг байрам саналарида, жумладан, 21 март «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида миллий ва халқ ўйинлари бўйича барча ҳудудларда спорт мусобақалари ва фестивалларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини киритиш. 2. Ёшлар ўртасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий кураш, улоқ-кўпкари, чиллак, минди, қарабтеп, бештош, варрак учириш ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақаларни ўтказиш. | Ҳар йили 20 февралга қадар март-апрель | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари, спорт федерациялар |
13. | Спортчи ёшларни саралаш ва иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция), спорт захирасини шакллантириш тизимини йўлга қўйиш, ёшлар орасида оммалаштириш, юқори натижаларга эришишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Ўқувчи-ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 7 та шаҳар, 18 та чекка туман, қишлоқларда янгидан 25 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиалларини ташкил этиш. 2. 625 нафар тренерларни иш билан таъминлаш, бир кунда қўшимча равишда 34375 нафар ўқувчи-ёшларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб қилишни назарда тутиш. 3. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш низомларида мазкур мусобақаларни тўрт босқичли «ташкилот — туман (шаҳар) — ҳудуд — республика» босқичларида ўтказиш назарда тутилади. | 2021 йил 1 сентябрга қадар
2021/2022 ўқув йилида
| Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги |
III. Халқаро мусобақаларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш |
14. | Спорт турлари бўйича халқаро комплекс мусобақаларда спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш | Спорт турлари бўйича халқаро комплекс мусобақаларда спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. Шу жумладан: 1) Гангвон шаҳрида (Корея) Қишки Осиё ўйинлари; 2) Люцерн шаҳар (Швейцария) Қишки Бутунжаҳон талабалар Унверсиада ўйинлари; 3) Санья шаҳрида (Хитой) Осиё соҳил бўйи ўйинлари; 4) Бангкок ва Паттая шаҳарларида (Таиланд) Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари; 5) Чэнгду шаҳрида (Хитой) Бутунжаҳон талабалар Унверсиада ўйинлари; 6) Конья шаҳрида (Туркия) Ислом давлатлари ҳамдустликлари ўйинлари; 7) Шантоу шаҳрида (Хитой) ўсмирлар Осиё ўйинлари; 8) Қозон шаҳрида (Россия) Биринчи МДХ ўйинлари. | календарь режа асосида январь
апрель
май
август
сентябрь
ноябрь
календарь режа асосида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерацияларига (уюшмаларига) ажратилган маблағлар доирасида | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар, Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) |
15. | Токио шаҳрида (Япония) 2021 йилда ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш. | 1. Ўзбекистон делегациясини Токио шаҳрида (Япония) ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида қатнашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиш. 2. Спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриш. | 2021 йил май
режа асосида
| Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий Олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги |
16. | Париж шаҳрида (Франция) 2024 йилда ўтказиладиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритиш. Бунда, шу жумладан Ўзбекистон спортчиларини Париж шаҳрида (Франция) 2024 йилда ўтказиладиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўрт йиллик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2021 йил декабрь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация ва уюшмалар |
17. | Нуфузли халқаро мусобақалар ва турнирларда Ўзбек велоспортчиларининг тўлақонли иштирокини таъминлаш орқали Рейтинг очколарни ютиб олиш ҳамда 2024 йилдаги ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш имкониятини берувчи Квоталар (Лицензиялар)ни сонини максимал даражада кўпроқ миқдорини қўлга киритиш. | 1. Велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича «UZBEKISTAN CYCLING PROJEKT» Командасини (Эркаклар ва Аёллар жамоалари) Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) меъёрлари ва талабларига жавоб берадиган ҳамда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва андозаларига асосланган ҳолда ташкил этиб таъсис этиш; 2. Велосипед спортининг трек йўналиши бўйича «UZBEKISTAN CYCLING PROJEKT» Командасини Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) меъёрлари ва талабларига жавоб берадиган ҳамда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва андозаларига асосланган ҳолда ташкил этиб таъсис этиш; 3. «UZBEKISTAN CYCLING PROJEKT» Командаларини таъсис этиш, фаолиятини олиб бориш билан боғлиқ масалаларни молиялаштириш манбааси Миллий Олимпия Қўмитаси маблағлари ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясининг хомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини белгилаш. | 2020 йил декабрь | Миллий Олимпия қўмитаси маблағлари, Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясининг маблағлари | Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси |
IV. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва рағбатлантириш |
18. | Спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш. | Бир кунда 27 500 нафар ёшларни қамраб олиш имкониятига эга бўлган 48 та замонавий спорт иншоотларини фойдаланишга топшириш ва халқаро талаблар асосида асбоб-ускуна ва инвентарлар билан жиҳозлаш | Белгиланган муддатларда | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари |
19. | Ҳар бир туман (шаҳар)ларнинг маданият ва истироҳат боғлари, манзарали очиқ боғлар, соҳил бўйи ва бошқа аҳоли учун қулай бўлган ҳудудларда аҳолинининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитларни яратиш | 1. 3 — 5 километрдан кам бўлмаган масофада замонавий «Саломатлик йўлаклари», «Велосипед йўлаклари», «WorkOut» — маҳалла (кўча) фитнеси, «скандинавча юриш», юриш, югуриш йўлаклари ташкил этиш; 2. Ҳудудлардаги йирик спорт иншоотларининг бўш турган ер майдонларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида спорт майдончалари, спорт соғломлаштириш масканлари | белгиланган режа асосида | Ижрочилар маблағлари | Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги |
20. | Таклифлар асосида ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар бир умумтаълим мактабини маълум бир спорт турига ихтисослаштириш. | 1. Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, ҳар бир умумтаълим мактабини маълум бир спорт турига ихтисослаштириш. 2. Ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларини спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) томонидан методик таъминлаш ва спорт инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш. | 1 июнга қадар 1 августга қадар | Ижрочилар маблағлари | Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
21. | Илғор халқаро таълим стандартлари ва талабларини инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва сифатини ошириш. | 1. Беларусь миллий техника университети билан ҳамкорликда спорт технологияларини техник таъминоти бакалавриат таълим йўналиши бўйича қўшма таълим дастури асосида кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш. 2. Хитой ҳамда европа давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлайдиган нуфузли олийгоҳлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрларни тайёрлаш чораларини кўриш. 3. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида кафедра ташкил этиш. 4. Спорт таълим муассасаларини олий маълумотли тренерлар билан таъминлаш даражасини 58 фоизга етказиш. | 2021/2022 ўқу? йилидан бошлаб
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
Йил давомида
| Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
22. | Аҳолининг жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар устидан тизимли мониторинг олиб бориш. | 1. Мониторинг олиб бориш тартибини белгилаш. 2. Мониторинг натижаларини ҳудудлар кесимида умумлаштириш ҳамда мониторинг натижаларини муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | ҳар чоракда бир марта | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
V. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш |
23. | Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон тармоғи орқали жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш. | 1. Машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат сабоқларини ўтказиш; 2. «Олимпия ҳаракати» мавзусида семинарлар ва конференциялар ташкил этиш; 3. Жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларини ижтимоий рекламали ахборот сифатида бепул жойлаштириш тизимини ва тартибини жорий этиш; 4. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида жаҳоннинг етакчи олимлари, экспертлари иштирокида халқаро Форумлар, конференциялар ўтказилишини ташкил этиш; 5. Спортда эришаётган ёрқин ғалабалари орқали Ватанимиз довруғини юқори кўтариб келаётган спортчи ҳамда спорт фахрийлари (тренерлар)нинг ибратли ҳаёт йўли ёшларга намуна қилиб кўрсатиладиган бадиий фильмлар яратиш; 6. Жисмоний тарбия ва оммавий спортни кенг тарғиб этишга қаратилган турли радиовикториналарни ташкил этиш; 7. Давлат ва хусусий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган ҳамда катта аудиторияни қамраб олаётган телесериалларнинг реклама блоклари орасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий видеороликлар намойиш этилишини таъминлаш; 8. Барча телеканаллар, шу жумладан хусусий телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (соат 7.00, 12.00 ва 17.00 да) нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий видеороликлар намойиш этилишини таъминлаш; 9. Ёшларни, ҳусусан боғча ёшидаги болаларда жисмоний тарбия ва спорт тушунчасини пайдо қилиш ва уларни қизиқтириш мақсадида «Болаликдан спортга» спорт машғулотларини «Bolajon», «Sport», «MY5», «Sevimli», UzREPORT TV ва «Zo’rTV» телеканалларида намойиш этилишини таъминлаш. | Йил давомида 2020 йил декабрь ойидан бошлаб | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, |
24. | Спорт тадбирларининг кенг ёритилишини таъминлаш. | Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, хусусан юқори натижаларга эришиб келаётган спортчиларимиз ҳаёти ва фаолиятини ёшларга намуна қилиб кўрсатишга қаратилган ойма-ой медиа-режани тасдиқлаш. Медиа-режада қуйидагиларни назарда тутиш: жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, қабул қилинган ҳужжатлар ижросига бағишланган брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказиш; юксак натижаларга эришиб келаётган спортчиларнинг шахсий ҳаёти (турмуш тарзи) ва спорт фаолиятига бағишлаб «Спортчининг бир куни», «Спортдан топган бахтим» рукнидаги телекўрсатувларни эфирга бериш; миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тарғиботини кучайтиришга қаратилган кўрсатувлар, ушбу йўналишдаги мусобақалар намойишини (телетрансляцияси)ни йўлга қўйиш; Ўзбекистонда спорт инвентарлари ва жиҳозларини ишлаб чиқараётган корхона ва ташкилотлар фаолиятини кенг ёритиб бориш (Андижон, Наманган, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарлари мисолида); ёшлар орасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари (миллий кураш, улоқ-кўпкари, чиллак, минди, ланка, бештош, варрак учириш ва ҳ.к.)ни кенг тарғиб қилишга қаратилган туркум ижтимоий видеороликлар тайёрлаш; Токио-2021 олимпиадасига спортчиларнинг тайёргарлик жараёни, бу борада уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида кўрсатувларни эфирга бериш (Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган спортчилар тўғрисида). | Йил давомида | Ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар иттифоқи |
25. | Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллигини ошириш соҳасида тарғибот ишларини амалга ошириш | 1. «Соғлом ҳаётга қадам ташла!», «Соғлом муҳитни (тамаки ва алкоголдан холи) танлаймиз!» шиорлари остида концертлар, театр томошалари ўтказиш; 2. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари, савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа ташкилотларда соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш бўйича давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш; 3. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш бўйича баннерлар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот-маърифий материалларни тайёрлаш, шу жумладан, уларни савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари, тиббий ва таълим муассасалари, шаҳар ва туманларнинг марказий кўчалари, одамлар кўп тўпланадиган жойлар, жамоат транспортида жойлаштириш йўли билан тарқатиш; 4. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида уяли телефон фойдаланувчиларига ҳар куни смс-хабарларни жўнатиш. | 2021 йилдан бошлаб
Ҳар ҳафтада бир марта | Ижрочилар маблағлари | Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |