Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Асосий тушунчалар

3-боб. Таълим дастури тузилмаси

4-боб. Ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинг олиб бориш ва таълим сифатини таъминлаш

5-боб. Академик мобиллик ва кредитларни тан олиш

6-боб. Баҳолаш, баҳоларни конвертация қилиш

7-боб. Кредит-модуль тизимида рўйхатга олиш хизматини ташкил этиш

8-боб. Талабаларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш, курсдан курсга ўтказиш механизмлари

9-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини босқичма-босқич жорий этиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» 2019 йил 3 декабрдаги 967-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар

Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Тадбирлар

Ижро учун масъуллар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Таълим дастури доирасида ўқув жараёнини ташкил этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш:

1. Ўқув режаси ва фан дастурларини жаҳон стандартларига мослаштириш ва тасдиқлаш;

2. Хар бир фанга кредитларни тақсимлаш;

3. Фанлар каталогини шакллантириш ва эълон қилиш.

Олий таълим муассасаси

Ўқув йили бошлангунга қадар

2-босқич

Таълимнинг кредит тизими бўйича талабаларни (бакалавр ва магистратурага) белгиланган тартибда 1 курсга қабул қилиш.

Олий таълим муассасаси

Ўқув йили бошлангунга қадар

3-босқич

Талаба томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини бериш учун Талабанинг шахсий таълим траекториясини белгилаш

Олий таълим муассасаси

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хар бир ўқув йили бошлангунга қадар

4-босқич

Мобилликни ташкил этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш:

1. Профессор-ўқитувчилар таркибининг мобиллиги бўйича ҳамкор ташкилотлар билан келишувлар тузиш;

2. Магистратура талабаларининг таълим траекториясида мобиллик ойнасини ташкил этиш;

3. Бакалавриат талабаларининг мобиллик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Олий таълим муассасаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб доимо

5-босқич

Таълим сифатини таъминлаш учун қуйидагиларни амалга ошириш:

1. Таълимнинг кредит-модуль тизимини аккредитациядан ўтказиш бўйича ваколатли ташкилотлар билан битим тузиш;

2. Таълимнинг кредит тизимларини аккредитациядан ўтказиш.

Олий таълим муассасаси, тегишли вазирликлар ва идоралар

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимо

6-босқич

Таълим бериш натижасини тасдиқлаш мақсадида халқаро тан олинадиган олий маълумот тўғрисидаги диплом бериш.

Олий таълим муассасаси

2022 йилдан бошлаб таълим дастури якунида

1. 4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
2. 8-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар қўшилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси