Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Вазирлар Маҳкамасининг
Умумий ўрта таълим муассасаларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби

3-боб. Қурилиш-монтаж ишлари даврида сифат назоратини амалга ошириш тартиби

4-боб. Қурилиши тугалланган умумтаълим объектларида якуний назоратни амалга ошириш тартиби

5-боб. Якуний қоида

1-ИЛОВА
Умумтаълим объектларида «Замонавий мактаб» талаблари асосида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг назоратини амалга ошириш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш, сифат назорати ҳамда якуний назоратни амалга ошириш қийматини ҳисоблаш МЕЗОНИ

Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, «Инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат ичида асослантирилган ёзма хулоса тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

(лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва келишиш)

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКга тўғридан-тўғри шартнома тузиш мақсадида мурожаат қиладилар.

Лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш мақсадида «Инжиниринг компанияси» ДУК билан тўғридан-тўғри шартномалар тузадилар.

Келгуси йил учун жорий йил октябрь ойининг охирги кунига қадар

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Шартнома асосида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқади.

Шартномада белгиланган муддатларда

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУК техник топшириқларига асосан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини «Иижиниринг компанияси» ДУК билан келишилишини таъминлайди.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишдан олдин

«Инжиниринг компанияси» ДУК

«Келишилди» штампи ҳамда масъул шахснинг имзоси қўйилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларининг келишувини амалга оширади ёки келишувни рад этиш тўғрисида буюртмачи ташкилотга асослантирилган ёзма хулосасини тақдим қилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилиб олинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида


2-босқич

(сифат назоратини амалга ошириш)

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Умумтаълим объектларини «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширади.

Қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши давомида доимий

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради.

Қурилиш-монтаж ишлари бошланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Сифат назоратини амалга оширишга киришади.

Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 15 кун ичида


3-босқич

(якуний назоратни амалга ошириш)

Буюртмачи ташкилотлар

«Инжиниринг компанияси» ДУКни умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантиради.

Қурилиш-монтаж ишлари якунланган вақтдан бошлаб 3 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Буюртмачи, қурилиш-пудрат (ёрдамчи пудратчи), лойиҳачи ташкилотлар вакиллари иштирокида бажарилган ишларнинг якуний назоратини амалга оширишга киришади.

Якуний назорат давомийлиги амалга оширилган ишлар ҳажми, бино-иншоотларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда, лекин 30 кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги тўғрисида ёзма огоҳлантириш олинган вақтдан бошлаб 10 иш куни ичида

Буюртмачи ташкилотлар

Якуний назоратни амалга ошириш учун «Инжиниринг компанияси» ДУК талаб этган барча зарур ҳужжатларни тақдим этади.

«Инжиниринг компанияси» ДУКнинг биринчи талабига мувофиқ

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Якуний назорат натижалари асосида 3 нусхада далолатнома расмийлаштиради.

Умумтаълим объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига мос бўлмаган, «Замонавий мактаб» техник талабларини бузиб бажарилган, сифатсиз ҳолатлар аниқланган тақдирда, буюртмачига қурилиш-пудрат ташкилотлари ва лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.

Якуний назорат натижалари асосида

Буюртмачи ва қурилиш-пудрат ташкилотлари

Лойиҳачилар билан биргаликда аниқланган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўради.

«Инжиниринг компанияси»нинг ёзма кўрсатмасини олган кундан бошлаб 15 кун ичида

«Инжиниринг компанияси» ДУК

Аниқланган камчилик ва нуқсонлар 15 кунлик муддатда бартараф этилмаган ёки уларни бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, сифатсиз ва белгиланган техник талабларга мос келмаган ҳолда бажарилган ҳамда ортиқча ҳажмда кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари қийматини иқтисодий судлар орқали ундириш бўйича даъво аризалари киритади.

Белгиланган муддатларда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси