Қонунчилик палатаси депутатининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳокимият тармоқлари тизимини ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг ваколатларини белгилаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Қонунчилик палатаси
Регламентида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилганидан кейин Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси Кенгаши уни дастлабки тарзда кўриб чиқишни амалга оширадиган масъул қўмитани белгилайди.
Агар киритилган қонун лойиҳаси «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ва Қонунчилик палатаси
Регламентига мувофиқ бўлмаса, Қонунчилик палатаси Кенгаши қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.