Қонунчилик палатаси депутатининг ваколатлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда муддатидан илгари тугатилиши мумкин.
5) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан Ўзбекистон Республикасининг ҳокимият тармоқлари тизимини ҳамда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларининг ваколатларини белгилаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва Қонунчилик палатаси
Регламентида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Агар киритилган қонун лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни ва Қонунчилик палатаси
Регламентига мувофиқ бўлмаса, Қонунчилик палатаси Кенгаши қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.