Т/р | Ишларни ташкил қилиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари | Амалга ошириш чора-тадбирлари | Ижро муддатлари | Масъуллар: |
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қонунчилик палатаси, Сенат, Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси |
I. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, танқидий таҳлил ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тизимини такомиллаштириш |
1. | Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларини қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгилаш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига ҳар йилги Мурожаатидан; қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар); ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг тасдиқланган «Йўл хариталари» (Концепциялар, Дастурлар). | 1. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунларини календарь йилининг 1 январь ҳолатига кўра танқидий таҳлил қилиш. | Календарь йилининг 10 февралигача | Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
2. Якунларни муҳокама қилиш ва кейинги календарь йили учун тизимли вазифаларни белгилаш. | Календарь йилининг 15 февралигача |
3. Қуйидагиларнинг тегишли қарорларини қабул қилиш: вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳайъатларининг; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг. | Календарь йилининг 15 февралигача |
4. Қуйидагиларнинг шахсий масъулияти чораларини белгилаш ва фаолияти натижадорлигини баҳолаш: |
|
|
|
шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг; | Календарь йилининг 20 февралигача | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифлари бўйича — Бош вазир |
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг; | Календарь йилининг 20 февралигача | — | Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти |
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг. | Календарь йилининг 1 мартигача | — | Бош вазир таклифлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти |
2. | Бошқарув тизимини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг мақсадли ва устувор вазифаларига мувофиқ такомиллаштириш. | 1. Қуйидагиларнинг иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш: Вазирлар Маҳкамасининг; | I ярим йиллик учун — 20 январгача II ярим йиллик учун — 20 июлгача | — | Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси |
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг; | 25 январгача ва 25 июлгача | Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг; | 25 январгача ва 25 июлгача | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг. | 1 февралгача ва 30 июлгача | Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
2. Қуйидагиларнинг шахсий иш режаларини шакллантириш, тасдиқлаш ва амалга ошириш ишларини доимий амалиётга жорий қилиш: |
|
|
|
Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг; | Ҳар ойда | — | Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари |
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг; | Ҳар чоракда | — | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, бошқарув аппарати ходимларининг; | Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун | Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, аппарат ходимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек, ҳокимликлар масъул ходимларининг. | Ҳар ойда — раҳбарлар учун, ҳар чоракда — ходимлар учун | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
3. Эришилган натижаларни тизимли таҳлил қилиш, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва кейинги давр учун тузатишлар киритиш. | Мунтазам равишда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, аппарат ходимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
3. | Тегишли тармоқларда, иқтисодиёт ва молия соҳаларида раҳбар ва мутахассисларнинг билимлари даражасини тизимли равишда ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини таъминлаш. | 1. Тавсия этилаётган номзодларни уларнинг иқтисодиёт ва молия соҳаларидаги махсус билимлари даражасини, шунингдек, ҳуқуқий саводхонлигини инобатга олган ҳолда танлашнинг қатъий назоратини таъминлаш. | Мунтазам равишда
Кадрлар захирасини тайёрлашда | Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари Қорақалпоғистон, Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари | Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари |
2. Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилиш. | 2021 йил 1 апрелгача | Адлия вазирлиги | Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Юридик таъминлаш бошқармаси |
3. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг қуйидагиларда ўқишини ва стажировка ўташини ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш: |
|
|
|
нуфузли халқаро марказлардаги курсларда; | 2021 йил 1 апрелгача | Адлия вазирлиги — чақириқ Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги | Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси |
МДҲ, ШҲТ ва узоқ хорижий мамлакатлар давлат бошқаруви органлари ва ҳукуматларининг марказий аппаратларида. | 2021 йил 15 апрелгача | Адлия вазирлиги | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси |
4. Қуйидагиларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш: |
|
|
|
Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари: вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари; | 2021 йил 15 апрелгача | — | Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари; | 2021 йил 1 апрелгача | — | Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари. | 2021 йил 1 апрелгача | — | Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
5. Қуйидаги таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг билим даражаси, ҳуқуқий саводхонлиги ва ишчанлик малакасини оширишни тизимли ҳамда доимий асосда ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш: |
|
|
|
Давлат бошқаруви органлари марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмалари; | 2021 йил 1 апрелгача | — | Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари. | 2021 йил 1 апрелгача | — | Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
II. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга ҳамда рўйхатга олиш, уларнинг тегишли мансабдор шахслар ва ходимларга етказилишини таъминлаш, бажарилишини ташкил қилиш |
4. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳаларини сифатли ва ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар лойиҳалари Администрациянинг тегишли хизматларига, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига шахсан вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари томонидан шахсан тақдим этилиши тартибини жорий этиш. Бунда кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан мазкур ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва ваколатли давлат бошқаруви органларида келишишда шахсий назорат ёки шахсан ўзлари иштирок этиши таъминланади. | 2021 йил 1 мартдан бошлаб | Давлат бошқаруви органларининг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, тегишли ҳудудлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
5. | Қуйидагилар ҳақида маълумотларнинг электрон базасини доимий асосда, шу жумладан «махфийлик» режимда шакллантириш: қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар; ҳар бир календарь йили учун иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, шунингдек, республика ҳудудларини ривожлантириш якунлари; тасдиқланган «йўл хариталари», концепциялар ва дастурларнинг амалга оширилиши. | 1. Қуйидаги ҳужжатлар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш: |
| Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Ўзбекистон Республикасида 2010 — 2021 йиллар даврида қабул қилинган; | 2021 йил 10 мартгача |
кейинги даврда қабул қилинадиган. | Мунтазам равишда |
2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини мақсадли ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини шакллантириш. | Мунтазам равишда Тегишли давр учун мўлжалланган иш режага мувофиқ |
Эришилган аниқ натижаларнинг доимий асосда танқидий таҳлилини тайёрлаш. | Мунтазам равишда |
Эришилган натижалар, аниқланган камчиликлар ва муаммоларнинг доимий асосда таҳлилини тайёрлаш. Қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | Мунтазам равишда |
6. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил қилиш. | 1. Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш. | Қатъий белгиланган муддатларда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Барча ҳужжатлар ва топшириқлар амалга оширилишини назорат қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш амалиётини жойларда жорий қилиш. | Мунтазам равишда |
2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ёритиш бўйича янги ахборот технологиялари ва рақамли ускуналардан фойдаланган ҳолда, ахборот-таҳлилий материаллар ва медиа материаллар, шу жумладан, аудио ва видеороликлар, телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар, воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш. | Мунтазам равишда | Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
7. | Қуйидагиларда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш ишларини ташкил қилиш: |
|
|
|
|
вазирлик, давлат қўмита ва идораларда; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида. | Мазкур Фармонга 1а — 1д-иловаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш тартибида баён этилган талабларнинг бажарилишига қатъий риоя этилишини таъминлаш. | Белгиланган муддатларда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳокимларнинг ҳисоботларини эшитиш амалиётини жорий қилиш. | Ҳар чоракда | Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Қонунчилик палатаси ва Сенат |
III. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишни ташкил қилиш |
8. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг иш режаларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар амалга оширилишини мақсадли ўрганишга бағишланган махсус бўлимлар киритилишини таъминлаш. | Мунтазам равишда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси |
2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилишини, эришилган натижалар, аниқланган муаммолар ва камчиликларни танқидий таҳлил қилиш. | Мунтазам равишда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлардаги вазифалар ва талабларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича таклифлар тайёрлаш. | Мунтазам равишда | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
IV. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш |
9. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. | 1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тартибини жорий этиш: |
|
|
|
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларда — биринчи раҳбар ҳузурида ва коллегиал органлар мажлисларида танқидий ва ҳар томонлама муҳокама қилиш; | Ҳар ҳафтада — душанба куни Ҳар чоракда — ҳайъат мажлисларида | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
республика туманлари, шаҳарлари ва вилоятлари ҳокимликларида; | Ҳар ҳафтада — душанба куни | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида: |
|
|
|
а) «ВКА» орқали тегишли давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликларда ижро назорати танқидий кўриб чиқилишини таъминлаш; | Ҳар ҳафтада — шанба куни | Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
б) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш; | Ҳар ҳафтада — жума куни | — | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
в) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни мутасаддилик қилинадиган давлат бошқаруви органларида бажарилишини танқидий таҳлил қилиш; | Ҳар ойда — 5-санагача | Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражалардаги ҳокимлар | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
г) Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ижро назоратининг натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, камчиликлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг самарали амалга оширилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни тасдиқлаш. | Ҳар ойда — 10-санагача | Тегишли давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар | Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тегишли давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги чоралари бўйича ахборот ва таклифлар киритиш. | Ҳар ойда — 15-санагача | — | Бош вазир, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари |
10. | Давлат бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари ва ҳокимликларнинг зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни рўйхатга ҳамда ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш вазифалари юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий даражасини, ишчанлик малакасини ва шахсий масъулиятини ошириш. | 1. Давлат бошқаруви органлари таркибий бўлинмалари ва барча даражалардаги ҳокимликларнинг ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда ижро назорати вазифалари зиммасига юкланган раҳбарлари ва мутахассисларининг сифат таркибини пухта таҳлил қилиш. 2. Таҳлил асосида қуйидагилар бўйича таклифлар тайёрлаш: | 2021 йил 1 апрелгача | Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
барча республика даражасидаги давлат органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарлари лавозимларини Администрациянинг Ижро интизомини таъминлаш шуъбасининг ҳисобга олиш номенклатурасига киритиш; | 2021 йил 1 апрелгача | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси мудири |
кадрларни танлаш, суҳбат ўтказиш, стажировка ва лавозимга тайинлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш. | 2021 йил 15 апрелгача |
| Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси мудири |
3. Вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ҳокимликларда тизимни такомиллаштириш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий семинарлар ташкил қилиш ва ўтказишга доир таклифлар тайёрлаш. | 2021 йил 15 мартгача |
| Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Қонунчилик палатаси ва Сенат аппаратлари раҳбарлари, Ҳисоб палатаси, Давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчи |
4. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари учун «Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар» онлайн курсларни ташкил қилиш. | Мунтазам равишда | Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси |
11. | Жамоатчилик назоратини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ривожлантириш. | 1. «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази майдонларида жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувларини фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқароларнинг фаол иштирокида ижтимоий шериклик асосида ташкил қилиш. | Тартибга мувофиқ мунтазам равишда | Адлия вазирлиги, «Юксалиш» миллий ҳаракати ва «Тараққиёт стратегияси» маркази | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
2. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш масалалари бўйича давлат ташкилотларига мобил иловалар орқали мурожаат қилиш механизмини йўлга қўйиш. | 2021 йил июль | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги | Бош вазир маслаҳатчиси |
3. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича ишларни «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» мавзусидаги кўрсатувларда, шу жумладан доимий матбуот анжуманларини ташкил этиш орқали мунтазам ёритиб бориш. | Режа-жадвалга асосан | Адлия вазирлиги, АОКА, ЎзА | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
12. | «Ijro.gov.uz» тизимини такомиллаштириш. | «Ijro.gov.uz» тизимига қуйидаги ўзгартиришларни киритиш: а) муддати ўтган ва ижроси таъминланмаган топшириқлар рўйхати, улар бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш; б) ижро муддати яқинлашган ва муддати ўтган топшириқлар бўйича «Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларига огоҳлантирувчи хабарлар юбориш; в) давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизоми бўйича кўрсаткичларини эълон қилиш; г) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг «Ижро интизоми — ислоҳотлар гарови» тамойилига асосланган янги тизимини жорий қилиш; д) Администрация ва Вазирлар Маҳкамасининг барча бошқарув ходимларини «Ijro.gov.uz» тизимига улаш. | 2021 йил 1 апрель | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | Бош вазир маслаҳатчиси, Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ва аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
13. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашга кўмаклашиш. | 1. Адлия вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни амалда қўллашда манзилли кўмаклашиш. | Мунтазам равишда | Адлия вазирлиги, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси, аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
Адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича шахсий масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги устувор вазифаларини белгилаш. | 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: |
а) Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича адлия вазири ўринбосарларига соҳаларни ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини бириктириш; б) адлия вазири ўринбосарларининг қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш: давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмаклашиш; давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш; бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан таъсирчан мониторингни таъминлаш. | 2021 йил 1 апрель |
14. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш. | «Ijro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида киритмаслик ёки нотўғри маълумотларни киритиш, шунингдек, бу борада Адлия вазирлиги кўрсатмаларини ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик учун давлат хизматчиларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2021 йил 1 апрель | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси |
15. | Адлия органлари фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи «Адлия органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: адлия органларининг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; адлия органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари; адлия органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш; адлия органлари ходимлари кунини белгилаш; адлия органларининг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги. | 2021 йил 1 май | Адлия вазирлиги | Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси |
V. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳисобдорлиги |
16. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши тўғрисида ҳисобдорлик тизимини такомиллаштириш. | 1. Мазкур Фармонга 3-илова талаблари бажарилишининг қатъий назоратини таъминлаш. | Қатъий равишда белгиланган муддатларда | Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси |
2. «Ijro.gov.uz» тизимида ҳисобдорлик амалиётини такомиллаштириш, белгиланган талаблар бузилиши учун шахсий жавобгарлик чораларини кўриш. | Мунтазам равишда | Адлия вазирлиги — чақириқ Давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари |
3. Қуйидагиларда: |
|
|
|
вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларда; | Жадвал асосида | Адлия вазирлиги — чақириқ Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида мазкур Фармон талабларининг бажарилишини мақсадли ўрганишни таъминлаш. | Жадвал асосида | Адлия вазирлиги — чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, Ҳисоб палатаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси |
17. | Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолатини муҳокама қилиш. | Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳарлар Кенгашлари мажлисларида мазкур ҳужжатларнинг бажарилиши ҳолати ва натижадорлигини танқидий ўрганиш, муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш. | Ҳар чоракда | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари | Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шуъбаси, Қонунчилик палатаси ва Сенат |