Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
28.09.1995
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
380-сон 28.09.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ОЗИҚ-ОВҚАТ СПИРТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун этил спирти ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни чет элдан харид қилишни тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995-1996 йилларда Андижон ва Янгийўл биокимё заводларида ва «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмасида банкларнинг кредит ресурслари ҳисобидан ҳар бири йилига 0,915 млн дал спирт ишлаб чиқарадиган линиялар қурилиши амалга оширилсин.
2. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси бош пудратчи, Андижон биокимё заводи бўйича — Ўзбекистон кимёвий лойиҳалар илмий-тадқиқот институти (Чирчиқ шаҳри), «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмаси бўйича — Ўзбекистон кимёвий лойиҳалар илмий-тадқиқот институти ва «2-гипроозиқовқатсаноат» акциядорлик жамияти (Москва шаҳри) бош лойиҳачилар этиб белгилансин.
3. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Андижон биокимё заводи, «Қўқон» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Янгийўл биокимё заводи:
Андижон ва Қўқонда спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар лойиҳалаштирилишини 1995 йил охиригача тугалласинлар;
технологик асбоб-ускуналарга буюртмалар берилишини ва уларни етказиб беришга контрактлар тузилишини 1995 йил охиригача таъминласинлар.
4. «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» ва «Ўзкимёсаноат» уюшмалари 1996 йил охиригача Андижон ва Қўқонда ва 1996 йилнинг учинчи чорагида Янгийўлда йилига 0,915 млн дал этил спирти ишлаб чиқарадиган қувватларни қуриш ва ишга туширишни таъминласинлар.
5. Лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар объектларни лойиҳалаш ва қуриш бир вақтнинг ўзида амалга оширилишига ҳамда ишларга иш чизмалари ва алоҳида сметалар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
6. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси, Марказий банк:
1995-1996 йилларда кўрсатиб ўтилган қурилишларга иловага
*
мувофиқ кредит ресурслари ажратилишини назарда тутсинлар;
* Илова берилмайди.
ажратилган сўм маблағларининг 345 млн сўмга тенг қисмини асбоб-ускуналар сотиб олиш учун контрактларга мувофиқ конвертирласинлар ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» билан биргаликда қурилишларга узлуксиз кредит берилишини таъминласинлар;
спирт ишлаб чиқарувчи қувватлар қурилишида кредитлардан фойдаланганлик учун фоиз ставкалари ундиришни объектлар фойдаланишга топширилгандан кейин амалга оширсинлар.
7. Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилишини мунтазам равишда назорат қилсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазирнинг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 28 сентябрь,
380-сон
×
×