1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг
2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Маданият вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага
* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.