Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалиги аъзолари йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Деҳқон хўжалиги аъзолари ўртасида деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи ҳақида ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ер участкасини ижарага (иккиламчи ижарага) олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи номига расмийлаштирилади, шунингдек Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритилади.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ерлар ўттиз йил муддатга ижарага берилади.
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-876-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-876-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллардан бири кетма-кет уч йил давомида такрорланган тақдирда, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасини олиб қўйиш ёки ижара (иккиламчи ижара) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36 — 38-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVII бўлими («Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ»)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
ушбу Қонун 15-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ижтимоий солиқни тўлаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасига эга бўлиш ва ижтимоий таъминот олиш, шунингдек деҳқон хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақтининг меҳнат стажига қўшилиши (бошқа доимий иши мавжуд бўлмаган тақдирда).
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда);

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси