Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Давлат бюджетининг шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш ҳамда жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш мақсадида:
2021 йил май ойидан бошлаб иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларда, 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартибни босқичма-босқич жорий этиш;
2. Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор иловасига мувофиқ танлаб олинган туман (шаҳар)лар бюджетларига қўшимча равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган босқичларни инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) бюджетлари тасдиқланган харажатларининг 5 фоизига тенг миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси