Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилишини жорий этиш.

Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтаришини назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норкулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)

2.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилишини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

«Ёшлар дафтари» жамғармалари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

«Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдорини «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилиш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

«Ёшлар дафтари» жамғармалари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиқов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратиш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

5.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратиш (фоиз тўловларини Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиш) тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

АТ «Халқ банки» (Саламов),

АТ «Алоқа банк» (Ирисбекова),

«Микрокредитбанк» АТБ (Бўтаев)

6.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини Ёшлар ишлари агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиш тизимини жорий этиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),

Давлат тест маркази (Каримов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев)

7.

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаш тизимини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Мудофаа вазирлиги (Курбонов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисмини мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиш тизимини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Давлат бюджети маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган ҳар бир талабаси томонидан тўланадиган турар жойнинг ойлик ижара тўловларини тегишли қисмини қоплаб бериш тизимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар, зарур бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 1 май

Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев)

10.

«Ёшлар дафтари»га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратиш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

«Ёшлар дафтари», «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» жамғармалари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Молия вазирлиги (Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Ёшларнинг муаммоларини «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тартибни белгилаш. Бунда:

«Ёшлар дафтари»ни шакллантириш;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

«Ёшлар дафтари»дан ёшларни чиқариш тартиби каби масалаларни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

-

Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

«Ёшлар дафтари» электрон платформасини яратиш ва уни амалиётга тўлиқ жорий этиш.

Ушбу платформа орқали «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга оид зарур маълумотларни белгиланган тартибда йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, уни тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

Электрон платформадан фойдаланиш жорий қилингунга қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ҳақида маълумотни Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими томонидан бериш амалиётини вақтинча жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнь

Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган бюджет маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

13.

Ёшлар ишлари агентлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Ушбу Жамғарма даромадларини шакллантиришнинг қўшимча манбаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 май

-

Вазирлар Маҳкамаси, Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

14.

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида репетиторлик фаолиятини олиб борадиган фуқароларга, ушбу фаолиятни синф хоналарида (уйдан ташқарида) кўрсатиш ҳуқуқини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил 1 август

-

Давлат тест маркази (Каримов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев),

Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов),

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов)

15.

Маъмуржон Узоқов номидаги ёш ижрочилар республика кўрик-танловини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь-ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Ёш тадбиркорлар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва кооперация жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида:

Наманган вилоятида «Тўқимачилик соҳаси илғор ёш тадбиркорлари форуми»;

Бухоро вилоятида «Туризм соҳаси ёш тадбиркорлари форуми»;

Фарғона вилоятида «Қишлоқ хўжалиги соҳаси ёш тадбиркорлари форуми»;

Қашқадарё вилоятида «Чорвачилик соҳаси ёш тадбиркорлари форуми»;

Тошкент вилоятида «Асаларичилик соҳаси ёш тадбиркорлари форуми»;

Тошкент шаҳрида «Саноат ишлаб чиқариш соҳаси ёш тадбиркорлари форуми»ни ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Ижрочилар маблағлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм ва спорт вазирлиги (Абдухакимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев),

тегишли вазирлик ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси