Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш

1.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

3.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш тартибини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил август

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

4.

Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил июль

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги

5.

Марказ ходимлари ҳамда жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Марказ биноларини қўриқлаш чораларини кўриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолиятини амалий ва услубий жиҳатдан таъминлаш

6.

1146 «ишонч телефони»га учинчи шахсларнинг, шу жумладан қўшнилар, коммунал хизмат ходимлари, тиббиёт муассасалари ва дорихоналар ходимлари, мактаб психологлари ҳамда аноним шахслар томонидан оилавий зўравонлик ҳолатлари тўғрисида хабар бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Махсус йўриқнома

2021 йил июль

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларининг ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик йўналишларини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил июль

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Ички ишлар вазирлиги

9.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари мутахассислари учун «хавф-хатар гуруҳи»даги хотин-қизлар билан ишлаш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқиш.

Методик қўлланма

2021 йил июль-август

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Жамиятда зўравонликка нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш

10.

«Биз зўравонликка қаршимиз» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил август

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги

11.

Оилавий зўравонликнинг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, визуал видео-анимацион клиплар, қисқа метражли фильмлар ва кўрсатувлар тайёрлаш орқали зўравонлик қурбонлари учун амалий ёрдам олиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бош прокуратура, МТРК, ЭОАВМА, АОКА

12.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида уларни ҳунармандчиликка ўргатиш бўйича ўқув-курсларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Низоли вазиятларни, оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни, уларнинг келиб чиқишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиб бориш.

Ижтимоий сўровлар

Доимий

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари

15.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, «AZIZ-AYOL.UZ» ягона интерактив миллий платформаси фаолияти ҳамда «ишонч телефони»ни оммалаштириш мақсадида улар тўғрисида маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари

16.

Хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиш ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

25 ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан ҳудудларда «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзуси бўйича ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли эътиборига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил ноябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, оммавий ахборот воситалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси