Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Республика гематология, онкология ва радиология марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
Ҳудудларда гематология ва онкология хизматлари сифатини ошириш учун харид қилинадиган тиббий техникалар ва сарф материаллари РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
2021-2022 йиллар давомида аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этишнинг МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

4-ИЛОВА
Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси

икки ой муддатда мазкур қарорнинг 7-бандида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур қарорнинг 11-бандида харид қилиниши белгиланган тиббий техникаларни етказиб бериш ҳақидаги импорт шартномаларини «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказган ҳамда контракт тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
мазкур қарорга 3-иловада назарда тутилган мақсадли кўрсаткичларнинг ижроси тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маблағ

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

1.

Ҳудудлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини зарур асбоб-ускуналар, шу жумладан мобиль маммографлар, иммуногистокимёвий тадқиқотлар ўтказиш ускунаси, онкомаркерларни аниқлаш реактив комплектлари, онлайн режимда маълумотлар узатиш имконини берадиган камерали микроскоп ва қон компонентлари билан таъминлаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 ноябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2.

Беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

3.

Гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология каби йўналишлар лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

4.

Онкология, онкогематология ва гематология хизматлари тиббий ходимларининг иш ҳақини соғлиғига етказиладиган зарарни ҳисобга олган холда қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил
1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

5.

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослашган марказларга темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Транспорт вазирлиги

(И. Маҳкамов)

6.

Аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш.

Амалий
чора-тадбирлар

Доимий

Ҳисоб-китобларга асосан

Грант маблағлари

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов)

7.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш дастурини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2021 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Иноятов, У. Собиров,

Э. Баситханова)

8.

Катталар ва болаларда гематологик, онкологик ва иммунологик касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ҳамда беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2021 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(У. Собиров),
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

9.

Гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар бўйича ахборот тизимини жорий этиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил якунига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,
грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Азизов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Пекось)

10.

Гематология ва онкология касалликларида фойдаланиладиган дорилар рўйхатини уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили янгилаб бориш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

Ҳар йили

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

11.

Онкологик касалликларнинг оғир ва даволаб бўлмайдиган босқичидаги беморлар учун оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни белгиланган тартибда республикада рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш.

Амалий
чора-тадбирлар

2022 йил
1 март

«Дори-дармон» АК

(У. Салихбаева),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(С. Кариев)

12.

2019 — 2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган, маблағлар манбаи аниқланмаган тиббиёт муассасаларини ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Бобоев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

II. Гематология хизматини янада ривожлантириш

13.

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказини (кейинги ўринларда — Республика гематология маркази) Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси манзили бўйича янги қурилган биноларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштириш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Қурилиши вазирлиги

(Б. Зокиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

14.

Янги биноларни замонавий талаблар асосида, хусусан уларда катталарва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва транспланталогия бўлинмалари, радио диагностика ва радиодаволаш бўлинмаси, бактериологик лаборатория, махсус овқатланиш бўлинмасини барпо этиш, болалар таълим олиши учун имконият яратишни назарда тутган ҳолда қуриш ишларини олиб бориш ва тиббий техникалар билан жиҳозлаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

(Б. Мусаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

15.

Республика гематология маркази янги биноларга жойлаштирилаётганлигини инобатга олган ҳолда унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев)

16.

Республика гематология маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 август

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

(Б. Мусаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

17.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси бўлинмалари негизида умумий штатлар ва стационар ўринлари доирасида болалар гематологияси ва онкологияси бўлинмаларини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

18.

Қон компонентларини қабул қилувчи гематологик касалликларга чалинган беморларда ушбу жараёнларнинг хавфсиз ўтишини таъминлашга доир сарф материалларини харид қилиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йилд?н бошлаб
ҳар йили

7,7 млрд сўм

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

19.

Ёшлар, шу жумладан олий таълим ўқув юртларида таҳсил олувчи талабалар орасида беғараз донорликни тарғиб қилиш бўйича волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(У. Собиров),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),
Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбонов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

20.

Гематологик, онкогематологик ва даволаниши қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни «таргет» дори воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб
ҳар йили

7,7 млрд сўм

Онкогематологик
ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

21.

Қон препаратлари ишлаб чиқариш учун Республика қон қуйиш маркази ва «Қон препаратлари» ИИЧК халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш ва лаборатория ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўриш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Халқаро молия институтларининг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги

(Б. Абидов)

22.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги филиалларини ген-молекуляр тадқиқотлар ўтказиш учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш заруратини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий материал ва асосланган таклиф

2021 йил
1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд ва Фарғона вилоят ҳокимликлари

III. Онкология хизматини янада ривожлантириш

23.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Республика онкология маркази) учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида замонавий янги бино-иншоотлар комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджет ва инвесторлар

маблағлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ж. Артикходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Зокиров)

24.

Аҳолига кўрсатиладиган онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан:

2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм;

2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўм миқдорда маблағ ажратиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

15 июнь

2022 йилдан бошлаб

60 млрд сўм

125 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

25.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхоналари» таркибида «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналарини ташкил этиш ва уларда фаолият кўрсатувчи шифокорларни тайёрлаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

якунига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ажратилган бюджети маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Баситханова),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

26.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида «Онко-назорат» хоналарини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2021 йил

1 июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Баситханова)

27.

«Онко-назорат» хоналари орқали:

одам папилломаси вирусига — ОПВ-тест усули билан скрининг дастурини;

кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширишларни жорий қилиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2022 — 2025 йиллар

8,3 млрд сўм

7,5 млрд сўм

Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Баситханова)

28.

Қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишини олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга ошириш:

9 — 14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;

30 — 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45 — 65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 август

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Баситханова),
Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

29.

Республика онкология марказида ташкил этилган маммографик скрининг назорати бўйича «screening.mammo.uz» ахборот бошқарув ва canser-регистр тизимини барча ҳудудлар кесимида ишга тушириш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил

1 октябрь

1,1 млрд сўм

Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Азизов)

30.

Республика онкология марказида малакали онколог мутахассисларни тайёрлаш мақсадида симуляцион лапароскопик марказини ташкил этиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2022 йил
1 июль

Ҳисоб-китобларга асосан

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),
Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

31.

Ўсма олди касалликлар ва хавфли ўсмалар, хусусан кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони касалликлари бўйича туман (шаҳар) миқёсида:

диагностика ва даволаш стандартларини;

тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича клиник баённомаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2021 йил
1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Иноятов, У. Собиров,

Э. Баситханова),
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
(келишув асосида)

32.

Онкологик дори воситаларини маҳаллийлаштириш чораларини кўриш ҳамда ушбу тоифадаги дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 октябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(С. Кариев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахманов)

33.

Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг оғир ва даволаб бўлмайдиган босқичида уларга наркотик ва психотроп воситаларини буюриш тартибини соддалаштириш, шунингдек, оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни рўйхатга олиш ва амалиётга татбиқ этишни йўлга қўйиш.

Ижрочилар қўшма қарори

2021 йил

1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У.Собиров),
Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),
Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

(С. Кариев)

34.

Ўсма касалликларини иммуногистокимёвий, молекуляр ва генетик текширишлар учун янги реагентларни рўйхатдан ўтказишни соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

36.

Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хорижий давлатлар институтлари филиалларини ташкил этиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 август

Ҳисоб-китобларга асосан

Инвесторлар маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Хоразм вилоят ҳокимлиги

(Ф. Эрманов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

37.

Республика онкология марказининг Наманган ва Фарғона вилоятлари филиалларига мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб қўшимча бемор ўринлари (койкалар) ажратиш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 август

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий ва республика бюджетларининг маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Ш. Абдураззаков),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозоров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(У. Собиров)

38.

Республика онкология марказининг Самарқанд вилояти филиалига ажратилган 3-сонли туғруқ комплекси биносини таъмирлаш.

Амалий
чора-тадбирлар

2021 йил
1 август

Ҳисоб-китобларга асосан

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

39.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритувчи онколог шифокорни Республика онкология марказининг вилоятлардаги филиали раҳбарининг тавсияси асосида лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тизимини жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2021 йил
1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

40.

Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳузуридаги «Радиопрепарат» давлат корхонаси фаолиятини ўрганиш ҳамда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган онкологик касалликлар соҳасида фойдаланиладиган радиофармацевтик препаратларни республика тиббиёт ташкилотларида қўлланилиши ҳажмини кенгайтириш чораларини кўриш.

Амалий
чора-тадбирлар

доимий

Ядро физикаси институти
(И. Содиқов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(У. Собиров)

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси