Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказиладиган тиббиёт муассасалари РЎЙХАТИ

2022 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказиладиган тиббиёт муассасалари Рўйхати

3-ИЛОВА
Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхати

4-ИЛОВА
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг туғуруқ бўлимлари негизида ташкил этиладиган туманлараро перинатал марказлар РЎЙХАТИ

5-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ҳужжат 21.01.2023 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 1-иловада рўйхати келтирилган давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган муассасалар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 07/22/310/0607-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ давлат тиббиёт муассасаларида молиялаштиришнинг янги механизми асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тартиби жорий этилади. Мазкур тартиб жорий этилгунга қадар ушбу давлат тиббиёт муассасалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимотга мувофиқ харажатлар таснифининг бир сатрида молиялаштирилади. Бунда, тиббиёт муассасалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар бўйича Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ойлик ҳисобот тақдим этилади.
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган давлат тиббиёт муассасаларининг шошилинч тиббий ёрдам, гемодиализ, туғруқ, болалар ва юқумли касалликлар бўлинмаларини сақлаш харажатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харажатлар сметасини рўйхатга олиш асосида молиялаштирилади, қолган барча бўлинмаларнинг имтиёзга эга беморларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича харажатлари базавий нархларда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали қоплаб берилади»;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқлайди.
(1-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан «д», «е», «ж» ва «з» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-12-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/12/0041)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 06/22/136/0425-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарори билан ташкил этилган Республика гематология, онкология ва радиология марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б. Мусаев)га:
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлимлари негизида 4-иловага мувофиқ туманлараро перинатал марказларни амалдаги штатлар доирасида ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПҚ-188-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 07/22/188/0259-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Маълумот бериш учун масъул ваколатли органлар

Талаб этиладиган маълумотлар

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гинекологик касалликлар ҳамда ҳомиладор аёлларнинг патологик ҳолати тўғрисида маълумот.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликлари тўғрисида маълумот.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқтириладиган касалликлар тўғрисида маълумот.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича туберкулёз касаллиги тўғрисида маълумот.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 18 ёшга тўлмаган болаларнинг патологияси тўғрисида маълумот.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича онкология касалликлари тўғрисида маълумот.

2.

Молия вазирлиги

1. Чин етимлар тўғрисида маълумот.

2. Ёшга оид пенсияга чиққан, ишламайдиган шахслар тўғрисида маълумот.

3. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар тўғрисида маълумот.

4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари тўғрисида маълумот.

5. Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар тўғрисида маълумот.

6. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тўғрисида маълумот.

3.

Мудофаа вазирлиги

1. Байналмилалчи-жангчилар тўғрисида маълумот.

2. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар тўғрисида маълумот.

4.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

1. Болаликдан ногиронлар тўғрисида маълумот.

2. I ва II гуруҳ ногиронлари тўғрисида маълумот.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкилот номи

Ҳудудлар

1.

Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Беруний туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

3.

Қўнғирот шаҳар туғуруқ мажмуаси

4.

Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

5.

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Андижон вилояти

6.

Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

7.

Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

8.

Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

9.

Ғиждувон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Бухоро вилояти

10.

Ромитан туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

11.

Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

12.

Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Жиззах вилояти

13.

Зомин туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

14.

Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

15.

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Қашқадарё вилояти

16.

Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

17.

Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

18.

Косон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

19.

Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Навоий вилояти

20.

Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

21.

Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

22.

Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Наманган вилояти

23.

Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

24.

Чуст туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

25.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Самарқанд вилояти

26.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

27.

Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

28.

Ургут туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

29.

Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

30.

Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Сирдарё вилояти

31.

Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

32.

Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

33.

Денов перинатал маркази

Сурхондарё вилояти

34.

Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

35.

Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

36.

Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

37.

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Тошкент вилояти

38.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

39.

Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

40.

Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

41.

Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

42.

Қўқон шаҳар туғуруқ мажмуаси

Фарғона вилояти

43.

Марғилон шаҳар туғуруқ мажмуаси

44.

Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

45.

Боғот туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Хоразм вилояти

46.

Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ташкилотлар

1.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни янги тизим асосида даволаш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда турли форматлардаги эшиттириш, кўрсатув, мақолалар ва бошқа ахборот материалларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

2.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни олишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш.

1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари бўлимлари кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан бўш ўринлар сони, Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган ҳамда пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва уларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш.

2. Ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, бу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш.

3. Расмий веб-сайтларда тегишли маълумотларни жойлаштириш ва уларни мунтазам янгилаб боришни таъминлаш.

2021 йил 1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров)

3.

Аҳолининг ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини ошириш, ушбу хизматларга оид маълумотларни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини даражасида етказиш сифатини ошириш.

1. Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари, ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни интерактив инфокиосклар орқали етказиш.

2022 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Иноятов)

2. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бўйича тарғибот материалларини тарқатиш (ролик, буклет, рисола ва бошқалар).

2021 йил 1 ноябрь

4.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг сифатини назорат қилиш ва аҳолининг бу борадаги мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш.

1. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олган фуқаролар томонидан тиббий ёрдамни баҳолаш тизимини жорий этиш, улар ўртасида тиббий ёрдам сифати бўйича сўровлар ўтказиш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларида «тезкор алоқа»нинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

3. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бўйича келиб тушган мурожаатларни ҳар чоракда умумлаштириш.

4. Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижасидан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларининг расмий веб-сайтларида зарур тушунтиришлар бериш, мунтазам равишда аҳоли томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавобларни жойлаштириш.

2021-2022 ?иллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси
(Шарипов)

5.

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг раҳбарлари, бухгалтер ва иқтисодчиларини имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби бўйича ўқитиш.

1. Ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш.

2. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби бўйича шарҳ тайёрлаш.

2021 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси
(Шарипов)

6.

Ихтисослаштирилган муассасаларни шартнома асосида базавий нархлардан келиб чиқиб молиялаштириш механизмларини жорий этиш.

1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил 1 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

2. Ихтисослаштирилган муассасаларни шартнома асосида базавий нархлардан келиб чиқиб молиялаштириш тартибини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил 15 сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Молия вазирлиги
(Ишметов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси
(Шарипов),

Адлия вазирлиги
(Каримов)

3. 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказиладиган тиббиёт муассасаларни молиялаштиришнинг янги тартибига ўтказиш чораларини кўриш.

2022 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Молия вазирлиги
(Ишметов)

7.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш механизмини жорий этиш.

1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Азизов)

2. Мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тўғрисидаги ахборот базасини тегишли қисми бўйича шакллантириш ва уларнинг ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминлаш.

Молия вазирлиги
(Абруев),

Мудофаа вазирлиги
(Холмуҳамедов),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги
(Инаков)

8.

Даволаш ва ташхис қўйиш сифатини ошириш.

1. Халқаро тажриба ҳамда далилларга асосланган тиббиётга мувофиқ клиник протоколларни, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Клиник протоколларни, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш.

2021 йил якунига қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

9.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тоифаларини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2021 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Молия вазирлиги
(Абруев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш асосларини яратиш.

1. Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш стандартларини ва уларни қўллаш тартибини тасдиқлаш.

2. Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича мустақил экспертларни жалб қилиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини тасдиқлаш.

2022 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.

1. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш.

2. Кўз микрохирургияси, урология, кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология йўналишларида тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талабларни ҳамда кўрсатиладиган хизматларни молиялаштириш тартибига оид маълумотларни етказиш.

3. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатишга жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар нархи билан танишиш имкониятини яратиш.

2021 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров)

12.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2022 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Азизов)

13.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатиш борасида давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминлаш ва улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш.

1. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг долзарб масалаларига оид семинар, тренинг, давра суҳбати, муҳокама, пресс-конференция ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

2. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатишда энг яхши натижаларга эришган давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини тақдирлаш бўйича танлов ўтказиш.

2021-2022 йиллар давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Сабиров)

14.

Тиббий ташхисларни халқаро классификаторлар асосида кодлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқув семинарлар ўтказиш.

2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида тиббий ташхисларни халқаро классификаторлар асосида кодлаш ишларини амалга ошириш.

2021 йил 1 октябрдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Азизов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси
(Шарипов)

15.

Республикадаги туғуруққа ёрдам берувчи муассасаларни замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш.

1. Туғуруққа ёрдам берувчи муассасаларнинг мавжуд моддий-техника базасини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва хатлов натижаларига кўра туғуруққа ёрдам берувчи муассасалар учун талаб этиладиган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати ва ҳажмини аниқлаш.

2021 йил 1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Баситханова),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Республикадаги туғуруққа ёрдам берувчи муассасаларни замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар ўтказиш.

2021 йил 1 ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Азизов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Вафаев)

16.

Туманлараро перинатал марказлар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш.

1. Туманлараро перинатал марказлари ходимларининг малакасини ошириш.

2. Ўқув-семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

Режа-графикка асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Баситханова)

17.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун 650 та стационар ва 100 та кундузги стационар ўринлардан иборат бино-иншоотлар комплексини барпо этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар.

2023 йил 1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси
(Мусаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Артикходжаев)

18.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказини малакали кадрлар билан таъминлаш.

1. Олий тиббиёт таълим муассасалари магистратураси ва клиник ординатурасида тор мутахассисларни тайёрлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев)

2. Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.

Режа-графикка асосан

3. Корея Республикасининг етакчи илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорликда онкология, гематология, радиология, клиник иммунология, юқори технологик трансфузиология, лаборатория ва бошқа йўналишлар бўйича кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкиллаштириш.

Келишилган муддатларда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Хаджибаев),

Ташқи ишлар вазирлиги
(Камилов)

«Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш, ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш, шунингдек олий таълим тизимида ўқиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чиқариб кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган суммани ўндан бирга оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради (коронавирус пандемияси даврида ходимларга бериладиган барча қўшимча рағбатлантириш тўловлари, жумладан махсус тўловлар, кунлик қўшимчалар, бир йўла бериладиган тўловлар ва зарарлиги учун қўшимча устамалардан ташқари)».
16-банднинг учинчи хатбошисидаги «сарф-харажатларини» сўзлари «кўрсатилган тиббий хизматларини» сўзларига, тўртинчи хатбошисидаги «харажатлари» сўзи «хизматларининг тўловлари» сўзларига алмаштирилсин;
17-банддаги «харажатларни» сўзи «маблағларни» сўзига алмаштирилсин;
18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича харажатларини» сўзлари «кўрсатилган тиббий хизматларини» сўзларига алмаштирилсин;
V бўлим номланишидаги «харажатларини» сўзи «томонидан кўрсатиладиган хизматларни» сўзларига алмаштирилсин;
иккинчи, учинчи хатбошиларидаги «харажатларини» сўзи «хизматларини» сўзига алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
II бўлим номланишидаги «харажатларни» сўзи «хизматларни» сўзига алмаштирилсин;
7-банддаги «харажатлари» сўзи «хизматлари» сўзига алмаштирилсин;
в) Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3, 13, 17-бандларидаги «харажатларини», «харажатларни» ва «харажатлар» сўзлари тегишинча «хизматларини», «хизматларни» ва «хизматлар» сўзларига алмаштирилсин.
б) III бўлим қуйидаги мазмундаги 3.30-банди билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси