Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6191-сон Фармони, 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш, чет эл талабаларига Ўзбекистонда таълим олиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда хориждаги фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги олинганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органнинг қарори (ID-карта ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикаси фуқаросида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасидареал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини расмийлаштиради ва беради.

ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган фуқароларга идентификация ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Фуқаронинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

».

илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс:

ота-оналар, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра — бола туғилгандан 16 ёшигача;

16 ёшга тўлганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда ёки фуқароликни йўқотганда;

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганда.

ID-карта олиш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади:

белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

чет давлат фуқаросининг миллий паспорти (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган чет давлат фуқароси учун ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

илгари берилган яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки фуқароликни йўқотган ҳолатда);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда);

ваколатли органлар томонидан берилган аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (чет давлат фуқаролигидан чиққан ёки йўқотган ҳолатда);

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Заруратга кўра

2-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти (ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари)

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида:

аризачининг биографик маълумотларини тизимга киритади;

шахснинг электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади;

шахсни олд томондан рақамли форматда суратга олади;

ID-картани расмийлаштириш учун электрон талабнома шакллантиради.

Ариза берилган кун давомида

3-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази

ID-карта олиш учун ариза топширган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий идентификация рақами мавжудлиги ва тўғрилигини текширади;

а) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлмаган ҳолда:

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини шакллантиради ва шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади;

б) аризачида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами мавжуд бўлса:

шакллантирилган электрон талабномани маълумотларни йиғиш пунктига юборади.

Ахборот тизими воситасида реал вақт режимида

4-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини персоналлаштиради ва беради.

Ҳужжатлар тўлиқ қабул қилиб олингандан сўнг бир иш куни давомида

5-босқич

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс

Қуйидаги ҳолатларда ID-картани тиклаш ёки алмаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига ариза билан мурожаат қилади:

ID-карта йўқотиб қўйилганда;

ID-карта ёки чип яроқсиз ҳолга келганда;

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, жинси ўзгарганда ёки ID-картага киритилган маълумотларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар билан.

Ҳолат юз берганда беш иш куни ичида

 

6-босқич

Маълумотларни йиғиш пункти

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида унга ID-картани расмийлаштиради ва беради.

Ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида

7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

16 ёшга тўлган шахсларга идентификация

ID-карталари берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиққўмитаси

ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Реал вақт режимида

8-босқич

Давлат солиқ қўмитаси

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

9-босқич

АТ «Халқ банки»

Идентификация ID-карталари берилган 16 ёшга тўлган шахсларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олади.

Маълумотлар олинган куни

10-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Шахснинг биографик маълумотлари ўзгариши муносабати билан ID-карта алмаштирилганда ёки бекор қилинганда бу ҳақидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитаси ва АТ «Халқ банки»га тақдим этади.

Ўзгариш бўлган куни реал вақт режимида

».

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси