Босқичлар | | Субъектлар | | Тадбирлар | | Муддатлар |
|
I. Ер участкасини танлаш ва ер участкасига оид материалларни тайёрлаш |
|
1-босқич | | Талабгор | | Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ишчи органга ариза ва тегишли ҳужжатларни юборади ва унинг махсус ҳисобварағига кафолат маблағини жойлаштиради. | | Заруратга кўра |
| | | | | | |
2-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Талабгорнинг аризаси ва ҳужжатларини кўриб чиқади: 1. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланса уларни кўрсатган ҳолда талабгорга қайтаради. 2. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. | | 3 иш кунида |
| | | | | | |
3-босқич | | Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси | | Ҳужжатларни концептуал жиҳатдан кўриб чиқади ва йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилади. | | 10 иш кунида |
| | Қабул қилинган қарорни Ишчи органнинг расмий веб-сайти ва ОАВда эълон қилади. (Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилинган тақдирда муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон берилмайди ва танлов ўтказилмайди) | | Қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай |
| | Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб қарор қабул қилинган тақдирда Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборади. | | Қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай |
| | | | | | |
4-босқич | | Давлат кадастрлари палатаси | | Ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини ва унга илова қилинадиган материалларни тайёрлайди ҳамда уларни Ишчи органга юборади. | | 20 иш кунида |
| | | | | | |
5-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини ва унга илова қилинадиган материалларни тегишли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун юборади. | | 2 иш кунида |
| | | | | | |
6-босқич | | Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари | | Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва давлат экологик экспертизаси хулосасини Ишчи органга юборади. | | Қонунчиликда белгиланган муддатларда |
| | | | | | |
7-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг, уни ҳамда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тегишли хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади. | | 2 иш куни ичида |
| | | | | | |
8-босқич | | Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси | | Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади, танланган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди. | | 3 иш куни ичида |
Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда эса ҳужжатлар йиғма жилдини ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига юборади. | |
| Архитектура шаҳарсозлик кенгаши | | Ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади ва материалларни келишади ҳамда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади. | | 5 иш куни ичида |
| | | | | |
| Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси | | Ўз хулосасини ва Архитектура шаҳарсозлик кенгаши томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Ишчи органга юборади. | | 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
9-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Ҳужжатлар йиғма жилдини ваколатли органларга хулоса олиш ва келишиш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали юборади. | | 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
10-босқич | | Ваколатли ташкилотлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Кадастр агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги) | | Ҳужжатлар йиғма жилдини ваколат доирасида «YERELEKTRON» ААТ орқали розилик резолюциясини қўйган ҳолда келишади ёки тегишли хулосалар юборади. | | 5 иш куни ичида |
| | | | | | |
11-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Ижобий хулосалар ҳамда розилик резолюциялари олингандан сўнг, уларни ҳамда ҳужжатлар йиғма жилдини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади. | | 2 иш куни ичида |
| | | | | | |
II. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги аниқлаш ва муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон бериш |
|
12-босқич | | Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси | | Мезонларнинг муҳимлилик даражасини белгилаш ҳамда муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Қабул қилган қарорни Ишчи органга юборади. | | 1 иш куни ичида 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
13-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон беради. | | 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
14-босқич | | Талабгорлар | | Ишчи органга муқобил таклиф тақдим этади. | | 60 кун давомида |
| | | | | |
| Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Талабгорларнинг муқобил таклифини кўриб чиқиб Ҳукумат комиссиясига юборади. | | Таклиф келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида |
|
III. Таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш |
|
15-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Ҳукумат комиссияси мажлисини ўтказиш санаси ва жойи ҳақида эълон беради. | | Мажлис ўтказиладиган кундан камида 2 кун олдин |
| | | | | | |
16-босқич | | Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси | | Таклифларни талабгорларнинг иштирокида кўриб чиқади, баҳолайди, ғолибни аниқлайди ва тегишли қарор қабул қилади. (Ҳукумат комиссиясининг мажлислари жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Ишчи органнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилиб борилади) | | Мажлис давомида |
| | | | | | |
17-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Ҳукумат комиссияси қарори асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида ҳужжат лойиҳасини тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. | | 2 иш куни ичида |
| | | | | | |
18-босқич | | Вазирлар Маҳкамаси | | Ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. | | 10 иш куни ичида |
| | Тасдиқланган қарорни Ишчи органга юборади. | | 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
19-босқич | | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | | Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ғолибга тақдим этади. | | 1 иш куни ичида |
| | | | | | |
20-босқич | | Туман (шаҳар) ҳокимлиги | | Ер ижара шартномасини тузиш бўйича ғолибга таклиф юборади. | | 3 иш куни ичида |
| | Имзоланган Ер ижара шартномасини нусхаларини: а) Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига — ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун; б) ишчи органга — инвестиция мажбуриятларини мониторинг қилиб бориш учун юборади. | | Шартномаси имзоланган кундан кейинги иш куни |
| | | | | | |
21-босқич | | Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари | | Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди. | | 2 иш куни ичида |