Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкасини танлаш ва ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлаш тартиби

3-боб. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш

4-боб. Ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ҳамда ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартириш тартиби

5-боб. Инвестиция мажбуриятлари ижросини мониторинг қилиш тартиби

6-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун танловда иштирок этиш бўйича АРИЗА

2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

Ҳужжат 22.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ, энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасига, истисно тариқасида, ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Регламентнинг 13-бандида қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ мавжуд бўлмаса, Ишчи орган ҳужжатларни талабгорга бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.
21. Ишчи орган ушбу Регламентнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг, 2 иш куни ичида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун юборади. Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш билан боғлиқ харажатлар ушбу Регламентнинг 56-бандига мувофиқ тартибда қоплаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Йирик инвестиция лойиҳасига берилган муқобил таклифлар ишчи орган томонидан ушбу Регламентнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган тартибда ва муддатда Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.
Ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати лойиҳасида мазкур Регламентнинг 5-бандидаги йирик инвестиция лойиҳаси бўйича таклифларни баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, инвестиция мажбуриятлари кўрсатилади.
50. Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом асосида талабгор номига ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ер ижара шартномаси келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
52. Вазирлар Маҳкамаси мустақил равишда ушбу Регламентнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган мезонлар бўйича шартларни кўрсатган ҳолда йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича эълон беришга ҳақли.
53. Агар ушбу Регламентнинг 38-бандида назарда тутилган муддат ичида муқобил таклиф келиб тушмаса, биринчи таклифни берган талабгор ягона иштирокчи сифатида баҳоланмаган ҳолда ғолиб деб топилади.
58. Ғолиб ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ижара муддатининг камида учдан икки қисми ўтгандан сўнг, бироқ ижара муддати якунланишига камида 6 ой қолгунга қадар ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки ерга бўлган ҳуқуқ турини ўзгартиришни сўраб ишчи органга ариза беришга ҳақли.
63. Ушбу Регламентнинг 57-бандида назарда тутилган хулосаларнинг бири ёки бир нечтаси салбий бўлса, ер участкасининг ижара муддатини узайтириш мақсадга мувофиқ эмас деб топилишига асос ҳисобланади.
а) ушбу Регламентнинг 57-бандида назарда тутилган хулосаларнинг бири ёки бир нечтаси салбий бўлиши;
б) «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунга асосан ер участкаси хусусийлаштирилмайдиган ер участкаси бўлганида ҳамда ижарачи ер участкаларини хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланмаганда.
66. Вазирлар Маҳкамаси тегишли ер участкасининг ижара муддатини узайтириш ёки унга бўлган ижара ҳуқуқини «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида ўзгартирилиши тўғрисидаги ҳужжатни белгиланган тартибда қабул қилади ва унинг нусхаси ижарачига юборилишини таъминлайди.
а) туман (шаҳар) ҳокимлиги билан ушбу Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган муддатга ер ижара шартномаси тузади;
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I. Ер участкасини танлаш ва ер участкасига оид материалларни тайёрлаш

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Ишчи органга ариза ва тегишли ҳужжатларни юборади ва унинг махсус ҳисобварағига кафолат маблағини жойлаштиради.

Заруратга кўра

2-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Талабгорнинг аризаси ва ҳужжатларини кўриб чиқади:

1. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланса уларни кўрсатган ҳолда талабгорга қайтаради.

2. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади.

3 иш кунида

3-босқич

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси

Ҳужжатларни концептуал жиҳатдан кўриб чиқади ва йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилади.

10 иш кунида

Қабул қилинган қарорни Ишчи органнинг расмий веб-сайти ва ОАВда эълон қилади.

(Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича қарор қабул қилинган тақдирда муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон берилмайди ва танлов ўтказилмайди)

Қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай

Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб қарор қабул қилинган тақдирда Давлат кадастрлари палатасига бўш турган ер участкасини аниқлаш бўйича сўров юборади.

Қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай

4-босқич

Давлат кадастрлари палатаси

Ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини ва унга илова қилинадиган материалларни тайёрлайди ҳамда уларни Ишчи органга юборади.

20 иш кунида

5-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини ва унга илова қилинадиган материалларни тегишли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун юборади.

2 иш кунида

6-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари

Давлат экологик экспертизасини ўтказади ва давлат экологик экспертизаси хулосасини Ишчи органга юборади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

7-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан сўнг, уни ҳамда ер участкаси бўйича ҳужжатлар йиғма жилдини тегишли хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.

2 иш куни ичида

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси

Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади, танланган ер участкаси бўйича хулоса тайёрлайди.

3 иш куни ичида

Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда эса ҳужжатлар йиғма жилдини ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашига юборади.

Архитектура шаҳарсозлик кенгаши

Ҳужжатлар йиғма жилдини кўриб чиқади ва материалларни келишади ҳамда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига юборади.

5 иш куни ичида

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси

Ўз хулосасини ва Архитектура шаҳарсозлик кенгаши томонидан келишилган материалларни «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Ишчи органга юборади.

1 иш куни ичида

9-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳужжатлар йиғма жилдини ваколатли органларга хулоса олиш ва келишиш учун «YERELEKTRON» ААТ орқали юборади.

1 иш куни ичида

10-босқич

Ваколатли ташкилотлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Автомобиль йўллари қўмитаси, Кадастр агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги)

Ҳужжатлар йиғма жилдини ваколат доирасида «YERELEKTRON» ААТ орқали розилик резолюциясини қўйган ҳолда келишади ёки тегишли хулосалар юборади.

5 иш куни ичида

11-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий хулосалар ҳамда розилик резолюциялари олингандан сўнг, уларни ҳамда ҳужжатлар йиғма жилдини Ҳукумат комиссиясига тақдим этади.

2 иш куни ичида

II. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги аниқлаш ва муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон бериш

12-босқич

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси

Мезонларнинг муҳимлилик даражасини белгилаш ҳамда муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон бериш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қабул қилган қарорни Ишчи органга юборади.

1 иш куни ичида

1 иш куни ичида

13-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Муқобил таклиф қабул қилиш бўйича эълон беради.

1 иш куни ичида

14-босқич

Талабгорлар

Ишчи органга муқобил таклиф тақдим этади.

60 кун давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Талабгорларнинг муқобил таклифини кўриб чиқиб Ҳукумат комиссиясига юборади.

Таклиф келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида

III. Таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш

15-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳукумат комиссияси мажлисини ўтказиш санаси ва жойи ҳақида эълон беради.

Мажлис ўтказиладиган кундан камида 2 кун олдин

16-босқич

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси

Таклифларни талабгорларнинг иштирокида кўриб чиқади, баҳолайди, ғолибни аниқлайди ва тегишли қарор қабул қилади.

(Ҳукумат комиссиясининг мажлислари жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Ишчи органнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилиб борилади)

Мажлис давомида

17-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳукумат комиссияси қарори асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида ҳужжат лойиҳасини тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

2 иш куни ичида

18-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

10 иш куни ичида

Тасдиқланган қарорни Ишчи органга юборади.

1 иш куни ичида

19-босқич

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ғолибга тақдим этади.

1 иш куни ичида

20-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Ер ижара шартномасини тузиш бўйича ғолибга таклиф юборади.

3 иш куни ичида

Имзоланган Ер ижара шартномасини нусхаларини:

а) Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаларига — ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

б) ишчи органга — инвестиция мажбуриятларини мониторинг қилиб бориш учун юборади.

Шартномаси имзоланган кундан кейинги иш куни

21-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари

Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.

2 иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўн биринчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
г) 4-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) 2-бобнинг 2-параграфи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
з) 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «инвестиция лойиҳалари» сўзлари «тақдимот материаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 26-банднинг биринчи хатбошисидаги «инвестиция лойиҳалари» сўзлари «тақдимот материаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
л) 33-банднинг иккинчи хатбошисидаги «инвестиция лойиҳалари» сўзлари «тақдимот материаллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 34-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
н) 37-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
с) Низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси