Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарорига мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар

1.

Ҳудудлардаги кўрсаткич ва ҳолатлар ўрганилган ҳолда, хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

Бир ҳафта муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Таълим муассасаларида фаолият кўрсатадиган психологларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги тажрибаларини ошириш мақсадида методик қўлланма ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Методик қўлланма
ва тавсиялар ишлаб чиқиш

2021 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти

3.

Маҳаллаларда фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ва бевосита аҳоли билан ишлайдиган мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари учун руҳий беморлар, руҳиятида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига суиқасд қилган шахслар билан ишлашга қаратилган адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп этишни ташкил этиш.

Ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш
ва чоп этиш

2022 йил

январь март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти

II. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар

4.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир этиладиган ҳудудларда тажрибали психолог мутахассисларни жалб этган ҳолда «Психолог қабули», «Биз сизни эшитамиз», «Психолог билан учрашув» каби мавзуларда фуқаролар билан якка тартибда учрашувларни ташкил этиш ҳамда учрашувлар натижасини таҳлил қилиб, манзилли чоралар белгилаш.

Учрашувлар

ташкил этиш

Алоҳида тасдиқланган режа асосида

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Халқ таълими вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

маҳалладаги хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада истиқомат қилаётган муаммоли оилаларни аниқлаш, муаммолар сабабларини ўрганиш ва ҳар бир оилага тегишли мутахассисларни (маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик комиссиялари аъзолари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, дин уламолари ва ҳ.к.) бириктириш ҳамда профилактика ишларини олиб бориш.

Муаммоли оилаларни аниқлаш ва тегишли мутахассисларни бириктириш

профилактик ишларни олиб бориш

2021 йил

ноябрь



мунтазам

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир этилаётган ҳудудларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган (зўравонликни бошидан кечирган, яқин одамини йўқотган ва бошқалар) хотин-қизлар ва ёшлар учун махсус хизматлар фаолиятини ташкил этиш ва уларга манзилли ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Аёлларни реабилитация қилиш
ва мослаштириш республика маркази,

Дин ишлари бўйича қўмита,
Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Маҳаллаларда тиббий патронаж хизматлари орқали руҳий касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш, уларга тиббий-психологик хизматларни кўрсатиш самарадорлигини ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Ўз жонига суиқасд қилган хотин-қизларни соғлом ҳаётга тўлиқ қайтариш мақсадида уларнинг ҳар бирига алоҳида комплекс чоралар белгилаш ва ижросини назоратга олиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари,

Дин ишлари бўйича қўмита,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Республиканинг олис ҳудудларида яшовчи аҳоли орасида руҳий касал ёки руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Режа график тасдиқлаш

алоҳида режа асосида мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган:

тарбиявий соатларда болалар ва ўқувчилар ўртасида ота-онага ҳурмат, оила муқаддаслиги, ҳаётнинг қадрига етиш каби масалаларда суҳбатлар ташкил этиш;

ота-оналар мажлисларида бола тарбиясининг нозик жиҳатлари, уларни камситмаслик, руҳиятига таъсир этувчи жазо чораларини қўлламаслик ва бошқа шу каби тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мавзуларда тушунтириш ишларини олиб бориш.

Режа график тасдиқлаш ва унинг асосида суҳбатлар ташкил этиш

Режа-график асосида

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Дин ишлари бўйича қўмита,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайдиган механизмларни, жумладан, барча муассаса ва хизматларда болалар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари тўғрисида тезкор хабардор қилишни жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

мунтазам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ҳудудларда муаммоли оилаларга ҳаётий тажрибага эга бўлган обрўли кекса авлод вакилларини бириктириш ва шу орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга кўмаклашиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

мунтазам

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Телерадиоканаллар орқали оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида оиланинг муқаддаслиги, ҳаётнинг қадрига етиш ва психолог маслаҳат рукнларини ташкил этиш ва мунтазам эфирга узатиб бориш.

Медиа-режа тасдиқлаш ва амалга ошириш

2021 йил нояб?ь

Миллий телерадиокомпания,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Муқаддас диний китобларда ўз жонига қасд қилиш энг ёмон салбий ҳолат эканлиги бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини фаоллаштириш.

Тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил қилиш

Режа график асосида

Дин ишлари бўйича қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш ишларига ҳудудлардаги нодавлат ташкилотларни жалб этиш.

Бунда ўз жонига қасд қилишга уринган, кучли руҳий тушкунликка тушган фуқаролар билан шуғулланиш борасида махсус лойиҳалар ташкил этиш.

Нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш меморандумини имзолаш

2021 йил

ноябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида)

16.

Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш соҳасида белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилиб бориш бўйича оммавий ахборот воситаларида брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Ҳар чоракда камида
бир маротаба

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий телерадиокомпания,
Миллий ахборот агентлиги,
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

17.

Телевидение ва кинотеатрларда намойиш этилаётган бадиий ва видеофильмларни, реклама роликларини оила муқаддаслиги, ёшлар маънавиятига ҳамда уларнинг ҳулқ-атворига салбий таъсир этиш нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш ва бу борада тегишли таклифларни киритиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил декабрь

Республика Маънавият ва маърифатмаркази, Миллий телерадиокомпания, Кинематография агентлиги, Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги

18.

Руҳий муаммолар, жумладан, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш билан ишловчи хизматлар билан аҳолини таништириш. (Соғлиқни сақлаш, фуқаролар йиғини, таълим муасассалари ва бошқа жойларда мазкур хизматлар телефон рақамлари ва хизмат турлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш)

Ташкилий

чора-тадбирлар

Белгиланган муддатларда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

Халқ таълими вазирлиги

III. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорлик

19.

Аҳоли, айниқса, руҳий касал ёки руҳиятнинг ўзгариши билан боғлиқ бошқа касалликларга мойиллиги бўлган шахслар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш соҳасида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш.

Қўшма қарор ишлаб чиқиш

2021 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги

20.

Ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, шу жумладан, хорижий давлатларга ташриф буюриш орқали тажриба алмашиш.

Ташкилий тадбирлар

2021-2022 йилларда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Соғлиқни сақлаш, педагог-психологларни аттестация қилиш жараёнида мутахассисларни ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга эканлиги юзасидан билимларини аниқлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2021-2022 йилларда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

22.

Хорижий мутахассислар иштирокида халқаро илмий конференциялар, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Тадбирлар
жадвали ишлаб чиқиш

2021 йил

ноябрь

графикни тасдиқлаш

2022 йил

давомида

амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, ички ишлар вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси