Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

3-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари

4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

5-боб. Якунловчи қоида

2-ИЛОВА
2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш

3-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ривожлантириш

4-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини ривожлантириш

5-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш

6-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини ривожлантириш

7-боб. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини рақамлаштириш

8-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

3-ИЛОВА
2022 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

4-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар РЎЙХАТИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 06/24/10/0031-сон)

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш

1.

Миллий гвардия жамоат тартибини сақлашга масъул бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

Миллий гвардия (Жўраев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Олий суд (Камилов)

2.

Қурол айланмаси устидан назоратни кучайтириш мақсадида:

қуролга эгалик қилишнинг энг кам ёшини ошириш;

қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини тиббий чекловлар бўйича даврий текшириш тартибини белгилаш;

қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ стволли ярим автоматик ўқотар ов қуроли мавқеини сойли стволли қуролга тенглаштириш;

ғайриқонуний мақсадларда маълум техник шароитлар ва кўникмалар ёрдамида қайта жанговар ҳолатга келтирилиши мумкин бўлган «паҳтавон» («охолощенное»), ўқув ва вазн-габаритли («массо-габаритное») қуроллар муомаласини тақиқлаш;

пневматик қуролга эгалик қилишни рухсатнома асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қуроллар сонини аниқ белгилаш;

фуқаровий қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда улар юзага келганда қуролни зудлик билан олиб қўйиш механизмини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов), Миллий гвардия (Жўраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Қуйидагиларни инобатга олиб ва илғор хорижий тажриба асосида пробация фаолияти самарадорлигини ошириш:

пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар доирасини, чекловларга риоя этишни таъминлаш ва назорат қилишнинг механизмларини аниқ белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан юритиладиган ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

мажбурий жамоат ишлари жазосини қўллашга доир нормаларни, ушбу жазони ижро этиш механизмларини такомиллаштириш;

ахлоқ тузатиш ишлари жазосини банд бўлмаган шахсларга тайинламаслик;

озодликни чеклаш жазосини қўллашда сутканинг вақтини белгилаш мезонини жорий қилиш;

пробация назоратидаги шахсларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш тартибини жорий этиш, интизомий жазо чораларини қўллаш асосларини аниқ белгилаш;

пробация назоратидаги шахсларга жамоат таъсирини кўрсатиш, ижтимоий, тиббий ва психологик ёрдам бериш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш ва ишга жойлашишда кўмаклашиш ишларини якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастури асосида амалга ошириш;

пробация назоратидаги шахслар ижтимоий-психологик портретининг ягона шаклини, уларни тоифаларга ажратиш мезонларини, янги жиноят содир этишнинг олдини олиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов), Бош прокуратура (Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч ва воситаларнинг марказлашган бошқаруви тартибини жорий этиш. Бунда:

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳузурида ягона мувофиқлаштирилган идоралараро бошқарув тизимини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солувчи аниқ механизмларни ишлаб чиқиш;

Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган жамоат тартибини сақлаш бўйича фаолиятнинг механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;

Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ҳамда «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш;

алоҳида шароитларда ваколатли давлат органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича куч ва воситаларини тезкор ва ягона мувофиқлаштирилган идоралараро бошқаришни амалиётга татбиқ этиш.

Қўшма қарор

2022 йил февраль

ИИВ (Бобожонов),

Миллий гвардия (Жўраев),

ФВВ (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Қуйидагиларни инобатга олиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш:

профилактик ҳисоб, маъмурий ва пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланадиган мажбуриятлар доирасини ва уларга риоя этилишини таъминлаш механизмларини аниқ белгилаш;

маъмурий назорат ва профилактик ҳисоб институтлари негизида, шу жумладан такроран содир этилган тақдирда жиноятни келтириб чиқарадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича профилактик назорат институтини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашда республика овчилик жамиятларининг ролини ошириш ва масъулиятини кучайтириш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Абдуллаев),

Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

«Йўлда безорилик» ҳолатлари билан ифодаланадиган, қасддан содир этилган хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йўлдошев),

Олий суд (Камилов)

II. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ривожлантириш

8.

Қуйидагиларни инобатга олиб, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш:

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлаш механизмларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил март

ИИВ (Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш вақтида шахсий таркиб томонидан фойдаланиладиган махсус техник воситаларни, шунингдек, тезкор ахборот алмашиш, қуйи тизимдаги бўлинмаларни оқилона бошқариш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш.

Қўшма қарор

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев), Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та «Ҳудуд методикаси»ни ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2022 йил апрель

ИИВ (Бобожонов), Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия жамоат хавфсизлиги бўлинмалари учун хизмат отларини етиштириш мақсадида қорабайир зотли отларнинг наслини кўпайтиришга ихтисослашган корхонани ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил июль

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев), Миллий гвардия (Жўраев)

12.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасида қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳаракатлар протоколлари»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш:

назоратдаги шахсларга тарбиявий ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш;

уларнинг ўрнатилган чекловларга риоя этишини ва зиммасига юкланган мажбуриятларни бажаришини таъминлаш, текшириш ва назорат қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

ИИВ (Бобожонов), Бош прокуратура (Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда пробация хизмати фаолиятига янги иш услубларини татбиқ этиш:

бир нафар пробация инспектори учун пробация назоратидаги шахслар меъёрларини белгилаш;

пробация инспектори фаолиятини профилактика инспектори билан кунлик узлуксиз ҳамкорликда ташкил этиш;

профилактика инспекторларига амалий ва услубий кўмаклашиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев)

14.

Алкоголли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд, заҳарванд, тажовузкор руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

2022 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), ИИВ (Бобожонов)

15.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришда шахсни тиббий кўрикдан ўтказишни ва унга нисбатан процессуал ҳаракатларни марказнинг ўзида амалга ошириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

ИИВ (Бобожонов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Бош прокуратура (Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини ривожлантириш

16.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини илмий ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш:

ўқув жараёнида «Жамоат хавфсизлиги асослари» фанини жорий этиш, шу жумладан «Жамоат хавфсизлиги асослари» дарслигини тайёрлаш;

жамоат хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш, илмий тадқиқ қилиш борасида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази ва Жамоат хавфсизлиги университетини таянч методик базага айлантириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги муаммоларни ҳал қилиш йўналишида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси доирасида мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар шакллантирилиши ва амалга оширилишини таъминлаш.

Қўшма қарор

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов, Хатамов), Миллий гвардия (Жўраев, Рустамбаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)

17.

Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳудудда иш фаолиятини олиб бориши бўйича тўлиқ механизмларни назарда тутувчи «шаҳар инспектори» ва «қишлоқ инспектори» моделларини яратиш ва уларни ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш амалиётига жорий этиш чораларини кўриш.

Идоравий норматив ҳужжат

2022 йил январь

ИИВ (Абдуллаев)

18.

Профилактика инспекторларини тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига «шаҳар инспектори» ва «қишлоқ инспектори» моделларига мувофиқ ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2022 йил февраль

ИИВ (Икрамов)

IV. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш

19.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлаш механизмларини белгилаш.

Қўшма қарор

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов), Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Миллий гвардиянинг умумий раҳбарлиги остида ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди давлат органлари ходимларининг махсус тайёргарлик даражасини ошириш, алоҳида шароитларда биргаликда ҳаракат қилишига доир амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув-машқларини тизимли равишда ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил мобайнида

Миллий гвардия (Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

ИИВ (Бобожонов), АОКА (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Ички ишлар органлари профилактика ва пробация инспекторлари, патруль-пост ва йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятини баҳолаш тартибига самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2022 йил январь

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев)

V. Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини ривожлантириш

23.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш борасида қуйидаги замонавий ёндашувни амалиётга татбиқ этиш:

мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига ёндош йўлларда тезлик меъёрларини кескин камайтирган ҳолда, ушбу меъёрларни барча жойлар учун ягона этиб қатъий белгилаш;

шаҳар ва туманларнинг аҳоли гавжум жойларида пиёдалар йўлакчаларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни ўрнатиш;

умумтаълим муассасаларида «Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари»ни, маҳаллаларда «Йўл ҳаракатини ўргатиш майдончалари»ни ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасаларида болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини ўқитиш тизимини жорий этиб, йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатишни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил февраль

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Маҳаллалар кесимида уюшмаган ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бўйича ўзаро боғланган тўлиқ механизмларни жорий этиш, шунингдек, бу борадаги иш юритишни «Ёшлар дафтари» ахборот-таҳлил тизими орқали амалга ошириш.

Қўшма қарор

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Ёшлар иттифоқи, Маҳалла вазирлиги (Маматов)

25.

Ҳудудларнинг ўзига хос ва географик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан патруль хизмати босқичма-босқич фақат авто- ва мототранспорт воситаларида олиб борилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил февраль

ИИВ (Абдуллаев), Молия вазирлиги (Хайдаров)

26.

«Жамоат хавфсизлиги фидойиси» идоралараро кўкрак нишонини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

ИИВ (Бобожонов), Миллий гвардия (Жўраев), ФВВ (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

Ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ёшлар орасидан «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳларини ташкил этиш, уларни жамоат хавфсизлиги тизимига жалб этиш ҳамда гуруҳ аъзоларига ҳуқуқ-тартибот идораларининг олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тегишли имтиёзларни бериш (алоҳида квота ажратиш ва бошқа).

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Абдуллаев), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), Ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Ота-онаси назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган вояга етмаганлар билан ишлашнинг янгича тизимни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь — сентябрь

ИИВ (Абдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини рақамлаштириш

29.

Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил май

ИИВ (Бобожонов, Абдуллаев), Мудофаа саноати қўмитаси (Исмоилов)

30.

Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг жамоат хавфсизлиги хизматига келиб рўйхатдан ўтишини таъминлашда бармоқ изини таниб олиш тизимидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил август

ИИВ (Тураходжаев, Абдуллаев)

а) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 20-банднинг бешинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 21-банддаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 7-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6 — 10 бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4 ва 6-бандлар ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банд, 17-банднинг иккинчи хатбошиси ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 3-банднинг олтинчи хатбошиси «таъсирчан ишларни ташкил этиш» сўзларидан кейин «, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
саккизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
а) 8-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-банднинг учинчи хатбошисидаги «амалий иш стажига» сўзлари, 65-банддаги «амалий иш тажрибасини» сўзлари, 159-банднинг иккинчи хатбошисидаги «амалий иш стажи» сўзлари тегишинча «амалий хизмат стажига», «амалий хизмат стажини» ва «амалий хизмат стажи» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошисидаги «дастлабки ва якуний танловлар» сўзлари «танлов» сўзи билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Дастлабки танловлардан» сўзлари «Танловлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
15 — 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«е» кичик банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
127-банднинг биринчи хатбошисидаги «илмий унвони» сўзлари «илмий даражаси ва илмий унвони» сўзлари билан алмаштирилсин;
132-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 9-банднинг биринчи хатбошиси «қайта ташкил этилсин,» сўзларидан кейин «унга ахборот хизмати мақоми берилсин ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин.
а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Кадрлар бош бошқармаси» сўзлари «Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси «туман (шаҳар)» сўзларидан кейин «ички ишлар органлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 4 ва 5-бандлар ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 7-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ўн беш фоизи миқдорида» сўзлари «камида йигирма беш фоизи миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбоши «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,» сўзларидан кейин «Тошкент шаҳар ҳокимлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жиззах минтақавий ўқув марказининг» сўзлари «Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 7-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ҳар ойлик моддий рағбатлантиришга» сўзлари «Академия ходим ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилишга» деган сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси