Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКБИРЛАШУВ, «ЎЗКООПТАЙЁРЛОВСАВДО» БИРЛАШМАСИ ВА «ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ» КОНЦЕРНИ БОШҚАРУВЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ МАСаЛАЛАРИ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРИ ҲАҚИДА

Вазирлар Маҳкамасининг
Матлубот кооперацияси (Ўзбекбирлашув) корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг
Матлубот кооперацияси («Ўзкооптайёрловсавдо») корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича Ташкилий тадбирлар

Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни мева-сабзавот савдоси корхоналарини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш бўйича ташкилий тадбирлар

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йилда давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган Ўзбекбирлашув тизими корхоналарининг рўйхати

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йилда мулкчиликнинг жамоа шаклидан мулкчиликнинг бошқа турларига ўтказилмайдиган «Ўзкооптайёрловсавдо» тизими корхоналарининг РЎЙХАТИ

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 399-сонли қарорнинг 6, 8-бандларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, сақлаш ва сотиш корхоналарини мулкчиликнинг жамоа ва хусусий шаклларига айлантиришга доир 1994 йилги ташкилий тадбирлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 20 январдаги 44-сонли қарорини қандай бажарилаётганлигини текшириш бўйича махсус комиссиянинг таркиби қўшимча равишда киритилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотларнинг ташаббускорлигини ва ишбилармонлигини ривожлантириш ва уларга мулкчиликнинг жамоа ҳамда хусусий шаклларини шакллантириш учун зарур шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларида белгиланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича меъёрий қоидалар ва имтиёзлар 1—3-иловаларга мувофиқ Ўзбекбирлашув, «Ўзкооптайёрловсавдо» ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернининг савдо ташкилотларига ҳам тааллуқлидир:
«Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ҳамда умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида, шунингдек мазкур қарорни бажариш юзасидан Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган меъёрий қоидалар ва йўриқномалар;
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси